5ball

Acharya Университети

УниверситетБухоро вилояти
Контракт тўлови16 – 17,9млн сўм/йил
Йўналишлар сони12
Ҳужжат топшириш муддати30-август2026

Университет ҳақида

Acharya University — ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва бизнес йўналишларига ихтисослашган замонавий халқаро университет бўлиб, талабаларга Ўзбекистон ва халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис бўлиш имкониятини яратади. Университет 2023-йил 5-июл куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 273-сон қарори асосида ташкил этилган бўлиб, 2023-йил 12-сентябрда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган лицензия асосида фаолият юритади.

Батафсил ўқиш

Университетнинг асосий мақсади замонавий IT, муҳандислик ва бизнес соҳалари бўйича халқаро стандартларга мос таълим бериш, талабаларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш ҳамда битирувчиларни халқаро меҳнат бозорига тайёрлашдан иборат.

Халқаро диплом ва имкониятлар

Acharya University битирувчилари ўқишни тамомлагач икки хил дипломга эга бўладилар: Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон дипломлари. Бу эса битирувчиларга нафақат Ўзбекистонда, балки 75 дан ортиқ давлатда ўз дипломидан фойдаланиш имконини беради. Университет битирувчилари Ўзбекистондаги исталган олий таълим муассасасида магистратура босқичини давом эттиришлари ёки ўз мутахассислиги бўйича фаолият юритишлари мумкин.

ИБМ ва Google халқаро сертификатлари

Университетнинг муҳим устунликларидан бири — талабаларга 4 йил давомида ИБМ ва Google халқаро сертификатларини олиш имконияти яратилганидир. Машғулотларнинг айрим қисмини ушбу компаниялар мутахассислари олиб боради, курс якунида эса халқаро имтиҳон топширилади. Ҳозирги кунга қадар талабаларнинг қарийб 90 фоизи ушбу сертификатларни муваффақиятли қўлга киритган.

Кучли амалий таълим

Acharya Университйда таълимнинг қарийб 70 фоизи амалий машғулотлардан иборат. Талабалар замонавий лабораториялар, ЭРП тизими ва ЛМС платформаси орқали билим оладилар. Университетда ҲЕМИС тизими ҳам жорий этилган бўлиб, барча ўқув жараёнлари рақамлаштирилган.

Талабалар қуйидаги компаниялар билан ҳамкорликда амалиёт ўташ имкониятига эга:

ИБМ

Интел

Cандела

IT Park

Плуг анд Плай

ТЕНТ Wоркс

Халқаро алмашинув дастурлари

Acharya University талабалари ўқиш давомида хорижда тажриба орттириш имкониятига эга.

1-курс — Бангалоре (Ҳиндистон)

3-курс — Малайзия

3-курс — Германия

3-курс — Сингапур

4-курс — АҚШ

Университет ушбу дастурлар давомида талабаларни яшаш ва овқатланиш билан таъминлайди. Талаба фақат авиачипта ва виза харажатларини қоплайди.

Иш билан таъминлаш

Университет битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Талабалар 3-курсдан бошлаб ўз мутахассислиги бўйича ишлаш имкониятига эга бўладилар.

Бугунги кунда:

3-курс талабаларининг тахминан 65 фоизи ишламоқда;

1–3-курс талабаларининг кўпчилиги ўз стартап лойиҳаларини йўлга қўйган;

Университет ҳар йили Жоб Фаир (бўш иш ўринлари ярмаркаси) ташкил этади.

Қабул тартиби

Университетга ҳужжатлар онлайн тарзда топширилиши мумкин. Қабул жараёнида онлайн ва офлайн имтиҳонлар мавжуд.

Қабул муддати: 30-августгача

Онлайн имтиҳон натижаси дарҳол эълон қилинади.

Офлайн имтиҳон натижалари 3 кун ичида чиқади.

IELTS ёки бошқа тил сертификати мажбурий эмас, аммо мавжуд бўлса қўшимча грант олиш имконини беради.

Контракт ва стипендиялар

Йиллик контракт миқдори 4 қисмга бўлиб амалга ошириш мумкин.

Университетда:

Давлат стипендиялари;

Ректор стипендияси;

Халқаро талабалар учун 2 500 АҚШ долларигача чегирмалар мавжуд.

Талабалар учун қулай шароитлар

Университет кампусига яқин жойда ётоқхона фаолият юритади.

Кампусдан тахминан 1 км масофада жойлашган;

2, 4, 6 ва 8 кишилик хоналар;

Ойига 600 минг сўмдан бошланадиган вариантлар;

Овқат билан ойига 1 миллион сўм.

Кутубхона хориждан келтирилган лицензияланган адабиётлар билан таъминланган. Талабалар кўплаб халқаро электрон кутубхоналардан бепул фойдаланиш имкониятига эга.

Нима учун айнан Acharya University?

Acharya University қуйидаги афзалликлари билан ажралиб туради:

Замонавий IT ва бизнес йўналишлари;

Ўзбекистон ва Ҳиндистон дипломи;

75 дан ортиқ давлатда тан олинадиган диплом;

ИБМ ва Google халқаро сертификатлари;

Халқаро алмашинув дастурлари;

70% амалий таълим;

Кучли саноат ҳамкорлари;

Бепул инглиз тили ривожлантириш имкониятлари;

3-курсдан бошлаб ишлаш имконияти;

Битирувчиларни иш билан таъминлаш дастури;

Замонавий кампус, лабораториялар ва рақамли таълим муҳити.

Acharya University бугунги ва келажак меҳнат бозори талабларига мос мутахассисларни тайёрлашни мақсад қилган замонавий халқаро университет бўлиб, талабаларга сифатли таълим, халқаро тажриба ва муваффақиятли карйера учун кенг имкониятларни тақдим этади.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (10)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.