5ball
Андижон давлат университети
Фото: ADUuz · CC BY-SA 4.0

Андижон давлат университети

УниверситетАндижон вилояти
Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони46
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча168.8—
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча158.2131.2
БиологияКундузги · Ўзбекча134.1131.8
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКечки · Ўзбекча133.2—
Спорт фаолияти: белбоғли курашКундузги · Ўзбекча131.292.3
Адаптив жисмоний тарбия ва спортКундузги · Ўзбекча127.6121.4
БиотехнологияКундузги · Ўзбекча124.5115.5
ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча120.2112.4
БиологияКечки · Ўзбекча115.4—
Спорт фаолияти: курашКундузги · Ўзбекча112111.4
Дизайн: либос ва газламаларКундузги · Ўзбекча110—
МатематикаКундузги · Ўзбекча110107.9
Филология ва тилларни ўқитиш: рус тилиКундузги · Русча109.280
Спорт фаолияти: футболКундузги · Ўзбекча109125.6
Компютер лингвистикасиКундузги · Ўзбекча108.899.5

Университет ҳақида

Андижон Давлат Университети ҳақида :

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети ўз тарихини 1931 йилдан бошлайди. Аввал Фарғона педагогика инситути филиали, 1939 йилда ўқитувчилар институти, сўнгра 1953 йилдан Андижон давлат педагогика институти бўлиб, Ватанимиз мустақилликни қўлга киритгач, 1992 йил 28 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Андижон давлат педагогика институти Андижон давлат университетига айлантирилган. Бугунги кунда университетда Филология, Табиий фанлар, Тарих, Ижтимоий иқтисодиёт, Педагогика, Физика-математика, Хорижий тиллар, Жисмоний маданият, Санъатшунослик, Ахборот технологиялари, Мактабгача таълим каби 11 та факултет, шунингдек, 37 та кафедра фаолият юритмоқда.

Батафсил ўқиш

Университетда 55 та бакалавриат таълим йўналишида кундузги ва сиртқи таълим шаклида 20 минг 341 дан ортиқ, 26 та магистратура мутахассисликларида 527 дан ортиқ талаба таълим олмоқда. Университетнинг моддий техника базаси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Ҳозирда 6 та ўқув биносидаги ўқув аудиториялари сони 252 тани ташкил этади ва 6570 нафардан ортиқ талабага мўлжалланган. Ўқув-лаборатория хоналарининг умумий майдони 45883 кв.метр бўлиб, бир талабага тўғри келадиган фойдали майдон 4,5 кв.метрни ташкил этади. 2 та ахборот-ресурс маркази, 26 та компютер хонаси, 954 дона компютер, 2000 ўринга мўлжалланган 7 та талабалар турар жойи, 910 ўринга эга бўлган 6 та ошхона, 2 та буфет, 13 та очиқ ва 3 та ёпиқ спорт майдонларининг барчаси талабалар учун бўлиб, уларнинг юксак маънавиятли, билимдон, жисмонан бақувват, ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишишига хизмат қилмоқда.

Кириш учун талаблари :

БМБ(ДТМ) томонидан ташкил этиладиган давлат имтиҳонларида қатнашиш.

Абитуриэнт олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни асл нусхасини кўрсатиб, рўйхатдан ўтади ва ўзи билан қайтариб олиб кетади:

-паспорт (у йўқ бўлса, ёки 09-форма, ёки туғилганлик гувоҳномаси);

-умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

-мабодо имтиёзи бўлса, уни тасдиқловчи ҳужжат.

Магистратурага керак бўладиган ҳужжатлар тўплами:

-пасспорт маълумотлари киритилади;

-олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова ҳам белгиланган тартибда киритилади;

-Имтиёз ҳақидаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса): ногиронлиги бўйича, номли Давлат стипендиялари ва давлат мукофотлари соҳиби сертификати ёки чет тилларни билиш даражаси бўйича белгиланган сертификатлар.

Университет грантлари :

Университетда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.

Университет стипендияси :

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:

Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;

- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;

- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;

- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;

- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:

- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;

- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Университет ётоқхонаси :

Университетда ётоқхона мавжуд. Университет тасарруфида ҳозирги кунда 6 та талабалар турар жойи фаолият кўрсатмоқда, умумий сиғими 3532 ўринни ташкил этади. Ҳозирда 3532 нафар талаба истиқомат қилади.

Халқаро ҳамкорлик :

Андижон давлат университети дунёдаги 50 дан ортиқ университетлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, улардан 28 таси билан фаол ҳамкорлик қилиш бўйича шартномалар имзоланган. Хусусан, Лондон метрополитен университети, Норвич университети (Буюк Британия), Далневосток давлат техника университети, Ярослав давлат университети, Новосибирск геодезия давлат академияси оптика ва оптик технологиялар институти (Росия), Сеул Миллий университети, Вусук университети (Жанубий Корея), Тохико университети, Токио тил ўргатиш маркази, Осиё Тинчлик университети (Япония), Марказий миллатлар университети (Хитой), Майс университети, Й.Гуттенберг университети (Германия), Пиза университети (Италия), Афина социологик илмий ўқув маркази (Греция), Гент университети (Белгия), Горловка чет тиллар институти (Украина), МАРА технология университети (Малайзия), Ҳайдаробод илмий ва бошқарув институти (Ҳиндистон), Алмаота университети (Қозоқистон) ва бошқалар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Келгусида Норвегиянинг Осло университети, АҚШнинг Калифорния университети, Испаниянинг Валенсия университети, Россиянинг Перм университети, Франсиянинг Тулуза университети, Латвиянинг Riga университети ҳамда Брунея Султонлигининг Брунея технология университетлари билан ўқув, илмий ва амалий ҳамкорлик олиб бориш лойиҳалар режаси ишлаб чиқилмоқда.

Кўп бериладиган саволлар

Андижон давлат университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Андижон вилояти). Университетда 46 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Андижон давлат университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Андижон давлат университети: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (10)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.