5ball

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови17 – 21,9млн сўм/йил
Йўналишлар сони43
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Амалий математикаКундузги · Русча——
Амалий математикаКундузги · Ўзбекча——
Банк ишиКундузги · Русча——
Банк ишиКундузги · Ўзбекча——
Бухгалтерия ҳисобКундузги · Русча——
Бухгалтерия ҳисобиКундузги · Ўзбекча——
Дастурий инжинирингКундузги · Ўзбекча——
Дастурий инжинирингКундузги · Инглиз тили——
Дастурий инжинирингКундузги · Русча——
ДизайнКундузги · Ўзбекча——
Филология ва тилларни ўқитиш: франсуз тилиКундузги · Ўзбекча——
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча——
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Русча——
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Инглиз тили——
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча——

Университет ҳақида

Сиз учун АИФУ университети 260 дан ортиқ грант жойларни тақдим этмоқда , бу грантлар албатта сиз учун ва улардан бирига эгалик қилишини хоҳласангиз ҳозироқ батафсил тугмасини босинг ёки ҳозироқ АИФУ университети таълим йўналишларидан бирига ҳужжат топширинг ва ўз ўрнингизни банд қилинг.

Батафсил ўқиш

Университетнинг асосий вазифаси – илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожланишни таъминлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлашдир. Ушбу мақсадлар асосида инсон капиталини меҳнат бозори талаблари билан уйғун ҳолда ривожлантиришга катта эътибор қаратилади.

Университетнинг профессор-ўқитувчилар таркиби тўлиқ илмий даражага эга бўлган мутахассислардан иборат. Ваколатли давлат органи томонидан берилган лицензияга кўра, университет битирувчилари давлат намунасидаги диплом билан тақдирланади. Ушбу диплом Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда 100 фоиз тан олинади, бу эса битирувчиларга кенг имкониятлар яратади.

АИФУ университети ҳақида қисқача :

- 2 та янги ўқув биноси ишга туширилди.

- АИФУ талабалари Хитойда талабалар алмашинуви дастури доирасида Хитойда таълим олишди(Қисқа ва узоқ муддатли талабалар алмашинуви дастурлари)

- Хитой, Туркия ва Малайзия университетлари билан ҳамкорликлар йўлга қўйилди.

- 167 та тадбирлар ўтказилди.

- Халқаро миқёсда 2 та илмий - амалий анжуман ўтказилди.

- Халқаро ва маҳаллий олимпиадаларда медаллар қўлга киритилди.

- Жаҳон миқёсида спорт бўйича олтин медал қўлга киритилди.

- Республика миқёсида Интеллектуал олимпиадада 2 - ўрин эгалланди.

- Cентре International де Матҳéматиқуэс Пурес эт Апплиқуéэс(CИМПА) грантини қўлга киритди.

- 2024/2025 ўқув йили учун Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида давлат гранти 20 тага етди!. АИФУда Давлат грантида ҳам таҳсил олишингиз мумкин. Унга кўра, Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига математика (5 та), дастурий инжиниринг (5 та), сунъий интеллект(5та) ва логистика (5та) йўналишлари учун жами 20 та квота ажратилди. Бундан ташқари АИФУ университети 10 млрд сўмлик Университет Грантлари ҳам берилди. Ва университетнинг 150 та талабасига Университет Грантлари тақдим этилди.

Қабул квоталари : 2026 - 2027 ўқув йили учун 2000 дан ортиқ талабаларни қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Университетда мавжуд грантлар : 2026 - 2027 - ўқув йили учун АИФУ университети талабалар учун 260 та ГРАНТ ажратди.

2026 - 2027 ўқув йили учун ҳам ўтган қабул йилдагидан ҳам кўпроқ Давлат ҳамда Университет Грантлари берилиши режалаштирилмоқда.

Ўтиш баллари ва кириш талаблари:

Бакалавриат: Қабул тартиби

- Имтиҳон шакли: онлайн/офлайн. Танланган йўналиш бўйича ўтиш балига эга бўлиши лозим.

- Қайси фанлардан имтиҳон бўлади: Ҳар бир йўналишлар бўйича белгиланган 2 та ихтисослик фанларидан тест шаклида имтиҳон топширилади.

- Жами балл: 156 балл

- Ўтиш бали: 70 балл.

Бакалавриат: Грант учун: Офлайн шаклда имтиҳон ўтказилади ва унда юқори балл тўплаган номзодларга грантлар берилади.

Магистратура: Қабул тартиби қуйидагича

- Турдошлик мос келиши ҳамда, қабул жараёнида суҳбатдан ўтиши керак.

- Имтиҳон шакли: онлайн/офлайн

- Қайси фанлардан имтиҳон бўлади: Мутахассислик бўйича бакалавриат босқичидан суҳбат бўлади.

Университет ётоқхонаси: Университетда талабалар учун ётоқхона мавжуд.

Университет томонидан бериладиган чегирмалар : Ўқиш бошлангунича контрактни 100% тўлаган талабалар учун 10% чегирма берилади.

Халқаро ҳамкорлик ва талаба алмашинуви дастурлари ҳамда Wорк анд травел дастури :

АИФУ университети ва Малайсиа Сараwак Унимас Университети билан халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу ҳамкорлик доирасида АИФУ ўқитувчи ходимлари билим ва малакаларини оширишлари ҳамда ўзларининг илмий фаолиятини Малайсиа Сарwак Унимас университетида давом эттиришлари кўзда тўтилган ва АИФУ талабалари тил ўрганиш курсларига маълум муддатларда ушбу университетда ўқиб келишлари мумкин.

Бундан ташқари АИФУ университетда ЭРАСМУС+КА171 дастури ҳам жорий қилинмоқда. Бу дастурни жорий қилиш орқали биз талабалар алмашинув дастурлари ва ҳамкорликдаги тадқиқот ташаббусларини осонлаштирадиган ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Ҳозирда бизда чет элда ўқиш истагида бўлган кўплаб бўлажак талабалар катта қизиқиш уйғотмоқда, бу бизнинг жамиятимизда халқаро имкониятларга бўлган талабни янада оширади. Бу ҳамкорликлардан асосий мақсад Европа Иттифоқи университетлари билан ҳамкорликни фаол равишда ошириш , излаш , қўшма дастурлар, тадқиқот ҳамкорликлари ва талабалар алмашинуви дастурларини яратиш.

Ишлаш имконияти:

Университет талабаларига турли компанияларда амалиёт ўташ имкониятини таклиф этилмоқда.Университетнинг профессор ва ўқитувчилари талабалар ва битирувчиларга ўз соҳаси бўйича ишга жойлашиш бўйича маслаҳатлар ва йўналишлар бериб келинмоқда

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.