Riga Nordic универститети Фарғона шаҳридаги филиали
Университет ҳақида
Латвиянинг Riga Nordic универститети Фарғона шаҳридаги филиали (РНУ Фаргона Филиали) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3952-сонли қарорига асосан фаолият кўрсатиб келмоқда. Филиалнинг асосий мақсадларидан бири республикамиз иқтисодиётининг турли соҳаларига бизнес бошқаруви, туризм ва ахборот тизимлари бўйича мутахассислар тайёрлашдан иборат.
Батафсил ўқишЁпиш
Филиалда дарс жараёнлари 3 бакалавр йўналиши бўйича амалга оширилади:
• Бизнес бошқаруви (Business Администратион)
• Туризмда бизнес бошқаруви (Business Администратион ин Тоурисм)
• Ахборот тизимлари (Информатион Сйстемс).
Филиалнинг ўқув жараёни Латвиянинг Riga Nordic универститети дастурлари асосида кредит-модул тизими бўйича олиб борилади. Филиалга мунтазам равишда европалик профессор-ўқитувчилар маърузалар ўқиш учун ташриф буюришади. Талабаларга ўқиш ва амалиёт ўташ учун шароитлар яратилган.
Ҳар бир талаба Европа компанияларида пуллик стажировкадан ўтиш, шунингдек, талабалар ҳаракатчанлиги дастурлари доирасида РНУнинг хорижий ҳамкор-университетларида 1 ёки 2 семестр давомида ўқиш имкониятига эга. РНУ шунингдек, Латвиядаги туризм ва меҳмондўстлик корхоналарида стажировка ўташни таклиф қилади. Кўпгина РНУ талабалари ўқиш пайтида касбий фаолиятини бошлайдилар.
РНУ га қабул қилиниш талаблари ва керакли ҳужжатлар :
- Стандарт ариза шакли
- Сертификат/диплом (асл тилда) ва нотариал тасдиқланган инглиз тилига таржимаси
- Инглиз тилини билиш сертификати TOEFL (70) / IELTS (5.5)/ CEFR (Б2)/ДУОЛИНГО (90)
- Паспортнинг сканерланган нусхаси
- 3×4 см ўлчамдаги 2 та фотосурат
- Ички имтиҳонларда ўтиш балини тўплаш
РНУ талабалари учун ётоқхона : РНУ да талабалар учун талабалар турар жойлари мавжуд.
РНУ таълим грантлари ва стипендиялари : РНУ да ҳар ўқув йилида бакалавриат босқичи учун 10 та ажратилади ва бу грант ўринлари ички имтиҳонларда юқори балл тўплаган номзодлар орасида тақсимланади.
Халқаро ҳамкорлик : РНУ стратегик ҳамкорлари қуйидаги таниқли халқаро ташкилотлардир:
- Австрия, Белгия, Дания, Буюк Британия ва АҚШ каби 24 мамлакатдаги университетлар ва бизнес мутахассисларини бирлаштирган БМДА (Балтиc Манагемент Девелопмент Ассоcиатион),
- CЕЕМАН (Динамик жамиятларда менежментни ривожлантириш халқаро ассоциацияси) - Эвропа, Осиё ва бошқалардан 220 дан ортиқ вакиллардан иборат бўлган динамик бизнесни ривожлантириш ассоциацияси;
- ЛВРА (Латвия меҳмонхоналар ва ресторанлар ассоциацияси),
- ЛДДК (Латвия Иш берувчилар Конфедерацияси),
- ИСМА шунингдек, АМАДЕУС (глобал брон қилиш тизими) ва Ҳотелинcо (мулкни бошқариш тизими) каби туризм саноати вакилларининг ишланмаларидан фойдаланади.
Талабалар амалиётларини 2 ойдан 5 ойгача Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастури орқали Испания, Португалия, Италия, Германия, Австрия, Латвия корхоналарида ўташлари мумкин. РНУ университети томонидан бериладиган диплом Европа, АҚШ, Канада ва Осиё мамлакатларида тан олинадиган халқаро диплом.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (7)- Қўқон давлат педагогика институтиИнститут · 12,6 – 14 млн сўм/йил
- Қўқон университетиУниверситет · 12,9 – 18,4 млн сўм/йил
- Ўзбекистон Корея халқаро университетиУниверситет · 14,5 – 25,5 млн сўм/йил
- Фарғона давлат техника университетиУниверситет · 7,4 млн сўм/йил
- Фарғона давлат университетиУниверситет · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтиИнститут
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.