5ball

AFRASIAB UNIVERSITY (ISFI)

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови16 – 35млн сўм/йил
Йўналишлар сони24
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

Afrasiab Университйнинг тарихи **2022-йилда ташкил этилган Ижтимоий ва Сиёсий Фанлар Институти (ISFI)**дан бошланади. Институт Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 056369-сонли лицензия асосида хусусий таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлиб, қисқа вақт ичида мамлакат олий таълим тизимида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади.

Батафсил ўқиш

Фаолияти давомида институт таълим жараёнига ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа йўналишларда тажрибага эга профессор-ўқитувчиларни жалб этиш орқали кучли академик ва илмий салоҳиятни шакллантирди. Талабаларга замонавий меҳнат бозори талабларига мос билим ва кўникмаларни беришга алоҳида эътибор қаратилди.

2026-йилда ISFI ребрендинг қилиниб, Afrasiab University номи остида фаолиятини давом эттира бошлади. Ребрендинг университетнинг таълим йўналишларини кенгайтириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда замонавий университет моделини шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Бугунги кунда Afrasiab University бакалавриат ва магистратура босқичларида 24 та таълим йўналиши бўйича сифатли таълимни таклиф этади. Университетдаги барча ўқув дастурлари назарий билимларни амалий машғулотлар билан уйғунлаштириш тамойилига асосланган бўлиб, битирувчиларнинг замонавий меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис сифатида шаклланишига хизмат қилади.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.