IMPULS тиббиёт институти (Чирчиқ кампуси)
Университет ҳақида
Клиникадан Таълим Масканига
2018-йилда Наманган вилоятининг Норин туманида Impuls кўп тармоқли хусусий клиникаси ташкил этилган эди. Клиникага асос солишдаги асосий мақсад — беморларга юқори сифатли ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш бўлган.
Аммо қисқа вақт ичида дунёни қамраб олган CОВИД-19 пандемияси барча соғлиқни сақлаш тизимлари учун чуқур синов бўлди. Клиникадаги шифокорлар пандемия шароитида беморларга ёрдам беришга интилган бўлсалар-да, ресурслар етишмовчилиги ва малакали кадрлар танқислиги бу жараённи мураккаблаштирди.
Батафсил ўқишЁпиш
Пандемия пайтида юзага келган бу муаммолар барча тиббиёт муассасалари учун умумий бўлиши, шунингдек малакали шифокорлар етишмовчилиги — тизимли вазифа эканлиги аён бўлди. Шу сабабли Impuls клиникаси раҳбарияти соғлиқни сақлашнинг келажакдаги барқарор ривожланиши учун малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш лозим деган қарорга келди.
Институтни Барпо Этиш Ғояси
2019-йилда шифокорлар етишмовчилиги муаммосини ҳал этиш мақсадида ўз тиббиёт институтини очиш ғояси шаклланди. Бу ташаббус асосида дунёнинг илғор таълим тизимлари ўрганилди — жумладан Европа, Осиё ва Америка мамлакатларидаги тиббиёт таълими ва соғлиқни сақлаш тизимлари тажрибаси таҳлил қилинди.
Ўрганишлар натижасида институт таълими АҚШнинг УСМЛЕ(Унитед статес медиcал лиcенсинг эхаминатион-АҚШ тиббий лицензия имтохони) стандартларига мос келадиган тизим бўлиши мақсад қилинди. Шу мақсадда малакали мутахассислар жалб қилинди ва узоқ йиллик тайёргарлик ишлари бошланди.
Институтнинг Расмий Очилиши
Бир неча йиллик саъй-ҳаракатлар натижасида 2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан №047559 сонли лицензия асосида Наманган вилоятида хусусий Олий таълим ташкилоти— Impuls Тиббиёт Институти расмий очилди. Бу институт минтақадаги биринчи ва ягона хусусий тиббиёт олий таълим муассасаси сифатида фаолият бошлади.
Институт замонавий тиббий таълим тизимини йўлга қўйган бўлиб, талабаларга чуқур назарий билим билан бирга амалий кўникмалар беришни мақсад қилган. Бугунги кунда институтнинг Наманган ва Чирчиқ шаҳарлардаги филиаллари мавжуд бўлиб, у ерда 3 та: Даволаш иши, Стоматология ва Педиатрия иши йўмалишларида 2 мингга яқин талабалар таълим олишмоқда. Таълим тизими етук мутахассислар тайёрлашга қаратилган бўлиб, халқаро стандартларга мослаштириш йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Талабалар турар жойи (Impuls Тиббиёт Институти, Чирчиқ филиали)
Ҳозирда Impuls Тиббиёт Институти, Чирчиқ филиали талабалар турар жойи қурилиш босқичида бўлиб, талабалар вақтинча Ўзбекистон Давлат Жисмоний Тарбия Институти ётоқхонасидан фойдаланмоқда. Талабалар турар жойи фаолиятига оид асосий ҳужжат – “Талабалар турар жойи” тўғрисидаги НИЗОМ ҳисобланади. Ушбу ҳужжат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган. Талабалар турар жойи университет ички тартиб-қоидалари, ТТЖ “Талабалар Кенгаши” иш режаси асосида фаолият юритади. Ҳозирда ТТЖ жорий таъмирлаш ва қурилиш ишларини давом эттирмоқда. Барча хоналар замонавий жиҳозлар (кўрпа-тўшак, мебел) билан таъминланган. Ётоқхонада санитария ҳолати яхши, ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилинади.
Ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонаси ва душ ҳар бир қаватда мавжуд. Ҳар бир қаватда телевизорлар ўрнатилган. Талабалар турар жойида яшовчи талабалар вақтинчалик рўйхатдан ўтади. Бунинг учун талаба ёшлар билан ишлаш бўйича проректор номига ариза билан мурожаат қилади. Проректор тасдиқлагандан сўнг, паспортистка талабаларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтишини таъминлайди. ТТЖда талабалар ўз-ўзини бошқарувини ташкил этиш мақсадида “Талабалар Кенгаши” фаолият юритади. Йиғилишларда талабалар турар жойидаги шарт-шароитлар, ички тартиб-интизом, навбатчилик ва турли байрамларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади. Ҳар бир қаватда “Қават сардорлари” мавжуд. Талабалар турар жойида тарбиявий ишларга факултет деканлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, профессор-ўқитувчилар ва мураббийлар жалб этилган. Талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун спорт залида турли спорт тўгараклари фаолият юритади. Шунингдек, тил тўгараги, компютер саводхонлиги, пазандачилик, уй ҳамширалиги ва бадиий ҳаваскорлик каби тўгараклар ташкил этилди.
ГРАНТ ВА ЧЕГИРМАЛАР
Impuls тиббиёт институти иқтидорли, билимли ва фаол талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида грант ва турли имтиёзлар тизимини жорий этган. Мазкур тизим талабаларнинг академик муваффақиятларини рағбатлантириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Академик грантлар
Институтда ҳар бир семестр якунида талабалар билимини баҳолаш натижаларига кўра грант ажратиш имтиҳонлари ўтказилади.
Ҳар бир семестр якунида умумий талабалар контингентининг 10 фоизигача бўлган энг юқори академик кўрсаткичларга эга талабалар 100 фоизлик грант билан тақдирланади.
Грантлар фақат академик рейтинг, фанлардан ўзлаштириш даражаси ва интизомий ҳолатлар асосида белгиланади.
Грант ажратиш жараёни махсус ишчи комиссия томонидан шаффоф ва адолатли тарзда амалга оширилади.
Контракт тўловлари бўйича чегирмалар:
Талабаларга қуйидаги ҳолларда контракт тўловларига чегирмалар берилиши мумкин:
Кириш имтиҳонларида юқори натижа кўрсатган абитуриентларга;
Ўқиш давомида академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга;
Институт ҳаётида фаол иштирок этаётган иқтидорли талабаларга;
Тайёрлов курслари битирувчилари учун белгиланган тартибда.
Чегирмалар миқдори 10 %, 20 %, 30 %, 40 % ва 50 % гача бўлиши мумкин ва тегишли буйруқлар асосида расмийлаштирилади.
Ижтимоий имтиёзлар:
Институт томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун қуйидаги имтиёзлар кўзда тутилган:
Боқувчисини йўқотган талабалар;
Ногиронлиги бўлган шахслар;
Кам таъминланган оилалар фарзандлари;
Ёлғиз ота-она фарзандлари.
Мазкур тоифадаги талабалар учун масала индивидуал тартибда, ҳужжатлар асосида ва институт комиссиялари хулосасига мувофиқ кўриб чиқилади.
Халқаро имкониятлар ва рағбатлантириш
Халқаро олимпиадалар, танловлар ва илмий анжуманларда ғолиб бўлган талабалар рағбатлантирилади;
Хорижий стажировкалар ва тажриба алмашинув дастурларида иштирок этиш имконияти яратилади;
Фаол ва иқтидорли талабалар институт томонидан тавсиянома билан қўллаб-қувватланади.
Кўп бериладиган саволлар
IMPULS тиббиёт институти (Чирчиқ кампуси): контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 36 – 39 млн сўм/йил (Тошкент вилояти). Университетда 3 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
IMPULS тиббиёт институти (Чирчиқ кампуси): қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
IMPULS тиббиёт институти (Чирчиқ кампуси): грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (6)Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.