Балл → ОТМ матчер
ДТМ балингизни киритинг — грант ва контракт ўтиш балларига мос университет ва йўналишлар чиқади: хавфсиз (бал етади), реал (чегарага яқин), орзу (бир оз юқори). Манба: 2025/2026 ўтиш баллари, 138 университет, 5600+ йўналиш.
0–30 тадан. Айнан балингизни билмайсизми? 189-балл калькуляторда ҳисобланг — сертификат даражангиз ҳам ҳисобга олинади.
Юкланмоқда…
Балл қандай тақсимланади?
1-фан 30 та тест × 3,1 = 93 балл, 2-фан × 2,1 = 63, мажбурий фанлар × 1,1 = 33 — жами 189. 2026/2027 қабулида грант бўйича ўртача балл 134,6, контракт бўйича 93,7 бўлган. Ҳар йўналишнинг ўтиш балли йилига ўзгаради — бу матчер ўтган йил (2025/2026) балларига қараб таҳминий мослаштиради.
Батафсил: барча университет ўтиш баллари · калкулятор · 122 ОТМ каталоги
Тайёрмисиз? ДТМ симуляция - 90 савол, 180 дақиқа, реал ДТМ форматида блок-тест машқи.
Кўп сўраладиган саволлар
Грант ўтиш балли қандай ҳисобланади?
Ҳар йўналиш учун ўтган йил (2025/2026) қабулида грантга кирган охирги номзоднинг балли асос бўлади. Матчер сизнинг балингизни шу балл билан солиштиради: бал асосдан 15+ юқори бўлса — хавфсиз, ±7,5 ичида бўлса — реал, пастда қолса — орзу гуруҳига тушади.
Баллим етмаса ҳам матчер фойдали ми?
Ҳа. «Орзу» гуруҳида балингизга энг яқин йўналишлар чиқади — қайси фанларни кучайтириш кераклигини аниқ кўрасиз. Ҳудуд филтри билан ўз вилоятингиздаги вариантларни ҳам кўрасиз.
Қайси йил балларидан фойдаланилади?
2025/2026 қабулининг расмий ўтиш баллари (138 ОТМ, 5600+ йўналиш). Ҳар йили баллар ўзгаради, шунинг учун натижа таҳминий ҳисобланади.
Нечта йўналиш кўрсатилади?
Ҳар гуруҳдан энг мос ТОП-5 кўрсатилади. Статик сатрда жами мос йўналишлар сони (хавфсиз/реал/орзу) ёзилган.
Янгиланган: 2026-10-09