5ball
Гулистон давлат педагогика институти
Фото: Guliston davlat pedagogika instituti · CC0

Гулистон давлат педагогика институти

Контракт тўлови6,4 – 9,1млн сўм/йил
Йўналишлар сони19
Энг паст контракт бали56.8/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча166.7157.9
Ўзбек тили ва адабиётиКундузги · Ўзбекча147119.6
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Русча136140.9
Жисмоний маданиятКундузги · Ўзбекча134.6141.6
БиологияКундузги · Ўзбекча129126.9
Бошланғич таълимКундузги · Ўзбекча118.1113.2
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълимиКундузги · Ўзбекча95.272.8
ТарихКундузги · Ўзбекча83.996.2
Мактабгача таълимКундузги · Ўзбекча81.189.6
Мусиқа таълимиКундузги · Ўзбекча81105.3
ПедагогикаКундузги · Ўзбекча80.973.5
МатематикаКундузги · Ўзбекча78.772.5
Амалий математикаКундузги · Ўзбекча77.877.9
Бошланғич таълимКундузги · Русча73.975.7
Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасиКундузги · Ўзбекча72.698.4

Университет ҳақида

Ўзбекистон Президенти фармонига асосан 1992-йил 15-мартда Сирдарё педагогика институти (1966-йил асос солинган) негизида Гулистон шаҳрида ташкил этилган. 1966-йил 17 июлда Ғафур Ғулом номи берилган. Университетда филология, физика-математика, тарих, педагокига, табиатшунослик, иқтисодиёт, қўшимча таълим факултетлари, 23 кафедра, 19 илмий ва ўқув лаборатория, устахона, гербарий, ботаника боғи, зоология, тарих ва адабиёт музейлари, маънавият хонаси, спорт майдони ва зали, тил ўрганиш маркази, бизнес мактаби, кутубхона (330 мингдан ортиқ асар сақланади), Хўжамушкент ўқув дала амалиётлари базаси, Навбаҳор ўқув тажриба участкаси мавжуд (2001). Университет қошида 2 академик лицей ва малака ошириш институти, босмахона ҳам бор. Газета ва журналлар нашр этади. Институтернет асосида 10 дан ортиқ ривожланган мамлакатларнинг илмий марказ ва ўқув юртлари билан алоқа қилади. Университет 20 ихтисослик (ўзбек филологияси, рус филологияси, инглиз тили ва адабиёти, қозоқ филологияси, тарих, давлат ҳуқуқи, математика, амалий математика ва информатика, физика, кимё, биология, экология, педагокига ва бошланғич таълим услуби, чизмачилик ва тасвирий санъат, умумий техника ва меҳнат, қишлоқ хўжалигини механизаиялаштириш, жисмоний маданият, иқтисод, агрокимё ва тупроқшунослик, бухгалтерия ҳисоби ва аудит) бўйича мутахассислар тайёрлайди. 1993-йилдан аспирантура фаолият кўрсатади. Университетда 7 йўналиш бўйича аспирант, 5 йўналиш бўйича магистрлар тайёрланади. 2001/2002 ўқув йили университетда 2664 талаба таълим олди, 200 дан ортиқ ўқитувчи, жумладан 10 фан доктори ва профессор, 100 дан ортиқ фан номзоди ва доцент ишлади. Университет фаолияти А. Парпиев, А. Каттабеков, У. Ўлжабоев, А. Қулжонов, Ҳ. Қаршибоев, Ш. Ниёзов, Ф. Самадов, Р. Маҳмудов, В. Раҳмонов, А. Позилов, Б. Тўйчибоев, И. Ахметов, О. Аюпов, Н. Мамадиёров каби профессор-ўқитувчилар номи билан боғлиқ. Университет СОРОС, Аденауэр, "Устоз", "Умид", Акселе, Тасис каби халқаро жамғармалар билан ҳамкорлик қилади. Университетда турли йўналишларда илмий тадқиқотлар ишлари олиб борилади. 2002-йилгача университет 19934 мутахассис тайёрлади.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (3)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.