5ball
Осиё Халқаро Университети
Фото: Bekwox · CC BY 4.0

Осиё Халқаро Университети

УниверситетБухоро вилояти
Контракт тўлови12 – 26млн сўм/йил
Йўналишлар сони49
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Ахборот тизимлари ва технологиялариКундузги · Ўзбекча——
БиологияКундузги · Ўзбекча——
Бошланғич таълимКундузги · Ўзбекча——
Даволаш ишиКундузги · Ўзбекча——
Энергетика муҳандислигиКундузги · Ўзбекча——
ФармацияКундузги · Ўзбекча——
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча——
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча——
Филология ва тилларни ўқитиш: рус тилиКундузги · Русча——
ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча——
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларКундузги · Ўзбекча——
Жисмоний маданиятКундузги · Ўзбекча——
КадастрКундузги · Ўзбекча——
Кончилик ишиКундузги · Ўзбекча——
ЛогистикаКундузги · Ўзбекча——

Университет ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2022-йил 10-ноябр куни 1129795-рақамли лицензия Осиё Халқаро Университетига олий таълим хизматларини кўрсатиш учун берилди.

Осиё Халқаро Университети рақобатбардош, пеш қадамда жадал ривожланиб бораётган замонавий ва сифатли таълим берадиган маскан. Ўз карйерасини кейинги босқичга кўтаришга интилаётган ҳар қандай ёшдаги талабалар учун мўлжалланган. Университетда нафақат талабаларга назарий таълим, балки уларнинг келажакдаги карйерлари учун амалий билим ва кўникмалар бериб борилади. Талабалар учун юқори кўрсаткичли ташкилотларда муваффақиятли бўлишда зарур бўладиган билимлар кўп йиллик тажрибага эга ўқитувчилар томонидан берилади. Педагог кадрларимиз: фан номзодлари, фан докторлари ва профессорлар. Университет Бухоро ва Хоразм филиалларида жами 10 та ўқув биноси — Бухорода 7 та, Хоразмда 3 та бинолардан иборат бўлиб, 19 та компютер хонаси, кутубхона, АРМ хонаси, 42 та лаборатория хонаси билан тўлиқ жиҳозланган. Университет бакалавр даражаси учун 35 та таълим йўналиши, магистратура учун эса 14 та таълим йўналиши — жами 90 дан ортиқ таълим йўналишига эга. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги қонуннинг 31-моддасида "Нодавлат олий таълим ташкилоти томонидан бериладиган диплом давлат олий таълим муассасалари дипломи билан тенг даражада тан олинади.

Батафсил ўқиш

Замонавий инфратузилма:

— 19 та компютер хонаси

— Мини фармацевтика заводи

— 2 та филиалда (Бухоро ва Хоразм) симуляция марказлари

— ОХУ Мед Дентал стоматологик клиникаси

— Техник лабораториялар

— Шаҳар марказида жойлашув

— Ўзбекистон Республикасида тўлиқ тан олинадиган диплом

— Осиё Халқаро Мактабгача Таълим Муассасаси (ОХУ Кидс)

— Осиё Халқаро Мактаби

— Asia International Ҳоспитал — кўп тармоқли замонавий шифохона

Қабул квоаси : Ҳар йили қабул квоталари қабул режалари асосида фарқ қилиши мумкин.

Грантлар : Осиё Халқаро Университетида грантлар мавжуд ва бу грантлар давлат томинидан ажратилади. Ички имтиҳонларда юқори балл тўплаган талабалар учун тақдим этилади.

Кириш талаблари : Ижтимоий йўналишларда ички имтиҳонларда (мах - 150 балл) 60 балл олиш талаб этилади. Тиббиёт йўналишларида ички имтиҳонларда (мах - 150 балл) 100 балл олиш талаб этилади.

Ётоқхона : Ётоқхоналар мавжуд.

Стипендия : Ҳар ой якунида иқтидорли талабалар ўртасида имтиҳонлар ташкил қилиниб, имтиҳондан олган балига қараб (300-500 минг сўм ) атрофида стипендиялар берилади.

Талабалар олиши мумкин бўлган моддий ёрдам : Осиё Халқаро Университетида контракт тўловини 30-сентабргача 100% миқдорда амалга оширганда 10% чегирма қилинади.

Ишлаш имконияти : Шартнома қилинган корхоналарга талабалар йўналтирилади ва имтиҳон асосида ишга қабул қилинади. Бундан ташқари, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган магистрларимиз университетимизнинг ўзида иш билан таъминланади.

Осиё Халқаро Университети - Халқаро даражадаги таълим маскани!

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (10)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.