Наманган муҳандислик-технология институти
Университет ҳақида
Наманган муҳандислик-технология институти ҳақида:
Наманган муҳандислик-технология институти мустақил Ўзбекистон Республикасининг кўзга кўринган илм ва зиё маскани бўлиб, ҳозирги Марказий Осиё давлатлари олий ўқув юртлари орасида муносиб ўрин тутади. Чунки институтнинг кечган 45 йилдан зиёдроқ тарихи Ўзбекистондагина эмас, бутун Марказий Осиё, балки ундан ҳам кенгроқ, жўғрофий минтақадаги мутахассис кадрлар тарбия топган нуфузли маскан — Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг шонли йўли билан чамбарчас боғлиқдир. Зеро мазкур институтга 1968-йилда асос солинган эди. Бинобарин 60-йилларнинг охирида Наманганда ва бутун Фарғона водийсида тўқимачилик ва енгил саноатни кескин ривожлантириш, унга кўпроқ малакали мутахассис кадрлар етиштириш масаласи бўйича катта эҳтиёж сезиларди. Бу эҳтиёж асосида йирик институт шахобчасининг очилиши ўша давр учун ғоят муҳим ижтимоий ва маданий ҳодиса бўлди. Наманган муҳандислик-технология институтига асос солишда, унинг ривожланишида ва тараққий этиб бугун етук илмий масканга айланишида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти жамоасининг, Олий таълим вазирлигининг, кўплаб кўзга кўринган фидоий олимларнинг муносиб ўрни ва ҳиссаси бор. Биз уларни алоҳида ҳурмат ва фахр ифтихор билан тилга оламиз.Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-1533-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 25 июлдаги 212-сонли қарори га асосан, Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти (НамМИИ) Наманган муҳандислик-технология институти (НамМТИ) га айлантирилди.
Батафсил ўқишЁпиш
Институтга талабаларни қабул қилиш тартиби :
Ўзбекистон Республикаси таълим институтларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби :
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ:
- хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига ОТМ томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра қабул қилинади;
- олий таълим муассасаларига умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига мувофиқ маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин;
- чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати олий таълим муассасаси томонидан тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Грантлар :
Институтда давлат грантлари мавжуд. Университетда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.
Институт стипендияси :
Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:
Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;
- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;
- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;
- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;
- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:
- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;
- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
Институт ётоқхонаси : Институтда ётоқхона мавжуд.
Халқаро ҳамкорлик :
Наманган муҳандислик-технология институти талабаларни билим ва малакасини ошириш мақсадида турли хил грантлар ажратади ва талабалар алмашинуви дастурларини тақдим этади.
Кўп бериладиган саволлар
Наманган муҳандислик-технология институти: контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Наманган вилояти). Университетда 57 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Наманган муҳандислик-технология институти: қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Наманган муҳандислик-технология институти: грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (6)- Impuls Тиббиёт Институти - Наманган филиалиФилиал · 36 – 39 млн сўм/йил
- University of Business and Science - Наманган филиалиФилиал · 18,5 – 28,8 млн сўм/йил
- Наманган давлат педагогика институтиИнститут · 6,4 – 9,1 млн сўм/йил
- Наманган давлат техника университетиУниверситет
- Наманган давлат университетиУниверситет · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.