5ball
Фарғона давлат университети
Фото: Muzya me · CC BY-SA 4.0

Фарғона давлат университети

УниверситетФарғона вилояти
Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони92
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча179.5177
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча165.9134.4
Жисмоний маданиятКундузги · Ўзбекча165.9155.3
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКечки · Ўзбекча164.4—
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Русча163.7145
ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча156.7132.2
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКечки · Ўзбекча147.9—
БиологияКундузги · Ўзбекча147.2134.4
Филология ва тилларни ўқитиш: рус тилиКундузги · Русча145.2117.6
Жисмоний маданиятКундузги · Русча132.8128.2
Жисмоний маданиятКечки · Ўзбекча132.7—
Молия ва молиявий технологияларКундузги · Ўзбекча129.3118.9
БиологияКечки · Ўзбекча127.7—
МатематикаКундузги · Ўзбекча127.6116.3
Амалий математикаКундузги · Ўзбекча126.9117.6

Университет ҳақида

Университет ҳақида :

Фарғона давлат университети 1930-йилда Фарғона давлат педагогика институти сифатда ташкил қилинган. Фарғона давлат педагогика институти нафақат Фарғона водийси, балки Ўзбекистоннинг энг йирик ва нуфузли олий ўқув юртларидан бири ҳисобланган. 1991-йил 1-мартда Фарғона шаҳрида Педагогика институти негизида янги олий ўқув юрти – университет ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шундай қилиб, мустақиллик эълон қилиниши арафасида водийда биринчи, Республикада эса тўртинчи университет – Фарғона давлат университети ташкил этилди. Ҳозирда университетда 13 та факултет, 48 та кафедра фаолият кўрсатиб, 60 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 34 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Жами профессор-ўқитувчилар сони 997 нафар, 61 нафар фан доктори, 294 нафар фан номзоди (ПҳД), доцентлар бўлиб, илмий салоҳият 36% ни ташкил этади. Талабалар сони жами 31840 нафар, шундан 37 нафари хорижий талабалардир. Магистрантлар сони эса 1538 нафарни ташкил этади. Сўнгги 2 йил давомида 5 та кафедра, 7 та бакалавр таълим йўналиши, 4 та магистратура мутахассислиги янги ташкил этилган. 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб, Хитой Халқ Республикасининг Шимолий ғарбий университети ва Лоянг шаҳри Археологик тадқиқот университетлари билан ҳамкорликда қўшма кафедра (Археология Ўзбекистон – Хитой қўшма кафедраси) фаолиятини йўлга қўйилмоқда. Университет профессор-ўқитувчилари томонидан 2022, 2023 йилларда 61 та дарсликлар, 117 та ўқув қўлланмалар, 224 та ўқув-услубий кўрсатмалар, 300 та монографиялар чоп этилган ва 157 та муаллифлик гувоҳномаси ҳамда 4 та ихтиро учун патентлар қўлга киритилган. Университет профессор-ўқитувчилари томонидан республика ва хорижий ташкилотлар томонидан эълон қилинган грантларда 89 та лойиҳалар ютиб олинган. 2022 йилда 28 нафар профессор-ўқитувчи ва 6 нафар талаба Давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Батафсил ўқиш

Университетга қабул қилиниш талаблари :

Ўзбекистон Республикаси таълим институтларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Грантлар :

Институтда давлат грантлари мавжуд. Университетда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.

Университетга хорижий фуқароларни қабул қилиш талаблари :

Фарғона давлат университети хоржий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 15-июндаги ПҚ-279-сонли “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига асосан суҳбат асосида қабул қилади. Ўқишга топшриш учун керакли ҳужжатлар:

- Паспорт

- Охирги тамомлаган таълим муассасининг ҳужжати (диплом ёки аттестат)

- 3:4 расм мавжуд бўлса

- Яшаш гувоҳномаси

Университет стипендияси :

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:

Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;

- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;

- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;

- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;

- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:

- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;

- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Университет ётоқхонаси :

Ҳозирги кунда Фарғона давлат университетида 6-та талабалар турар жойи мавжуд. Шулардан 4-ТТЖ ҳозирги вақтда таъмирдан чиқарилмоқда. Шунингдек, 5 та талабалар турар жойларида 1206 ўрин бўлиб, булар қуйидагича тақсимот қилинган: 1-ТТЖ -251та, 2-ТТЖ 216 та, 3-ТТЖ – 201 та, 5-ТТЖ- 256 та, 6-ТТЖ – 273 та ўринлар мавжуд. 2017 йил 20-ноябр ҳолатига 1206 нафар талабаларга яшаш учун талабалар турар жойларига йўлланмалар берилди ва улар билан икки ёқлама шартномалар тузилди ва тўловлар амалга оширилди. Талабалар турар жойлари ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида талабалар турар жойлари ўртасида рейтинг тизими жорий этилди. Ушбу рейтинг тизимига кўра Талабалар турар жойи мудири, тарбиячи-педагоглар ҳамда Талабалар Кенгашининг фаолияти баҳоланди. Рейтинг тизимига кўра сентябр ойида берилган кўрсатма ва топшириқларни ўз вақтида бажариш бўйича 2-ТТЖ ғолиб деб топилди ва маҳсус статуэтка билан тақдирланди. Талабалар турар жойларида профессор-ўқитувчиларни навбатчилигини назорат қилиш ва уларни навбатчилик вақтидаги фаолиятини баҳолаш бўйича ҳафталик рейтинг тизими жорий қилинди. Унга кўра навбатчи ўқитувчини ўз вақтида талабалар турар жойига келиши ёки келмаслиги бўйича факултет, кафедралар миқёсида ҳафталик мониторинг қилинади ва рейтинг баллари қўйилади.

Халқаро ҳамкорлик :

Университет рейтингини ошириш мақсадида халқаро рейтинги юқори бўлган муассасалар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Хусусан, Ўзбекистон ва Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорлари форум ишида Фарғона давлат университети ҳамда ушбу ҳамкор мамлакатнинг нуфузли олийгоҳлари ўртасида бир қатор келишувлар имзоланди. Ўз фаолиятини инновацион ёндошувлар асосида ислоҳ этаётган Фарғона давлат университети ҳам халқаро тизимда кўплаб янгиликларни жорий қилмоқда. Хусусан, бугун Фарғона давлат университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов иштирокида Халқаро ҳамкорлик ва туризм марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов марказ иш жараёни билан яқиндан танишар экан, жаҳонда юқори нуфузга эга бўлган ҚС (Қуаcқуарелли Сймондс) ва Буюк Британиянинг “Тимес Ҳигҳер Эдуcатион” халқаро рейтингларидаги Фарғона давлат университети кўрсаткичлари билан қизиқди. Эндиликда бу янги марказ олийгоҳ ва халқаро майдонда юқори нуфузга эга бўлган университетлар ҳамкорлигини таъминлаш, олий таълимга энг самарали хорижий таълим хизматларини татбиқ этиш, вилоятда туризм салоҳияти ва жозибадорлигини оширишда амалий ва назарий жиҳатдан кўмаклашиш, халқаро академик алмашинувларни амалга ошириш каби йўналишларда муҳим вазифаларни бажаради.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (7)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.