5ball
Андижон давлат тиббиёт институти
Фото: Amir.Temur · CC BY-SA 4.0

Андижон давлат тиббиёт институти

Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони27
Энг паст контракт бали62.3/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Даволаш ишиКундузги · Ўзбекча177159
СтоматологияКундузги · Ўзбекча168.7151
Педиатрия ишиКундузги · Ўзбекча166.7149.8
Олий ҳамширалик ишиКундузги · Ўзбекча149136.2
Даволаш ишиКундузги · Русча142.4123.9
СтоматологияКундузги · Русча139.7125.6
ФармацияКундузги · Ўзбекча130.7115.1
Педиатрия ишиКундузги · Русча130.1117.4
Тиббий профилактика ишиКундузги · Ўзбекча122.9103.9
Фундаментал тиббиётКундузги · Ўзбекча120.692.5
ФармацияКундузги · Русча77.870.9
Тиббий профилактика ишиКундузги · Русча65.365.3
Фундаментал тиббиётКундузги · Русча62.3—

Университет ҳақида

Институт ҳақида :

Андижон давлат тиббиёт институти 1955-йил Андижон шаҳрида ташкил этилган. Ўша давр учун жуда зарур ва тиббиёт йўналиши бўйича Фарғона водийсида ягона олий таълим муассасаси бўлганлиги учун институтни тез тиклаш ва фаолиятини йўлга қўйиш борасида жуда катта ишлар амалга ошрилган. Мамлакатимиз тиббиётчилари учун олий даргоҳ бўлган Андижон давлат тиббиёт институти қад ростлашида Юсуф Отабекович Отабеков, Раҳим Муҳаммедович Нурмуҳаммедов, Сатқул Усманович Джумабаев каби фидоий юртдошларимиз, маҳоратли шифокорларнинг алоҳида хизматлари бор. Узоқ йиллик ривожланиш ва тараққиёт йўлини босиб ўтган институтниннг бугунги ютуқлари дунё миқёсида алоҳида эътироф этилмоқда. Университет якунловчи тиббиёт кадрларини тайёрлаш мақсадида 1955-йилда ташкил этилган ва бугунги кунда 21-йиллик тажриба билан ўзининг марказий ўрни ўрнига келган. Бугунги кунда институтда даволаш, педиатрия, стоматология факултетлари ҳаамда касбий таълим, олий ҳамширалик иши, фармация, тиббий профилактика йўналишларида бакалаврият ҳамда 29 та мутаҳассислик йўналиши бўйича магистрлар тайёрланмоқда. Шунингдек, врачлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факултетида водий вилоятлари шифокорлари учун малака ошириш курслари йўлга қўйилган.

Батафсил ўқиш

Институтда 56 та кафедра мавжуд бўлиб, уларнинг умумий штатида 533 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда, шундан 36 нафари фан доктори (уларнинг 14 нафари профессор унвонига эга), 130 нафари фан номзоди (уларнинг 104 нафари доцент унвонига эга). Институт бўйича илмий салоҳият 31.7 % ни ташкил этади.

Институтда 4 та факултет даволаш, педиатрия, стоматология ва врачлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, 7 та бакалавриат таълим йўналишлари даволаш иши, педиатрия иши, стоматология иши, касб таълими, олий хамширалик иши, тиббий профилактика иши ва фармация йўналишлари, 29 та магистратура мутахассисликларида ўқув жараёни ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ 2909 сонли қарорига асосан 2019-2020 ўқув йилидан магистратурага 2 та янги мутахассислик йўналишлари ташкил этилди:

5А 510102 Эндокринология,

5А 510126 Фармакология.

Институт грантлари :

Институтда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.

Кириш учун талаблари : БМБ(ДТМ) томонидан ташкил этиладиган давлат имтиҳонларида қатнашиш.

Институт стипендияси :

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:

Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;

- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;

- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;

- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;

- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:

- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;

- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Институт ётоқхонаси :

Андижон давлат тиббиёт иснтитутида 4 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб улар 1554-сиғимга эга. Улардан 3 та 1054 сиғимли институт талабалар турар жойи ва 1 та 500 ўринли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги талабалар турар жойи.

Хорижий йўналиш ва қўшма дастурлар :

Андижон давлат тиббиёт институти қуйидаги чет эл университетлари билан хамкорлик қилмоқда:

Донгсан Тиббиёт Маркази, Кеимунг Университети

Ёнгнам университети тиббиёт маркази

Самюк тиббиёт маркази

Москва давлат тиббиёт-стоматология университети (Россия)

Академик И.П.Павлов номидаги биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия)

И.И.Мечников номидаги жанубий-шимолий давлат тиббиёт университети (Россия)

Казан давлат тиббиёт университети (Татарстан)

Киров давлат тиббиёт академияси (Россия)

М.Горкого номидаги Донецк давлат миллий тиббиёт университети (Украина)

Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети

Россия давлат кутубхонаси (Россия)

Институт «Украина урология миллий тиббиёт академияси» (Украина)

Павол Жозеф Сафарик Университети (Словакия)

ЖАЙПЕЕ ҳоспитал (Хинсдистон)

Германиянинг Росток университети

Андижон давлат тиббиёт институтида Россия Федерациясининг Доғистон давлат тиббиёт университети билан тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида 2019-2020-ўқув йилида бакалавриат “Стоматология” йўналиши бўйича қўшма таълим дастури ташкил этилди ва талабалар ўқишга қабул қилинди. Ҳозирда ушбу (3+2 яни 3 йил АДТИда 2 йил Доғистон давлат тиббиёт университетида таълим) қўшма таълим дастурида 20 нафар талабалар тахсил олмоқда.Ҳамкорларимизга раҳмат, сиз тиэсни ҳар қандай имтиёз ва бюджетга мос келадиган, буджетдан тортиб то энг юқори тоифага қадар онлайн топишингиз мумкин. супер замонавий моделлар.

Кўп бериладиган саволлар

Андижон давлат тиббиёт институти: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Андижон вилояти). Университетда 27 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Андижон давлат тиббиёт институти: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Андижон давлат тиббиёт институти: грант бор-ми?

Грант: маълумот йўқ. Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (10)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.