5ball
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Фото: Sabrina bintu Zoir · CC0

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови12,6 – 13,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони24
Энг паст контракт бали64.3/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча174162.2
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча161.4123.6
Ўзбек тили ва адабиётиКундузги · Ўзбекча157.1118.4
Ноширлик ишиКундузги · Ўзбекча142119.4
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиМасофавий · Ўзбекча140.2—
Ўзбек тили ва адабиётиКечки · Ўзбекча139116.5
Компютер лингвистикасиКундузги · Ўзбекча114103.5
ПсихологияКундузги · Ўзбекча7890.2
ПсихологияМасофавий · Ўзбекча69.8—
СоциологияКундузги · Ўзбекча6761.7
Ижтимоий ишМасофавий · Ўзбекча66.1—
Ижтимоий ишКундузги · Ўзбекча64.3—
Таржима назарияси ва амалиёти: франсуз тилиКундузги · Ўзбекча—58.8
Таржима назарияси ва амалиёти: немис тилиКундузги · Ўзбекча—79.1

Университет ҳақида

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳақида (ТошДЎТАУ):

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ - 47097 сонли 2016 - йил 13 - майдаги фармони билан ташкил этилган. Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факултети ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек тили ва адабиёти факултети негизида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил топди. Шу билан бирга учинчи факултет сифатида Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти факултети ҳам қўшилди. Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (ТҲЕ) Халқаро рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган "ТҲЕ Импаcт Ранкингс 2022" рейтинги жавоблари бўйича Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети топ 1000+ университетлар рўйхатига киритилди.

Батафсил ўқиш

2022/2023-ўқув йилидан бошлаб 14 та бакалаврият, 12 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

-Контракт миқдори: Контракт нархлари Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси томонидан эълон қилинган стандардлар асосида ҳисобланади.

-Стипендия: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари республикамизнинг бошқа таълим муассасалари қаторида барча турдаги стипендияларни олишга ҳақлидирлар ва бунинг учун шарт-шароитлар яратилган.

Қабул қилиш тартиби: Абитуриентлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида БМБ агентлигининг намунавий тест саволлари натижалари орқали сараланади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

Бакалавр:

Аввалги йиллардаги битирувчилар учун:

паспорт;

диплом;

тил билиши сертификати; (агар мавжуд бўлса)

имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.

тўлов суммаси

Жорий йил битирувчилари учун:

паспорт;

битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).

Магистратура:

- Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар: абитуриентнинг бакалавриат дипломи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификати.

Магистратура босқичида хотин-қизлар учун тўлиқ грант асосида ўқиш имконияти мавжуд.

Қўшма Дастурлар:

Ҳозирги кунда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2 йўналиш бўйича қўшма дастурлар ўз фаолиятини олиб боради:

1. “Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти” - 5А611501 “Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти” магистратура йўналиши университетимизда 2019-йилдан бери фаолият юритади. Ҳамроҳ университетимиз Анқара Ҳожи Байрам Вали университети (Туркия) бўлиб, 2019 йилдан бери бизнинг талабалар чет элда таълим олиш имкониятидан фойдаланмоқдалар. Ушбу дастурнинг яна бир афзаллиги шундаки, битирувчилар иккита мустақил, аммо бир хил даражада ваколатли бўлган дипломга эга бўлади. Йўналиш талабалари икки тилли ўқув муҳитида таълим оладилар. Ўқув амалиёти талабаларнинг хоҳишига кўра Ўзбекистонда ёки ҳамкор университетда амалга оширилади.

2."Компютер графикаси ва медиадизайн".- Ушбу магистратура йўналиши Анқара Ҳожи Байрам Вали университети (Туркия) билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, 2022-йилдан бошлаб йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Дастур 4 семестрдан иборат бўлиб, унинг афзалликларидан бири шундаки, битирувчилар иккита мустақил, аммо бир хил даражада ваколатли бўлган дипломга эга бўлади. Йўналиш талабалари икки тилли ўқув муҳитида таълим оладилар (турк ва ўзбек тиллари). Ўқув амалиёти талабаларнинг хоҳишига кўра Ўзбекистонда ёки ҳамкор университетда амалга оширилади.

Ушбу дастурлар магистратура йўналиши ҳисобланиб, унинг битирувчилари икки ҳамкор университетларнинг мустақил дипломларига эга бўладилар.

Кўп бериладиган саволлар

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 13,3 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 24 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.