5ball

EMU университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови12,9 – 59,8млн сўм/йил
Йўналишлар сони23
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

ХХИ асрда турли хил саноат тармоқларининг ривожланиши, шу жумладан, тиббиётнинг жадал равишда ривожланаётганлиги, янги турдаги тиббиёт ускуналарнинг яратилаётганлиги ва эски турдагиларининг янгиланиши касалликларни даволаш ва ташхислаш усулларини такомиллаштирмоқда.

Юртимизнинг стратегик сектори сифатида тиббиёт ва тиббий таълимни жадал ривожлантириш учун, шунингдек, бу соҳада этакчи хаблар каторида бўлишга даъво қилаётган Ўзбекистон Республикасининг тиббий таълими, фан ва амалиётининг салоҳиятини юксалтириш учун халқаро талабларга жавоб бера оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш зарур.

Батафсил ўқиш

Юқорида келтирилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2020 йил 23 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисидаги Қонун, шунингдек, 2022 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган №038700 лицензия асосида хусусий тиббиёт университети ташкил этилди. У халқаро стандартларга жавоб берадиган амалиёт билан яқин интеграцияда ташкил этилган таълим жараёнига, ўзининг ривожланган инфратузилмасига ва шахсий замонавий клиник базасига эга.

Университетнинг асосий вазифалари этиб:

- юқори малакали маҳаллий ва хорижий мутахасисларни кенг миқёсда жалб этган ҳолда тиббиёт ва тиббий таълим соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш; юртимизнинг тиббий ташкилотлари учун кенг миқёсда тайёрлов, қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;

- ёш авлод учун замонавий, сифатли таълим олиш имкониятларини яратиш ва кенгайтириш; профессор – ўқитувчилар, илмий ходимлар учун эса глобал илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун замонавий платформа яратиш;

- дунёнинг этакчи тиббиёт олийгоҳлари билан кўп қиррали таълим ва илмий – тадқиқот ҳамкорликларни ташкил этиш белгиланган.

Университетга кириш талаблари :

Кириш имтиҳонлари - Абитуриэнтнинг билими мураккаблик даражасига кўра Ўзбекистон умумтаълим мактаблари дастурига мос келувчи тестлар жамланмаси асосида баҳоланади. Умумий ҳисобда кириш имтиҳони 60 та тестдан иборат бўлиб, 90 дақиқа давом этади. Имтиҳон саволлари ҳужжат топширилган тилда бўлади.

Университет таълим грантлари :

Абитуриэнтлар ички имтиҳон натижаласини тест якунланиш билан билиб оладилар. Грант асосида таҳсил олиш учун энг юқори балл тўплаган номзодларнинг тўлиқ рўйхати кириш имтиҳонидан сўнг бир ҳафта ичида эълон қилинади.

- Университет ички Низомига кўра, грант асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба ўрта ва паст ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлса, кейинги семестрдан тўлов-шартнома асосида ўқишга ўтказилади.

- Университет ички Низомига кўра, тўлов-шартнома асосида таҳсил олиш учун ўқишга қабул қилинган талаба юқори ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлганда ҳамда университет ҳаётидаги фаол иштирокига кўра, кейинги семестрдан бепул таълим олиш имконини берувчи таъсисчи грантини қўлга киритиши мумкин.

Халқаро ҳамкорлик :

EMU университй дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари билан талабалар алмашинуви дастурлари орқали универистетинг юқори ўзлаштиришга эга талабаларини ўқитишда давом этмоқда. Ҳозирги кунда EMU университй 10 дан ортиқ хорижий давлат ва нодавлат университетлари билан турли хилдаги шартномалар ва мемарандум келишувлар имзолаган.

Кўп бериладиган саволлар

EMU университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,9 – 59,8 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 23 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

EMU университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

EMU университети: грант бор-ми?

Грант: ажратмалар бор. Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.