5ball

RANCH Университети

УниверситетХоразм вилояти
Контракт тўлови13,2 – 26,5млн сўм/йил
Йўналишлар сони38
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

Урганч Ranch технология университети ўз фаолиятини 2021-йилнинг 5-ноябрида 0038-сонли лицензия асосида "УрганчКорммаш" аксиядорлик жамияти таркибида бошлади. "УрганчКорммаш" аксиядорлик жамияти 1981-йил сентабр ойида Москва вилояти, Ухтомский заводининг Люберци ишлаб чиқариш асосида ташкил этилган. Университет Урганч шаҳар марказида қулай нуқтада жойлашган.

Батафсил ўқиш

Бугунги кунда университетда жами 12 000 дан ортиқ талабага 178 нафар юқори малакали профессор-ўқитувчилар креатив ёндашув билан дарс бермоқда. Университетда ўқув жараёни ҲЕМИС ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилинган. Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ушбу тизимдан самарали фойдаланиб келмоқдалар.

Илмий унвонга тавсия этилган профессор-ўқитувчилар ҳттп://интерактив.оак.уз электрон манзили орқали рўйҳатга олинади ва профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишлар мавзулари ОАК бюллетинига ҳттпс://мавзу/оак.уз манзили орқали мунтазам жойлаштириб борилади.

Ҳозирги кунда 16 000 ўринли янги ўқув биноси қурилиши давом этяпти ва шу йилнинг ўзида фойдаланишга топширилади.

Халқаро ҳамкорликлар

Урганч Ranch технология университети халқаро ҳамкорликлар доирасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви дастурлари бўйича:

Англиянинг Нортҳамптон университети

Испания Барселона университети

Италиянинг Подова университети

Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университети

Испаниянинг Лиэида университети

Чехиянинг Жанубий Богемия университети

АҚШнинг Неw-Ёрк cитй университети

АҚШнинг Пеннсйлваниа университетлари билан муносабатлар ўрнатган.

Жумладан, 2024-йилда Испания қироллигининг Барселона унверситети ва Лиэида университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Янги ўқув йилидан Урганч Ranch технология университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари Испания университетларида амалиёт ўташ имкониятига эга бўлдилар.

Кўп бериладиган саволлар

RANCH Университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 13,2 – 26,5 млн сўм/йил (Хоразм вилояти). Университетда 38 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

RANCH Университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

RANCH Университети: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (6)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.