5ball

Грант баллари 2026 — қанча балл керак ва грант қандай берилади?

Грант — бепул ўқиш. Бу саҳифада: 2026/2027 грант квоталари, минимал ва ўртача балл, грант қандай ажратилади, контрактдан грантга ўтиш ва кўчириш тартиби. Ҳаммаси расмий манбалардан, очиқ.

2026/2027 қабул: грант рақамлари

Қабул комиссияси 2026/2027-йил параметрларини тасдиқлади (кун.уз, 18.07.2026): кундузги таълимга жами 155 852 ўрин, шундан давлат гранти 36 023. Қўшимча: хотин-қизлар учун +4 000 грант, Ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари учун 5%, божхона ходимлари фарзандлари учун 2%, «Ижтимоий рейестр»даги оилалар фарзандлари учун 10% грант квотаси ажратилган.

18-август куни эълон қилинган якунда 209 мингдан ортиқ абитуриент талабаликка тавсия этилди; грант бўйича ўртача балл 134,6 (ўтган йил 121,8 эди — грантга рақобат кучайди).

Грант балли қанчадан бошланади?

Минимал чегара ҳамма йўналиш учун бир хил: махимал 189 баллнинг 36% — ~68 балл. Лекин 68 балл грантга кифоя қилмайди: грант ўринлари кам ва баллар юқоридан тушиб берилади. 2026/2027 да грант бўйича ўртача балл 134,6 — яъни ўртача грант эгаси 189 дан 71% йиғган.

Реал мисоллар (2025/2026, кундузги, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети — расмий ҳужжат): Иқтисодиёт — грант 173,1; Бухгалтерия ҳисоби — 144,4; Компютер инжиниринги — 81,2. Барча йўналиш бўйича: ўтиш баллари жадвали (ТДМАУ қаторларида ① белгиси грант баллари).

2025/2026 йилнинг энг юқори контракт баллари (кундузги)

Грант шарт эмас — баъзи йўналишларда контрактга ўтиш ҳам юқори балл талаб қилади. Булар грантга яқин, «контракт ҳам осон эмас» зонаси:

Йўналиш · УниверситетКонтракт балли
Филология ва тилларни ўқитиш: араб тили — Тошкент давлат шарқшунослик университети186,8
Халқаро муносабатлар — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети185,7
Давлат ва жамият бошқаруви — Тошкент давлат юридик университети185,6
Филология ва тилларни ўқитиш: араб тили — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети183,9
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили — Бухоро давлат университети183,8
Сиёсатшунослик — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети183,5
Даволаш иши — Тошкент давлат тиббиёт университети183,5
Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тили — Тошкент давлат шарқшунослик университети182,4
Даволаш иши — Самарқанд давлат тиббиёт университети182,4
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили — Бухоро давлат педагогика институти182,4

Манба: мй.узбмб.уз — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги портали, 138 ОТМ. Энг юқори ўртачага эга ОТМ: Тошкент давлат шарқшунослик университети (кундузги ўртача 160,8).

Грант қандай берилади?

Грантни «олиш» учун алоҳида ҳужжат топширилмайди — у балл рейтинги бўйича ўз-ўзидан берилади:

  1. Имтиҳонда балл тўплаймиз (минимал 68 — ҳамма йўналиш учун бир хил).
  2. ОТТъда йўналишни танлаймиз. Агентлик ҳамма абитуриентни балл бўйича рейтингга қўяди.
  3. Йўналишдаги энг юқори баллар грант квотаси сонича грант билан қабул қилинади — грантни танлаб бўлмайди, рейтингда юқорида бўлиш керак.
  4. Қолганлар контракт квотаси доирасида қабул қилинади. Балл контракт минималидан паст бўлса — супер-контракт (балл чегарасисиз, тўлов қимматроқ).

Йўналиш танлашда хато қилманг: баллингизни ДТМ балл калкуляторда ҳисоблаб, ўтган йил ўтиш баллари билан солиштиринг.

Контрактдан грантга ўтиш мумкинми?

Ҳа, лекин фақат ўқишни кўчириш тартиби орқали ва фақат бўш грант ўрни бўлса. Кўчириш аризалари ҳар йили 15-июл — 5-август қабул қилинади: давлат ОТМлар ўртасида — эду.уз орқали, хорижий ёки нодавлат ОТМдан — мй.узбмб.уз орқали.

Кўчирилганда грант сақланадими?

Грант асосида ўқиётган талаба мос ёки турдош йўналишга кўчса, грант сақланади — лекин қабул қилувчи ОТМда бўш грант ўрни бўлиши шарт (393-сон ВМҚ низоми). Бўш ўрин йўқ бўлса, рад этилиши мумкин ёки контрактга кўчиш таклиф қилинади.

ОТМни ўзгартирса бўладими?

Ҳа — кўчириш бир давлат ОТМдан бошқасига, турдош йўналиш бўйича амалга оширилади. Эски ОТМнинг розилиги шарт эмас, лекин ўзлаштириш кўрсаткичи ва фанлар фарқи текширилади; айрим ҳолларда махсус синов ўтказилади.

Грант олмаган бўлсам, кейинги йили яна уриниш мумкинми?

Ҳа. Ҳар йили қабул алоҳида ўтказилади — балл янгидан ҳисобланади. Кўплаб абитуриент бир йил контрактда ўқиб, кейин кўчириш мавсумида грантга ўтади.

Баллингизни билинг

Тест жавобларингиздан неча балл йиғганингизни калкуляторда ҳисобланг. Чет тили фанидан миллий сертификат бўлса — максимал балл. Инглиз тили даражангизни билмайсизми — 25 саволли даража тести.

Кратко: грант по баллам ДТМ (по-русски)

Таблица грантовых баллов выше — по вузам и направлениям.

Другие материалы — на главной странице (узбекский).

Полное руководство по многоуровневому сертификату на английском (по-русски): формат, баллы, уровни, запись.

Янгиланган: 2026-08-27