Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат 2026

Русская версия →

Саналар, рўйхатдан ўтиш, тўлов, тест тузилиши, мажбурий адабий асарлар ва балл калкулятори — битта саҳифада. Рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

—

Кейинги имтиҳон: 24–26-октабр 2026

БосқичСана
Рўйхатдан ўтиш (my.gov.uz)18-сентабр – 2-октабр
Тўлов муддати3-октабргача
Тест синови24–26-октабр

Кейинги сессия: рўйхат 20-ноябр – 4-декабр, тўлов 5-декабргача, имтиҳон 26–28-декабр. Манба: агентликнинг 2026-йил 2-ярим йиллик расмий графиги (26.08.2026, gov.uz/uzbmb). Ҳудуд бўйича ўрин лимити тўлганда рўйхатдан ўтиш эртароқ ёпилиши мумкин (646-сон қарор).

Рўйхат 18-сентабрда очилади — эслатиб қўямиз

Миллий сертификат (она тили) учун ариза 18-сентабр – 2-октабрда my.gov.uz орқали қабул қилинади, тўлов — 3-октабргача, тест синови — 24–26-октабр.

Рўйхат очилиши ва сана ўзгаришлари ҳақида хабар берамиз: Телеграм каналга обуна бўлиш

Калкулятор: сертификат баллим она тили фанида нима беради?

Сертификат баллингизни киритинг (Раш шкаласи, 0–75):

—
Балл киритинг

Тест тузилиши: 45 топшириқ, 180 дақиқа

Бўлим№Тур
Имло қоидалари1–2Й-1 (ёпиқ)
Луғат бойлиги3–4Й-1
Тил бирликлари услубияти5–6Й-1
Грамматика7–11Й-1
Пунктуатсия12Й-1
Адабиёт назарияси ва адабиёт тарихи13–17Й-1
Ўқиш саводхонлиги (матн асосида)18–32Й-1
Мавзулар доирасида мослаштириш33–35Й-2 (мослаштириш)
Лингвистик ва бадиий таҳлил36–44О-1 (очиқ, қисқа жавоб)
ёзма саводхонлик (эссе / иншо)45О-2 (кенгайтирилган жавоб)
Жами1–4535 ёпиқ + 10 очиқ

Манба: агентликнинг «Она тили ва адабиёт фанидан миллий тест тизими учун тест варианти тафсилоти» ҳужжати (uzbmb.uz, она_тили_2024.пдф). Спетсификатсия жадвалида грамматика бўлими 6 топшириқ деб ёзилган, аммо топшириқ рақамлари (№7–11) 5 тасини кўрсатади — №1–45 саноғи бўйича жами 45 топшириқ.

Она тили тестини ишлаш — намунавий саволлар → 11 савол, жавоблари ва ечимлари билан

Мажбурий адабий асарлар (спетсификатсия рўйхати)

Ўқиш саводхонлиги ва бадиий таҳлил топшириқларида тавсия этилган асарлардан матнлар берилади. Расмий рўйхат:

Сертификат ДТМ'да нима беради?

Даражалар ва пропорсионал формула тўлиқ: миллий сертификат баллари →

Рўйхатдан ўтиш: 4 қадам

  1. my.gov.uz га ОнеИД орқали киринг, «Миллий сертификат» хизматини топинг (хизмат №891) — бевосита ҳавола.
  2. Фан = Она тили ва адабиёт, қулай ҳудуд ва тест тилини танланг. Ҳудуд лимити тўлса ўша ҳудуд ёпилади.
  3. Тўлов: БҲМнинг 90% — 1-сентабргача 556 200 сўм, 1-сентабрдан 594 000 сўм. Инвойс бўйича ПайМе/Слиск/банк орқали.
  4. Имтиҳон куни шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келинг. Натижалар my.gov.uz ва uzbmb.uz'да эълон қилинади.

Апеллятсия: натижа эълон қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ичида my.gov.uz орқали (хизмат №1003), кўриб чиқиш 2 ҳафта. Такрорий апеллятсия йўқ (646-сон қарор, 20–25-бандлар). Тўлиқ тартиб: апеллятсия бўйича йўриқнома.

Кимлар топширади ва нимага керак?

Тайёргарлик китоблари ҳақида: миллий сертификат китоблари — қайси китоблар бор, нархлари, пдф масаласи →

Кўп сўраладиган саволлар

Янгиланган: 2026-08-28 · Манбалар: uzbmb.uz (2-ярим йиллик график 26.08.2026, она тили спетсификатсияси), lex.uz (646-сон қарор), my.gov.uz

Балларингиз тайёрми? Балл-матчер - балингизга мос ОТМ ва йўналишлар: ТОП-5 хавфсиз, реал, орзу (138 ОТМ, 5600+ йўналиш).