5ball
Наманган давлат университети
Фото: Komilkhuja · CC BY 4.0

Наманган давлат университети

УниверситетНаманган вилояти
Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони104
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча168.7169.7
Даволаш ишиКундузги · Ўзбекча164145.7
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча160.4125
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКечки · Ўзбекча160—
Педиатрия ишиКундузги · Ўзбекча159.7143.5
ЮриспруденсияКундузги · Ўзбекча158.3156.1
БиологияКундузги · Ўзбекча141.3131.9
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКечки · Ўзбекча137.1—
ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча132.6123.1
Даволаш ишиКундузги · Русча130.9113.2
БиологияКечки · Ўзбекча126.4119.3
БиотехнологияКундузги · Ўзбекча125.8120.1
МатематикаКундузги · Ўзбекча118.8104
Амалий математикаКундузги · Ўзбекча114.7106
ИқтисодиётКечки · Ўзбекча114.690.8

Университет ҳақида

Наманган давлат университети қабул - 2023 - 2024

Наманган давлат университети қабул 20-июндан - 20 июлгача давом этади. Олийгоҳга ДТМнинг расмий сайти орқали ҳужжат топширишингиз мумкин бўлади. Чет тилидан касбий ижодий имтиҳон топширувчи абитуриентлар эса, 10-июлгача ҳужжатини топшириб бўлиши керак.

Батафсил ўқиш

Олийгоҳ ҳақида:

Наманган давлат университети 1941 йилда педагогика билим юрти сифатида ташкил топган бўлиб, 1992 йилда университет мақомини олган. Наманган давлат университетда 16 та факултет, 46 та кафедрада 714 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритишмоқда. Университетда 57 та бакалавриат таълим йўналиши, 31 та магистратура мутахассислиги ва 3 та қўшма таълим дастури асосида (11 та йўналиш) кадрлар тайёрланмоқда. Мазкур ўқув йилида бакалавриат йўналиши кундузги 13951 нафар, кечки 2928 нафар, сиртқи 8732 нафар, 2-мутахассислик кундузги 48 нафар, 2-мутахассислик сиртқи 873 нафар, магистратура йўналишида 1704 нафар, жами 27315 нафар талабалар таълим олмоқдалар.

Университетда жами 355 та аудиториялар (шундан 44 та лаборатория хоналари) мавжуд бўлиб, факултетлардаги 16 та катта маъруза аудиторияларига замонавий кузатув камераларини ўрнатилиб, бошқарув пултига улаш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Университетнинг профессор-ўқитувчилари таркиби халқаро стандартларга жавоб берадиган мутахассислардан иборат.

Профессор-ўқитувчилар таркиби - 714 та;

Фан докторлари ва профессорлар - 21 та;

Фан номзодлари ва доцентлар, ПҳД - 211 та

Бакалавр

Университетда мавжуд 57 та бакалавр таълим йўналиши.

2022 / 2023 йил кундузги таълим учун жами қабул квотаси: 2 775 та

Грантл квоталари сони: 645 та -> Ўзбек тили - 529 та; Рус тили - 116 та

Тўлов-контракт квоталар асосида: 2 130 та -> Ўзбек тили - 1 716; Рус тили - 414

Кечки таълим қабул квоталари жами сони: 450 та -> Ўзбек тили - 375; Рус тили - 75

Сиртқи таълим қабул квоталари жами сони: 1225 та -> Ўзбек тили - 1150; Рус тили - 75

Магистратура

Университет 31та йўналиш бўйича магистратура даражасини олиш мумкин

2022 / 2023 ўқув йили учун Магистратура қабул квоталарининг жами сони: 164 та

Давлат грантлари асосида: 164 та

Грантлар ва стипендиялар

Наманган давлат университети талабалари республикамизнинг бошқа таълим муассасалари қаторида барча турдаги стипендияларни олишга ҳақлидирлар ва бунинг учун шарт-шароитлар яратилган. Бу стипендияларга қуйидагилар киради:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси – 1 811 191 сўм;

- Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов – 1 207 461 сўм;

- Давлат гранти асосида, шунингдек, шартнома асосида ўқиётган талабалар учун базавий стипендия;

- 1-ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар учун стипендия - белгиланган стипендияларга нисбатан 50% юқори миқдорда;

- Алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун қўшимча тўлов - белгиланган стипендияларга нисбатан 50% юқори миқдорда;

Талабалар ётоқхонаси

Мавжуд

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (6)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.