
Андижон давлат чет тиллари институти
Йўналишлар ва ўтиш баллари
Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.
| Йўналиш | Шакл ва тил | Контракт | Ўтган йил |
|---|---|---|---|
| Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 179.9 | 174.9 |
| Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 178.6 | 172.9 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: араб тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 175.5 | 171.1 |
| Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 173.5 | 168.5 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 168.5 | 163.3 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 165.5 | 151.6 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 164.9 | 156.2 |
| Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 162.4 | — |
| Филология ва тилларни ўқитиш: турк тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 156.8 | — |
| Филология ва тилларни ўқитиш: япон тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 149.3 | — |
| Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 142 | — |
| Филология ва тилларни ўқитиш: рус тилиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 136.7 | 119.5 |
| Туризм ва меҳмондўстликКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 112.8 | 101.3 |
| Компютер лингвистикасиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 111.8 | 97.9 |
| Таржима назарияси ва амалиёти: рус тилиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 95.1 | 154.6 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: рус тилиКечки · Русча | Кечки · Русча | 84.9 | — |
| Филология ва тилларни ўқитиш: франсуз тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | — | 71.5 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: немис тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | — | 87.5 |
| Таржима назарияси ва амалиёти: немис тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | — | 74.8 |
| Хорижий тил ва адабиёти: франсуз тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | — | 59 |
| Хорижий тил ва адабиёти: немис тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | — | 78.9 |
Университет ҳақида
Институт ҳақида : Андижон давлат чет тиллари институти — чет тиллари соҳаси бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлайдиган олий ўқув юртларидан бири.
Ўзбекистон президенти Андижон давлат чет тиллар институтини ташкил этишни 31-майдаги қарори билан тасдиқлади. Институтда ўқув жараёни 2022/2023-ўқув йилидан бошланди ва талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.
Батафсил ўқишЁпиш
Институт фаолиятининг асосий йўналишлари
Хорижий тиллар соҳаси бўйича олий маълумотли, илмий ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш; ўқув жараёнида халқаро баҳолаш дастурлари, стандартларидан фойдаланиш, ўқитиш ҳамда баҳолашнинг замонавий шакллари, технологиялари ва методларини жорий этиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш; илмий лойиҳаларни амалга ошириш шунингдек, етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари жорий этиш;
Халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг амалдаги рейтингида олий таълим муассасалари орасида юқори 1 000 талик ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасасининг дастури асосида ўз таълим дастурларини шакллантириш ва етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан мустақил равишда қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни жорий этиш;
Таълимни замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, шунингдек, ўқув жараёнига рақамли технологияларни татбиқ қилиш, жумладан, ўқув жараёнини талабаларда мустақил таълим олиш ва амалий, бадиий, синхрон, кетма-кет ва илмий-техник таржима кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш;
Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш, жумладан, профессор-ўқитувчилар стажировкаси ҳамда малака оширишини хорижий ва нуфузли республика олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида ташкил этиш институт фаолиятининг асосий йўналишлари саналади.
Университет грантлари :
Университетда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.
Кириш учун талаблари : БМБ(ДТМ) томонидан ташкил этиладиган давлат имтиҳонларида қатнашиш.
Университет ётоқхонаси : Университетда ётоқхона мавжуд.
Университет стипендияси :
Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:
Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;
- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;
- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;
- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;
- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:
- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;
- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
Халқаро ҳамкорлик : Андижон давлат чет тиллари институтида талабаларни қўлаб қувватлаш мақсадида дунёнинг етакчи 10 да ортиқ давлатларининг 30 дан ортиқ ОТМ лари билан талабалар алмашинуви дастурлари йўлга қуйилган бўлиб унда 100 дан ортиқ талабаларимиз иштирок этишган.
Кўп бериладиган саволлар
Андижон давлат чет тиллари институти: контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 12,6 – 13,3 млн сўм/йил (Андижон вилояти). Университетда 19 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Андижон давлат чет тиллари институти: қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Андижон давлат чет тиллари институти: грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (10)- Sharda University UzbekistanУниверситет · 29,4 – 33,6 млн сўм/йил
- Андижон давлат техника институтиИнститут
- Андижон давлат тиббиёт институтиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- Андижон давлат университетиУниверситет · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- Андижон давлат университетининг Педагогика институтиИнститут · 12,6 – 14 млн сўм/йил
- Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.