5ball
Урганч давлат университети
Фото: Anvar Reyimberganov · CC BY-SA 4.0

Урганч давлат университети

УниверситетХоразм вилояти
Контракт тўлови12,6 – 13,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони141
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча181.7176.2
Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча177.2168.5
Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тилиКундузги · Ўзбекча174.2162.3
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларКундузги · Ўзбекча166.6139.7
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Русча165.2148.3
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча161.3125.6
ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча153.3153.4
Бухгалтерия ҳисобиКундузги · Ўзбекча143.4137.3
БиологияКундузги · Ўзбекча140.5130.6
МаркетингКундузги · Ўзбекча131.9124.2
Филология ва тилларни ўқитиш: рус тилиКундузги · Русча131.5102.5
ЛогистикаКундузги · Ўзбекча128.4120
Спорт фаолияти: эркин курашКундузги · Ўзбекча125.698.2
Спорт фаолияти: футболКундузги · Ўзбекча117.3113.2
БиологияКечки · Ўзбекча117—

Университет ҳақида

Урганч давлат университети қабул - 2023/2024

Урганч давлат университетида (Урду) қабул 20-июндан - 20 июлгача давом этади. Олийгоҳга ДТМнинг расмий сайти орқали ҳужжат топширишингиз мумкин бўлади

Олийгоҳ ҳақида:

Урганч давлат университетининг ташкил топиши ўзига хос тарихга эга. Тарихга назар соладиган бўлсак, 1935-йилнинг 9-ноябр санасида Урганч шаҳрида Хоразм ўқитувчилар тайёрлаш институти очилган. 1942-йилнинг биринчи сентабр санасидан эътиборан эса бу муассаса Хоразм давлат педагогика институти сифатида фаолият юрита бошлаган.

Батафсил ўқиш

Урганч давлат университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992-йил 28-февралдаги ПФ-356 сонли фармонига мувофиқ, олдинги Хоразм давлат педагогика институти негизида ташкил қилинган.

Олийгоҳда 11 та факултет, 41 та кафедра фаолият кўрсатиб, уларда 47 таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар ва 21 та мутахассислик бўйича магистрлар тайёрланмоқда.

Урганч давлат университети хорижий олий таълим муассасалари билан таълим ва илмий соҳада ҳамкорлик алоқалар географиясини кенгайтириш мақсадида 30 та мамлакатнинг нуфузли 80 дан ортиқ олий таълим муассасалари билан шартнома имзолаб, ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ўқув жараёнларига Россия, АҚШ, Украина, Полша, Словения, Корея, Эрон ва Белорус Республикаси каби қатор давлатларнинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари жалб қилинмоқда.

Бакалавр

Университетда мавжуд 76 та бакалавр таълим йўналиши, 37 та магистратура мутахассисликлари ва 8 та қўшма таълим дастурларида жами 30 минг нафардан ортиқ талабалар таҳсил олишади.

2022 / 2023 йил кундузги таълим учун жами қабул квотаси: 2 500 та

Грантлар сони: 820 та -> Ўзбек тили - 685 та; Рус тили - 135 та

Тўлов-контракт асосида: 1 680 та -> Ўзбек тили - 1 365; Рус тили - 315

Сиртқи таълим учун жами: 725 -> Ўзбек тили - 675; Рус тили - 50

Магистратура

Университет 39та йўналиш бўйича магистратура даражасини олиш мумкин

2022 / 2023 ўқув йили учун қабул квоталарининг жами сони: 488

Давлат грантлари асосида: 488 та -> Ўзбек тили - 166 та; Рус тили - 6 та

Тўлов-контракти асосида: 316 та -> Ўзбек тили -304 та; Рус тили - 12 та

Грантлар ва стипендиялар

Урганч давлат университети талабалари республикамизнинг бошқа таълим муассасалари қаторида барча турдаги стипендияларни олишга ҳақлидирлар ва бунинг учун шарт-шароитлар яратилган. Бу стипендияларга қуйидагилар киради:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси – 1 811 191 сўм;

- Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов – 1 207 461 сўм;

- Давлат гранти асосида, шунингдек, шартнома асосида ўқиётган талабалар учун базавий стипендия;

- 1-ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар учун стипендия - белгиланган стипендияларга нисбатан 50% юқори миқдорда;

- Алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун қўшимча тўлов - белгиланган стипендияларга нисбатан 50% юқори миқдорда;

Талабалар ётоқхонаси

Урганч давлат университетида 6 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, 1798 ўринга мўлжалланган.

Ётоқхонанинг ҳар бир қавати 1 та телевизор, 4 та совутгич, 4 та электр плита, 2 та кир ювиш машиналари билан жиҳозланган. Ушбу ётоқхонада талабаларнинг яшаши билан биргаликда, бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида бинода CО-WОРКИНГ (коворкинг), ахборот ресурс ва ҳунармандчилик марказлари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Кўп бериладиган саволлар

Урганч давлат университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 13,3 млн сўм/йил (Хоразм вилояти). Университетда 141 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Урганч давлат университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Урганч давлат университети: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (6)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.