5ball

ШАРҚ УНИВЕРСИТЕТИ

УниверситетНавоий вилояти
Контракт тўлови15 – 18млн сўм/йил
Йўналишлар сони12
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

Шарқдан бошланган илм, глобал имкониятларга йўл очади!

ШАРҚ УНИВЕРСИТЕТИ — замонавий таълим, инновация ва қадриятларни уйғунлаштирган ҳолда, миллий ва халқаро майдонда рақобатбардош мутахассислар етиштиришни мақсад қилган хусусий олий таълим муассасаси. Университет 2025 йил 25 февралда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан берилган 636162-сонли давлат лицензияси асосида фаолият юритади.

Батафсил ўқиш

🎯 МАҚСАДИМИЗ

Илм-фан, таълим ва инновацияни уйғунлаштирган ҳолда, миллий ва халқаро талабларига жавоб берадиган, юқори малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш.

📌 СТРАТЕГИЯМИЗ

Замонавий таълим орқали халқаро андозаларга мос, кучли рақобатбардош мутахассислар етиштириш ва ТОП университетлар қаторига кириш.

📚 ТАъЛИМ МУҲИТИ

Талабалар учун замонавий аудиториялар, кутубхоналар, электрон ресурслар, компютер хоналари ва интерактив ўқув муҳити мавжуд. ШАРҚ УНИВЕРСИТЕТИ билим, тафаккур ва ижодкорликда етакчи бўлган халқаро даражадаги битирувчиларни тайёрлашга интилади.

👨‍🏫 Ўзига хос ўқитиш услуби

Етакчи маҳаллий ҳамда хорижий профессор-ўқитувчилар иштирокида замонавий ва амалий ўқитиш услубларига асосланган таълим тизими. Талабалар ўқишнинг дастлабки босқичиданоқ илмий тадқиқотлар билан шуғулланиш имконига эга бўладилар.

🌐 Халқаро ҳамкорлик

Талаба ва ўқитувчи алмашинуви дастурлари Туркия, Озарбайжон, Индонезия, Италия ва Шимолий Кипр давлатларидаги етакчи университетлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Хусусан:

Карабук университети (Туркия)

Истанбул Тижорат университети

Анқара Йилдирим Боязит университети

Окан университети (Туркия)

Хазар университети (Озарбайжон)

ва бошқалар билан 2+2 таълим дастурлари жорий қилинмоқда.

🧭 Шиоримиз:

“Замонавий таълим, имконият ва қадриятлар уйғунлиги”

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (4)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.