5ball
Жиззах давлат педагогика институти
Фото: Siroj Turgunboyev · CC BY-SA 4.0

Жиззах давлат педагогика институти

Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони53
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча178.2167
Даволаш ишиКундузги · Ўзбекча167154.8
Хорижий тил ва адабиёти: корейс тилиКундузги · Ўзбекча163.4—
Ўзбек тили ва адабиётиКундузги · Ўзбекча153122.5
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Русча142.1133.8
Жисмоний маданиятКундузги · Ўзбекча140.5144.1
БиологияКундузги · Ўзбекча133.8124.7
Бошланғич таълимКундузги · Ўзбекча122.2117.7
МатематикаКундузги · Ўзбекча110.683.1
БиологияКечки · Ўзбекча109.7—
Спорт фаолияти: футболКундузги · Ўзбекча109.4123.4
Спорт фаолияти: боксКундузги · Ўзбекча105—
ТарихКундузги · Ўзбекча99.883.8
Махсус педагогика: логопедияКундузги · Ўзбекча98.1—
МенежментКундузги · Ўзбекча97.8—

Университет ҳақида

Жиззах давлат педагогика университети ҳақида:

Ўзбекистондаги навқирон олийгоҳлардан бири ҳисобланган таълим маскани 1974 йил ташкил топган. Унга 1989 йил Абдулла Қодирий номи берилган. 2 та факултетда 5 та йўналиш ҳамда 6 та кафедра ва 50 нафар профессор-ўқитувчилар жамоаси ва 425 нафар талабалар билан иш бошлаган институт бугунги кунга келиб 13 та факултет ва 41 кафедрага эга катта илм даргоҳига айланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёэвнинг 21.06.2022 йил «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-289 сонли қарорига кўра А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтига, Жиззах давлат педагогика университети мақоми берилди.

Батафсил ўқиш

Бакалавриат:

Бугунги кунда Университетда 13 факултет, 41 та кафедра мавжуд. Талабалар сони: 27 бакалавриат йўналиши кундузги бўлимда 11044 нафар, 11 та бакалавриат йўналиши сиртқи бўлимда 7086 нафар, 20 та магистратура мутахассислиги бўйича 1271 нафар магистрант мавжуд. Профессор ўқитувчилар : 836 нафарни ташкил этади. Жиззах давлат педагогика университетига қабул 2023/2024. ЖДПУга 2023-йилги қабул 20 июндан - 20 июлгача

Жиззах давлат педагогика университетига кириш баллари, квоталар ва грантлар ҳақида маълумот!

ЖДПУ қўшма дастурлари:

Айни пайтда Жиззах давлат педагогика университети Белорусиянинг иккита йирик университетлари: Максим Танк номидаги Белорусия давлат педагогика университети ва Барановичи номидаги давлат университети билан самарали ҳамкорлик қилмоқда. Бўлим учта йўналиш бўйича мутахассислар тайёрлайди ва иккита ўқув дастурлари бўйича фаолият олиб боради, хусусан:

«3 + 1» ўқув дастури

5210200 – Амалий психология

5111900 – Дефектология (логопедия)

«2 + 2» ўқув дастури

5111800 – Мактабгача таълим

5210200 – Амалий психология

Бўлим ҳамкорлар билан биргаликда ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва икки даражали дастурларни амалга оширади. «Икки даража» дастури ЖДПУ дипломлари билан бир вақтнинг ўзида нуфузли хорижий олий ўқув юртидан диплом олишга имкон берадиган бир ёки икки йиллик академик алмашинув дастури (3 + 1 ёки 2 + 2) асосида. Талаба ЖДПУда икки (уч) йил ўқийди, сўнгра учинчи ва тўртинчи (тўртинчи) йилларда ЖДПУ фанларини индивидуал жадвал асосида ўқиётганда, бошқа давлатга (масалан, Белорусияга) жўнаб кетади. Бу чет тилларини билиш ва халқаро тажриба орттириш учун ноёб имконият яратади.

ЖДПУ ётоқхонаси ҳақида:

Жиззах давлат педагогика институтидаги ТТЖ бугун тубдан ўзгарган. Бундан бир неча йиллар муқаддам ўта абгор ҳолдаги ётоқхоналар бугунги кунда кўзни қувнатар даражада таъмирланган. Бугун жами 465 нафар талаба барча шароитларга эга ТТЖ да истиқомат қилишади.

Кўп бериладиган саволлар

Жиззах давлат педагогика институти: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Жиззах вилояти). Университетда 53 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Жиззах давлат педагогика институти: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Жиззах давлат педагогика институти: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (3)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.