Андижон давлат университетининг Педагогика институти
Университет ҳақида
Андижон давлат университетининг Педагогика институти :
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 27-февралдаги ПҚ-4623-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 6-апрелдаги 187-сон қарори асосида Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022-йил 21-июндаги ПҚ–289-сон қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат Педагогика институти ташкил этилди. Бу даврда институтда 5 та факултет (Аниқ ва табиий фанлар, Мактабгача таълим, Ижтимоий-гуманитар фанлар ва санъат, Жисмоний маданият, Педагогика факултетлари) 7 та кафедра фаолият олиб борди. Ҳозирда институтда 7 та факултет 15 та кафедра фаолият юритмоқда.
Батафсил ўқишЁпиш
Кириш учун талаблари :
БМБ(ДТМ) томонидан ташкил этиладиган давлат имтиҳонларида қатнашиш.
Университет грантлари :
Университетда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.
Университет стипендияси :
Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:
Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;
- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;
- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;
- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;
- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:
- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;
- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
Институт ётоқхонаси : Ётоқхона мавжуд
Институтда ҳозирги кунда 3 та талабалар турар жойи ҳамда 1 дона давлат хусусий шериклик асосида ташкил қилинган талабалар уйи мавжуд.
Кўп бериладиган саволлар
Андижон давлат университетининг Педагогика институти: контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 12,6 – 14 млн сўм/йил (Андижон вилояти). Университетда 34 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Андижон давлат университетининг Педагогика институти: қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Андижон давлат университетининг Педагогика институти: грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (10)- Sharda University UzbekistanУниверситет · 29,4 – 33,6 млн сўм/йил
- Андижон давлат техника институтиИнститут
- Андижон давлат тиббиёт институтиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- Андижон давлат университетиУниверситет · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- Андижон давлат чет тиллари институтиИнститут · 12,6 – 13,3 млн сўм/йил
- Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.