Самарқанд халқаро технология университети
Университет ҳақида
Ўзбекистонни жаҳон иқтисодиётига муваффақиятли интеграция қилиш учун ўзида илғор муҳандислик билимлари мавжуд бўлган, ижодий фикрлаш қобилиятига эга, инновацион технологияларни яратиш ва жорий этиш кўникмаларини эгаллаган малакали янги мутахассислар тайёрлаш зарурати мавжуд. Ушбу мураккаб вазифани бажариш учун асосий шарт – бу янги техник таълим стандартлари асосида муҳандис кадрларини тайёрлашнинг амалдаги тизимини тубдан қайта ташкил этишдан иборатдир. Сараланган ўқитувчилар жамоаси Университетнинг педагог кадрлари жамоасини Америка, Европа, Осиё, Австралия ва Жанубий Африка Республикаси етакчи таълим ва илмий-техник марказларида фаолият олиб борувчи хорижий ўқитувчилар, мутахассислар ва тренерлар ташкил қилади. Жаҳон стандартлари асосида фаолият кўрсатувчи корхоналарда таълим ва ишлаб чиқариш амалиётини ўташ имконияти мавжуд. Ўзбекистон ва хориждаги касбий карйерасида муҳим ўрин эгалловчи “Доубле дегрее” ва Доубле диплома” туридаги нуфузли дипломларни қўлга киритиш. Юқорида зикр этилганларнинг барчаси хорижий тилда равон сўзлаша олувчи, замонавий ва илғор хорижий билим ва дунёқарашга эга юқори малакали бакалаврлар, магистрлар ва докторантларни тайёрлаш учун энг қулай шароитларни яратади.
Батафсил ўқишЁпиш
Самарқанд халқаро технология университетининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигидаги энг муҳим иқтисодий ва илмий-технологик вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган халқаро таълим стандартлари даражасида юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлашдир. Университетнинг барча ходимлари ва талабаларига ўз функсионал мажбуриятларини бажаришлари учун талаб қилинадиган юксак қадриятлар – булар: Ор-номус, Ҳурфикрлилик ва Гуманизм.
Кўп бериладиган саволлар
Самарқанд халқаро технология университети: контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 45,8 млн сўм/йил (Самарқанд вилояти). Университетда 11 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Самарқанд халқаро технология университети: қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Самарқанд халқаро технология университети: грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (15)- "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетиУниверситет
- "ИСФТ" институти Самарқанд филиалиФилиал
- ZARMED университети Самарқанд кампусиУниверситет · 15 – 35 млн сўм/йил
- Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтиИнститут
- Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетиУниверситет
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.