5ball

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети

Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони80
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча171.7165.5
ЮриспруденсияКундузги · Ўзбекча161.6157.6
ЮриспруденсияКундузги · Русча149.7142.6
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Русча148.4146.3
ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча133.9124.2
Туризм ва меҳмондўстликКундузги · Русча122.2111.4
ИқтисодиётКундузги · Русча120121
Туризм ва меҳмондўстликКундузги · Ўзбекча116.4106.8
Бухгалтерия ҳисобиКундузги · Ўзбекча115.8122.2
Бухгалтерия ҳисобиКундузги · Русча114112.7
СтатистикаКундузги · Ўзбекча113.8102.1
Бизнесни бошқаришКундузги · Русча110.3—
Бизнесни бошқаришКундузги · Ўзбекча93.7—
Дастурий инжинирингКундузги · Ўзбекча78.163.5
КадастрКундузги · Ўзбекча71.570.2

Университет ҳақида

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти ҳақида:

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 1923 йилда Туркистон Давлат Университети Техника факултетининг Гидротехника бўлими Мелиорация муҳандислиги факултетининг тузилишидан бошланган. 1923 йилда 24 нафар талаба агроном, 16 нафар талаба гидромелиорация муҳандиси сифатида университетни тамомлаб биринчи битирувчилари бўлишган. Мустақиллик йилларига келиб университетнинг ривожланган хорижий давлатлар университетлари билан ўқув илмий тажрибалар алмашишлари бўйича ҳамкорликлар ривожланди. Университетда ўқитиладиган фанларнинг ўзбек тилидаги адабиётлари яратилди талаба ёшларни тилларни ўрганишга, чет эл олий таълим муассасаларида ўқишларини давом эттиришларига кенг имкониятлар яратилди, жумладан иқтидорли талабаларни қўллаб қувватлаш мақсадида жорий этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, “Беруний”, “Навоий” номидаги давлат стипендиялари танловида ҳозирга қадар қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича 100 нафардан ортиқ талабаларимиз совриндор бўлишган. 2004 йил 30 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти Тошкент ирригация ва мелиорация институтига айлантирилди. Институт ҳозирги кунларда том маънода янги масъулиятли даврни бошидан кечирмоқда. Республикада қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш долзарб масала ҳисобланади. Ҳозирда университетда 12300 дан ортиқ талаба 40 дан ортиқ таълим йўналиши, 30 га яқин магистратура мутахассисликлари бўйича 7 та факултетда таълим олиб келмоқдалар. Университетда уларга 35 та кафедрада 410 нафардан ортиқ малакали профессор ўқитувчилар таълим беришиб, уларнинг 70 нафари фан доктори, профессорлар, 195 нафари фан номзоди, ПҳД, доцентлардир.

Батафсил ўқиш

Университет замон талабларига жавоб берадиган бешта ўқув, учта ўқув лаборатория бинолари, замонавий ўқув илмий марказлар, умумий фонди 700 минг ўринга яқин ахборот ресурс маркази 2400 ўринли 3 та талабалар уйи, 460 ўринли талабалар ошхонаси ва истироҳат боғига эга. Университет жамоасининг асосий эътибори таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг вазифаларидан келиб чиқиб бозор иқтисодиёти шароитида сув хўжалиги учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қаратилган. Университет “Таълим тўғрисида”ги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастуридан келиб чиқиб, бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашга асосий эътиборни қаратмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 24-майдаги ПҚ-3003-сон Қарорига мувофиқ “Тошкент ирригация ва мелиорация институти” Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига айлантирилди.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 10-декабрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари учун инновациялар ва рақамлаштиришга асосланган муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-42 сонли Қарори билан институт “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетига айлантирилди.

Бугун Буюк Британиянинг нуфузли “ҚС Қуаcқуарелли Сймондс” халқаро рейтинг агентлиги дунёдаги энг яхши университетлар рейтинги – “ҚС Wорлд University Ранкингс-2025” натижаларини эълон қилди. Рейтингдан биринчи марта Ўзбекистоннинг икки олий таълим муассасаси ўрин эгаллади:

547-ўрин: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.

Бакалавр:

Абитуриент университетга ўқишга кирганида қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширади::

-таълим муассасаси ректори номига тил йўналиши ва ўқитиш шакли кўрсатилган ариза;

-ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

-паспорт нусхаси;

-3,5×4,5 см ўлчамдаги 6 та фото карта;

-халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибининг танловдан ташқари асосда қабул қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатининг асл нусхаси;

Абитуриент муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий қисмдан ўқиш учун тавсия.

Ҳужжатлар 5 июндан - 5 июлгача қабул қилинади!

Университет грантлари :

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университетида грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант асосида ўқиш имконияти бор.

Университет стипендияси :

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:

Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;

- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;

- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;

- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;

- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:

- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;

- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Кириш учун талаблари : БМБ(ДТМ) томонидан ташкил этиладиган давлат имтиҳонларида қатнашиш.

Университет ётоқхонаси : Университет ётоқхоналари 5 та талабалар турар жойлари , ёш олим ва докторантлари уйларидан иборат. Ётоқхоналар ҳақида тўлиқ маълумот

Халқаро ҳамкорлик :

Бугунги кунда ТИҚХММИда хорижий хамкорлар билан тузилган ва айни пайтда амалда бўлган жами 87 та шартнома ва меморандумлар мавжуд бўлиб, улар Эвропанинг этакчи мамлакатлари, АҚШ, Россия, Осиёнинг ривожланган давлатлари ва Марказий Осиё мамлакатларидаги илғор муассалар билан тузилган. Ҳозирда ТИҚХММИда умумий қиймати 1 млрд АҚШ доллари ва 700 млн Эврога яқин бўлган жами 23 та халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда. ТИҚХММИда 4 та мутахассислик бўйича икки томонлама диплом берувчи халқаро қўшма магистратура ва халқаро қўшма докторантура фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, ҳар йили хорижнинг этакчи университетларидан 30 нафардан ортиқ профессорлари институт ўқув ва илмий жараёнига жалб этилган. Институтда Хитой, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Германия, Колумбия, Афғонистон Жанубий Корея каби мамлакатлардан талабалар таҳсил олмоқдалар. Ҳар йили институтнинг 100 нафардан ортиқ профессор ўқитувчи ва талабалар ривожланган мамлакатларнинг университет ва ташкилотларига малака ошириш ҳамда стажировка ўтаб келишлари ташкил этилмоқда.

Керакли ҳаволалар:

(тииаме) Квоталар, грантлар ва кириш баллари - шу ерда!

(тииаме) Стипендиялар ҳақида кўпроқ маълумот учун

(тииаме) Контракт нархлари

Кўп бериладиган саволлар

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 80 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.