
Қўқон университети
Университет ҳақида
Қўқон университети сизга эртанги юксалиш учун илм ва куч беради. Биз Сизга ўрганишингиз ва ўсишингиз мумкин бўлган барча имкониятларни тақдим этамиз! Ўзингиз мақсад қилган келажакни яратиш учун замонавий 9 та мутахассисликдан айнан сизга кераклигини танлашингиз мумкин. Ўзбекистоннинг иқтисодиёти ва таълим тизимида туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Иқтисодиёт ва бизнес, туризм йўналишида фаолият юритиш учун катта имкониятлар яратиляпти. Ўзбекистондаги биринчи нодавлат мустақил университет сифатида биз Қўқон университетида сизга иқтисодиёт ва таълим йўналишларида халқаро даражадаги олий таълимни тақдим этамиз. Дунёнинг энг нуфузли университетлари билан академик ҳамкорликда сизларга мақсадларингизга осон элтадиган билим ва кўникмалар берамиз. Биз етук бизнес битирувчиларини тайёрлаш учун профессионал Бизнинг мақсадимиз академик жиҳатдан кенг қамровли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган билимга, муҳими амалиётга асосланган тажриба ва кўникмага эга мутахассислар тайёрлашдир. Эртанги орзуларингиз пойдеворини қуриш ва амалга оширишни истасангиз талабаларимиз сафига албатта қўшилинг!
Батафсил ўқишЁпиш
академик кадрларни жалб этамиз, мамлакатнинг етакчи тадбиркорлари бизнес маҳоратидан баҳраманд бўлишингизни таъминлаймиз.
Қўқон университети (инг. Коканд University) – Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги биринчи нодавлат университети. Университет шаҳарнинг маркази – Туркистон кўчасида жойлашган. Қўқон университети Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 17-августдаги 683-сонли "Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига биноан нодавлат олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритади. Қарор билан Университетга халқаро эътироф этилган рейтингларнинг (Тимес Ҳигҳер Эдуcатион – ТҲЕ, Қуаcқуарелли Сймондс – ҚС) топ-1000 талик рўйхатига кирган олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, кундузги, сиртқи-масофавий ва махсус сиртқи таълим шаклларида бакалавр йўналишлари мутахассисликлари дастурлари асосида ўқитиш ҳуқуқи берилган. Университет ўз фаолиятини Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан берилган лицензия асосида олиб боради. Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ва “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 31-бандига мувофиқ, Қўқон Университетининг дипломлари Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (7)- Riga Nordic универститети Фарғона шаҳридаги филиалиФилиал · 22 млн сўм/йил
- Қўқон давлат педагогика институтиИнститут · 12,6 – 14 млн сўм/йил
- Ўзбекистон Корея халқаро университетиУниверситет · 14,5 – 25,5 млн сўм/йил
- Фарғона давлат техника университетиУниверситет · 7,4 млн сўм/йил
- Фарғона давлат университетиУниверситет · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтиИнститут
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.