Ўзбекистон Корея халқаро университети
Университет ҳақида
Университет ҳақида :
Ўзбекистон Корея Халқаро Университети – бу юксак билим ва халқаро тажрибага эга бўлишни истаган талабалар учун ажойиб имкониятдир. Университет 2022-йил 18-майда Олий таълим вазирлиги томонидан ОТ 0045 рақамли лицензия асосида ташкил этилган. Бу таълим муассасаси замонавий ва халқаро стандартларга мослашган ҳолда, Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.
Батафсил ўқишЁпиш
Университетда ижтимоий-гуманитар ва техник-муҳандислик йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Талабалар бу ерда нафақат чуқур назарий билимларга эга бўлишади, балки амалий кўникмаларни ҳам ривожлантиришади. Университетнинг техник базаси ва замонавий ўқув дастурлари орқали талабалар глобал миқёсда рақобатбардош бўлган таълим олиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистон Корея Халқаро Университети – бу инновацион технологиялар, сифатли таълим ва глобал имкониятлар маркази. Ҳозирги даврнинг энг долзарб йўналишларида таълим олишни истаган талабалар учун энг тўғри танлов!
Университетга қабул қилиш талаблари :
1-қабул: Имтихон
Ижтимоий-гуманитар : ўзбек тили ва адабиёти, ўзбекистон тарихи, инглиз тили орасидан 2 та фан
Корейс тили йўналиши : Инглиз филологияси йўналиши учун: ТОПИК ва IELTS натижаси орқали танлаш мумкин.
Техник-муҳандислик : ўзбек тили ва адабиёти, математика, физика.
2-қабул: Давлат имтиҳон баҳолари 50%+суҳбат 50%
Университет грантлари ва стипендиялари :
Универистетда тури хил грантлар ва таълим стипендиялари мавжуд. Аъло баҳолари, олимпиада ғолиблиги, имконияти чекланганлик, вилоят ҳокилиги тавсияси билан, бир оила вакилларининг университетда таҳсил олаётганлиги, ишчи ходимнинг фарзанди эканлиги шунга ўхшаш турли хилдаги имтиёзларга эга бўлиш мумкин
Университет ётоқхонаси :
Университетда талабалар ётоқхонаси мавжуд.
Халқаро ҳамкорлик :
2022-йил август ойида Корея халқаро университетидан Сунмоон университетига 3+1 дастури бўйича ўқишга юборилди.
2023-йил август ойида Сунмоон университети ва Ҳалла университетида 3+1 дастурида бўйича таълим олиш.
2024-йил август ойида Сунмоон университети, Кwангwоон университети ва Сунгшин аёллар университети орқали 3+1 дастури бўйича таълим олиш.
Кореянинг Сунмоон университети, Сунгшин аёллар университети, Квангвон университети ва Ҳалла университети билан икки томонлама шартномалар имзоланди.
Корея халқаро университети Кореядаги магистратурага, жумладан 3+1 дастурини қўллаб-қувватлайди ва 2+2 дастури ҳам қўллаш жараёнида.
- халқаро алмашинув ва ҳамкорлик шартномаларини тузиш билан боғлиқ ишлар
- Корея университетлари билан 3+1 қўшма диплом дастури шартномаси ва чет элга талабаларни жўнатиш бошқаруви
- Корея ва хориждаги олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилишни қўллаб-қувватлаш
- Хориждаги алмашинув университетларидан профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талабаларни ўзаро юборишни бошқариш
- Халқаро алоқалар ва халқаро маданий алмашинув ишларига мезбонлик қилиш
- Халқаро таълим дастурини ишлаб чиқиш режалари
- Хорижий университетлар билан қўшма таълим ҳамкорлик дастурлари билан боғлиқ ишлар
- Мунтазам курслар учун халқаро талабаларни ёллаш ва бошқариш
- Маҳаллий ва хориждаги таълим ярмаркаларида иштирок этиш
- Халқаро талабалар маркази фаолияти
- Корея ва тегишли давлат элчихонаси билан чет эллик талабалар билан боғлиқ виза бериш каби ҳамкорлик ишлари.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (7)- Riga Nordic универститети Фарғона шаҳридаги филиалиФилиал · 22 млн сўм/йил
- Қўқон давлат педагогика институтиИнститут · 12,6 – 14 млн сўм/йил
- Қўқон университетиУниверситет · 12,9 – 18,4 млн сўм/йил
- Фарғона давлат техника университетиУниверситет · 7,4 млн сўм/йил
- Фарғона давлат университетиУниверситет · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтиИнститут
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.