Наманган давлат педагогика институти
Йўналишлар ва ўтиш баллари
Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.
| Йўналиш | Шакл ва тил | Контракт | Ўтган йил |
|---|---|---|---|
| Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 169.6 | 162.6 |
| Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 167.2 | 157.1 |
| Ўзбек тили ва адабиётиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 154.7 | 122.4 |
| Жисмоний маданиятКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 149.2 | 141.1 |
| Ўзбек тили ва адабиётиКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 139.2 | 114.7 |
| БиологияКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 137.2 | 129.8 |
| Жисмоний маданиятКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 132.7 | 127.5 |
| Бошланғич таълимКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 122.2 | 113.2 |
| МатематикаКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 115.7 | 96.5 |
| Бошланғич таълимКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 113.4 | 105.5 |
| Махсус педагогика: логопедияКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 100.8 | 98.9 |
| Мусиқа таълимиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 96.9 | 115.8 |
| Мактабгача таълимКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 88.7 | 83.3 |
| ПедагогикаКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 88 | 71.3 |
| ТарихКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 80.9 | 79.9 |
| Туризм ва меҳмондўстликКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 77 | — |
| Бошланғич таълимКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 76.7 | 80.9 |
| Мактабгача таълимКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 75.7 | 77.7 |
| ПсихологияКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 75.6 | 89.4 |
| Она тили ва адабиёти: рус тилиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 75.1 | 59.7 |
| Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълимиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 74.6 | 76.6 |
| Амалий математикаКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 73.5 | 98.9 |
| ТарихКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 71.5 | 79 |
| Ижтимоий ишКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 67.4 | 76.5 |
| МатематикаКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 67.4 | — |
| Ижтимоий ишКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 67.2 | — |
| Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 66.2 | 86.6 |
| Она тили ва адабиёти: рус тилиКечки · Русча | Кечки · Русча | 65.3 | 61.8 |
| ФизикаКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 62.9 | 62.6 |
| ГеографияКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 59.9 | 61.1 |
| Технологик таълимКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 58.2 | 59 |
| КимёКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 56.9 | 65.5 |
| МатематикаКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 56.8 | — |
| Мактабгача таълимКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 56.7 | 61.8 |
| Хорижий тил ва адабиёти: немис тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | — | 72.3 |
Университет ҳақида
Наманган давлат педагогика институти :
Ўзбекистон Республикаси Президентининиг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289 сонли «Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан Наманган давлат педагогика институти ташкил этилди. Унда педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва уларда бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, педагогика соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида, 2022/2023 ўқув йилида Наманган давлат университетининг педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилинган талабалар ўқишларини тегишлилиги бўйича Наманган давлат педагогика институтида бошлайди.
Батафсил ўқишЁпиш
Талабалар академияси :
Талабалар академиясининг асосий мақсади индивидуал таълим технологиялари асосида талаба-ёшларни ўқув, илмий–тадқиқот ва тарбиявий фаолиятларда ривожлантириш, иқтидорли талабаларни кашф қилиш ва уларни бу фаолиятни қўллаб қувватлаш учун асос яратишдан иборат.
- иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш;
- иқтидорли талабаларни кашф қилиш, илмий тадқиқот ва касбий педагогик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган механизмларни амалга ошириш;
- талабалар, илмий раҳбарлар, соҳа мутахассислари, тюторлар ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш орқали етук кадрларни таъминлаш;
- талаба-ёшларнинг назарий ва амалий кўникмаларини, илмий-тадқиқотчилик фаолиятини ҳамда муаммоларни ҳал қилиш қобилиятларини ошириш;
- иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боришларига имкон яратиш, янги авлод ёш олимларини тайёрлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
- турли ташкилотлар, институтлар, илмий марказлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, уларнинг олимлари ва мутахасислари иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар, шунингдек, симпоозумлар, турли ижодий танловларда намойиш қилишга ҳамда нашр қилишга ёрдам бериш.
Қабул қилиниш талаблари : БМБ(ДТМ) томонидан ташкил этиладиган давлат имтиҳонларида қатнашиб йўналишлар кесимида ўтиш балларини тўплаш.
Наманган давлат педагогика институти грантлари :
Институтда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.
Наманган давлат педагогика институти стипендияси :
Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:
Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;
- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;
- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;
- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;
- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:
- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;
- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
Наманган давлат педагогика институти ётоқхонаси : Институтида ётоқхона мавжуд.
Халқаро ҳамкорлик :
Наманган давлат педагогика институтида тур хилдаги халқаро шартномалар мавжуд ва бу шартномалар талабаларни чет давлатларда ўқишлари ва тажриба ортиришлари учун хизмат қилади. Бу ердан танишиб чиқишингиз мункин...
Кўп бериладиган саволлар
Наманган давлат педагогика институти: контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 6,4 – 9,1 млн сўм/йил (Наманган вилояти). Университетда 19 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Наманган давлат педагогика институти: қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Наманган давлат педагогика институти: грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (6)- Impuls Тиббиёт Институти - Наманган филиалиФилиал · 36 – 39 млн сўм/йил
- University of Business and Science - Наманган филиалиФилиал · 18,5 – 28,8 млн сўм/йил
- Наманган давлат техника университетиУниверситет
- Наманган давлат университетиУниверситет · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- Наманган муҳандислик-технология институтиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.