5ball
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти
Фото: Akhmedov sh i · CC0

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти

Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони7
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Университет ҳақида

Университет ҳақида :

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2020 йилдаги «Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида»ги 516-сон қарорига асосан ташкил этилган. Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг қуввати 450 ўрнли ўқув биноси, 300 ўринли фаоллар зали, 450 ўринли талабалар турар жойи, ва 60 ўринли 35200 фондли Ахборот ресурс маркази мавжуд. Институтда дастлаб Иқтисодиёт ва қурилиш факултети ва Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар ва амалий ва математика, информатика кафедралари фаолият олиб борган.

Батафсил ўқиш

Бугунги кунда Иқтисодиёт ва Архитектура ва қурилиш факултетларида Ўзбек тили ва ижтимоий фанлар, Тармоқлар иқтисодиёти, Бухгалтерия хисоби, Қурилиш мухандислиги ва Архитектура ва қурилиш кафедраси 112 нафар Профессор ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда.

Институтда қуйдаги мутахассисликлар мавжуд

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Банк иши ва аудити

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)

Архитектура (турлари бўйича)

Бино ва иншоотлар қурилиши (турлари бўйича)

Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструксияларини ишлаб чиқариш

Гидротехника қурилиши (турлари бўйича)

7 та мутахассисликда 2125 нафар талабалар билим ва малакаларини ортириб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2020 йилдаги «Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида»ги 516-сон қарорига асосан ташкил этилган. Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг қуввати 450 ўринли ўқув биноси, 300 ўринли фаоллар зали, 450 ўринли талабалар турар жойи, ва 60 ўринли 35200 фондли Ахборот ресурс маркази мавжуд. Институтда дастлаб Иқтисодиёт ва қурилиш факултети ва Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар ва амалий ва математика, информатика кафедралари фаолият олиб борган.

Бугунги кунда Иқтисодиёт ва Архитектура ва қурилиш факултетларида Ўзбек тили ва ижтимоий фанлар, Тармоқлар иқтисодиёти, Бухгалтерия ҳисоби, Қурилиш муҳандислиги ва Архитектура ва қурилиш кафедраси 112 нафар Профессор ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда.

Институтда қуйидаги мутахассисликлар мавжуд

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

Банк иши ва аудити

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)

Архитектура (турлари бўйича)

Бино ва иншоотлар қурилиши (турлари бўйича)

Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструксияларини ишлаб чиқариш

Гидротехника қурилиши (турлари бўйича)

7 та мутахассисликда 2125 нафар талабалар билим ва малакаларини орттириб бормоқда.

Жорий ўқув йилида дастлабки қалдирғочлар Олий таълим муассасасини тамомлаб меҳнат фаолиятини олиб борадилар. Бугунги кунда 2 нафар президент стипендияси 1 нафар Ислом Каримов ва 1 нафар Ал-Беруний стипендианти мавжуд Институтда Тижоратлаштириш учун тайёр 3 та илмий тадқиқотлар ишлаб чиқилди, лойиҳа қиймати 4,5 млрд сўмни ташкил этади;

Ҳамкор ташкилот билан қурилиш йўналишидаги талабалар учун 350 млн сўмлик илмий-амалий лаборатория ташкил этилди;

50 та хорижий журналларда мақола, жумладан юқори рейтингларга кирувчи журналлар (Сcопус)да 15 та ва республика журналларида 150 та мақолалар нашр этилган;

Хорижий олийгоҳларнинг 1 нафар профессор-ўқитувчи жалб қилинган.

Бугунги кунда 14 давлатнинг 50 га яқин олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда

Қабул талаблари :

БМБ(ДТМ) томонидан ташкил этиладиган давлат имтиҳонларида қатнашиш.

Университет ётоқхонаси : Университетда ётоқхона мавжуд.

Университет грантлари :

Университетда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.

Университет стипендияси :

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:

Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;

- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;

- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;

- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;

- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:

- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;

- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Кўп бериладиган саволлар

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Андижон вилояти). Университетда 7 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (10)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.