5ball

Coventry University by UDEA

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови40млн сўм/йил
Йўналишлар сони6
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) – 2022-йил 7-январ куни ташкил этилган бўлиб, жаҳон таълим стандартларига мос келувчи замонавий ўқув дастурлари, лабораториялар ва юқори малакали ўқитувчиларни ўз ичига мужассам этган олий таълим даргоҳи. УДЕАда “Молия”, “Банк иши”, “Бизнесни бошқариш”, “Менежмент” ва “Маркетинг” каби ихтисослаштирилган бакалавриат ва магистратура таълим дастурлари мавжуд.

Батафсил ўқиш

UDEA қисқа вақт ичида АҚШнинг Америка Университети, Италиянинг Полими Олий менежмент мактаби, Буюк Британиянинг Лондон Қироллик Коллежи каби 10 дан ортиқ дунёнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришди.

Эътиборлиси, UDEA 2023-йил 28-апрел куни дунёнинг ТОП-600 талигига кирувчи Буюк Британиянинг Ковентри Университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди ва ҳозирда юртимизнинг кўплаб ёшлари Ўзбекистонда туриб, Ковентри Университети дастурларида таҳсил олиб келмоқдалар.

Ўзбекистондаги йирик тижорат банкларидан бири Агробанк, ҳар йили UDEA талабалари учун 200 та грант ҳамда турли хил стипендиялар ажратмоқда. Ушбу грант сизни 4 йил ҳеч қандай ҳаражатларсиз халқаро таълим дастурларида ўқиш имкониятини тақдим этади. Эътиборлиси талабаларимиз 50 дан ортиқ талабаларимиз ўқиш давридаёқ Агробанкда пуллик асосда амалиёт ўташмоқда.

Кириш талаблари:

- IELTS бали 6.0 ("Writing" компоненти 5.5) ёки ундан юқори.

- CEFR бали 55 (Б2) ("Writing" компоненти 51) ёки ундан юқори.

- Ковентри университети инглиз тили тести (CУЕТ)*: балл 6.0 ("Writing" компоненти 5.5) ёки ундан юқори.

*CУЕТ - бу абитуриентлар IELTS сертификатига эга бўлмаса, УДЕАдаги Ковентри университети дастурларига кириш ҳуқуқини олиш учун топширадиган тестдир.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.