5ball
Самарқанд давлат университети
Фото: GMM · CC BY-SA 4.0

Самарқанд давлат университети

УниверситетСамарқанд вилояти
Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони92
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
ЮриспруденсияКундузги · Ўзбекча168.7166.7
ЮриспруденсияКечки · Ўзбекча160.1—
Филология ва тилларни ўқитиш: турк тилиКундузги · Ўзбекча156.5138.7
Давлат ва жамият бошқарувиКундузги · Ўзбекча155.1143.9
ЮриспруденсияКундузги · Русча151148.3
ЮриспруденсияМасофавий · Ўзбекча149.9—
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча149.5129
ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча138.2133.3
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКечки · Ўзбекча135.4118.3
БиологияКундузги · Ўзбекча132.2133.9
СиёсатшуносликКундузги · Ўзбекча132127.7
Филология ва тилларни ўқитиш: рус тилиКундузги · Русча127.8107.9
ТарихКундузги · Ўзбекча123.7149.3
БиологияКечки · Ўзбекча121.6115.3
БиотехнологияКундузги · Ўзбекча121.3113.7

Университет ҳақида

Самарқанд давлат университети га 2023-2024 қабул)

Самарқанд давлат университетига онлайн ҳужжат топшириш 20 июндан 20 июлгача давом этади. Университетга ҳужжатлар "билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" томонидан онлайн равишда топширилади.

Самарқанд Давлат Университети тарихи:

Самарқанд давлат университети нафақат Ўзбекистонда, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ҳам машхур қадимий ва мумтоз олий таълим муассасасидир. Олий таълим муассасамизнинг расман ташкил топиши 1927 йил билан белгилансада, унинг шаклланиши ва олий таълим мақомига эга бўлиши илм-фан ва таълим, санъат ва маданият дурдоналари, архитектура-қурилиш иншоотлари билан жаҳонга машҳур бўлган Темурийлар даври, хусусан, Улуғбек академиясининг бой тарихи ва ютуқлари билан узвий боғлиқ.

Батафсил ўқиш

Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Али Қушчи, Ғиёсиддин Коший, Алишер Навоий, Абдурахмон Жомий каби буюк авлодларимиз Самарқандда маърифат ва маданиятни юксалтирган ва жаҳон тамаддуни тамал тошлари қўйганликлари, уларнинг бой мерослари асосида бугунги олий таълим муассасалари ташкил топганидан ғурурланамиз. Ана шундай олий таълим муассасаларидан бири - Самарқанд давлат университета ўзининг узоқ йиллик фаолияти даврида Ўзбекистонимиз халқ хўжалигига минглаб мутахассислар ва олий малакали кадрлар тайёрлаб берди.

Ётоқхона:

Ҳозирда университетда 3 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, уларнинг умумий сиғими 1116 ўринни ташкил этади. 4-сонли талабалар турар жойи 522 ўринга мўлжалланган, 5-сонли талабалар турар жойи 394 ўринга мўлжалланган. Университетнинг 4-сон талабалар турар жойи ҳозирда реконструксия қилинмоқда, 5-сон талабалар турар жойи 2017-йилда, 6-сонли талабалар турар жойи 2019-йилда фойдаланишга топширилган. Талабалар сони 12021 нафар. Шулардан университет талабаларининг 14 фоизи талабалар турар жойи билан таъминланган. Бу йил талабалар турар жойининг ойлик тўлови 115 500 (бир юз беш минг беш юз) сўмни ташкил этади.

Грантлар:

2023-2024 ўқув йилида Малайзиянинг 20 та давлат ва 4 та хусусий университетларидан бирида Малайзия халқаро стипендияси (МИС) 2023 дастури бўйича магистратура ва докторантурада таҳсил олишни хоҳловчилар учун грантлар эълон қилинди.

Ушбу дастур тахминан 350 долларлик стипендияни ўз ичига олади.

Қўшма дастурлар:

Ҳозирги кунда Самарқанд Давлат университети Россия, АҚШ, Франсия, Германия, Руминия, Жанубий Корея, Япония, Чехия, Ҳиндистон, Хитой, Испания, Туркия, Исландия каби Давлатларнинг университетлари билан 70 га яқин икки томонлама ҳамкорлик шартномалари имзолади ва шартнома доирасида қўплаб хорижий профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ва олимлар университетга жалб қилинмоқда.

Хорижий ва нодавлат олийгоҳларидан ўқишни кўчириш "Перевод"

"Перевод" учун қабул жараёни бошланиш санаси 15 - июл ва тугаш санаси 5 - август (шу кун ҳам).

Ҳужжатлар мй.узбмб.уз сайти орқали амалга оширилади.

Сайтга юкланадиган ҳужжатлар:

- Пасспорт нусхаси

- Транскрипт (рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома)

Тўлов суммаси 165 000 сўм

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (15)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.