5ball
Қўқон давлат педагогика институти
Фото: Csbdevice · CC BY-SA 4.0

Қўқон давлат педагогика институти

Контракт тўлови12,6 – 14млн сўм/йил
Йўналишлар сони45
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча176.7171.4
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча176.2—
Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча169.9—
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча161.3—
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКечки · Ўзбекча159.7—
Ўзбек тили ва адабиётиКундузги · Ўзбекча156.7124.7
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Русча148.4138.1
Жисмоний маданиятКундузги · Ўзбекча145.3142
БиологияКундузги · Ўзбекча140.6131.5
МатематикаКундузги · Ўзбекча128.6110.4
Амалий математикаКундузги · Ўзбекча122.5109.9
Бошланғич таълимКундузги · Ўзбекча121.8120.1
Бошланғич таълимКечки · Ўзбекча109.5—
Амалий санъат: бадиий кулолчиликКундузги · Ўзбекча106.9—
Филология ва тилларни ўқитиш: рус тилиКундузги · Русча106.9—

Университет ҳақида

Қўқон давлат педагогика институти ҳақида:

Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти 1931-йил январ ойида кечки педагогика институти сифатида ташкил этилган. Институт 1939-1940-ўқув йилидан бошлаб кундузги давлат ўқитувчилар институтига айлантирилган. 1943-йилдан хотин-қиз ўқитувчилар институти, 1954-йилдан хотин-қизлар давлат педагогика институтига айлантирилган. 1943-йил октябр ойидан бошлаб институтга демократ шоир Муқимий номи берилган.

Батафсил ўқиш

Бугунги кунда Қўқон давлат педагогика институти замонавий педагогик кадрларни тайёрловчи республикамиздаги йирик педагогика муассасаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда институт ўзининг замонавий моддий-техника базасига эга бўлиб, 269 та замонавий ўқув хоналари бугунги кун талаблари билан жиҳозланган. 21 та ўқув лабаратория хоналари, битта стадион, 4 та баскетбол ва волейбол майдонлари, 3 та ёпиқ спорт зали, замонавий АРМ, факултетларда ташкил этилган компютер хоналарида мавжуд бўлган 396 та компютерлар, 3та бинодан иборат барча қулайликларга эга бўлган талабалар турар-жойлари, 250 ўринли ошхона талабаларга хизмат кўрсатмоқда.

Қўқон давлат педагогика институтига Қабул 2023/2024:

Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

1.Институт ректори номига ариза

2.Паспорт нусхаси

3.Ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжат иловаси билан

4. 3,5-4,5 ҳажмда 4 дона фото сурат

Қўқон давлат педагогика институти талабалар турар жойи.

Қўқон давлат педагогика институтида умумий сиғими 1860 нафар талабаларга мўлжалланган 4 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, уларнинг сиғими қуйидагича:

1-ТТЖ – 530 нафар;

2-ТТЖ – 531 нафар;

3-ТТЖ – 700 нафар;

4-ТТЖ – 112нафар.

Талабалар турар жойига ариза бериш ва жойлашиш тизими рақамлаштирилди. Бугун рақамлаштириш туфайли барча соҳаларда очиқлик ва шаффофликка эришилмоқда. Янги ўқув йилидан бошлаб ҚДПИ талабаларни талабалар турар жойларига жойлаштириш тизими тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда амалиётга жорий қилинмоқда. Энди талабалар турар жой учун зарур ҳужжатларни онлайн тартибда, уйдан чиқмаган ҳолда ҳттп://апп.кспи.уз ҳаволаси орқали орқали топширишлари мумкин. Рақамлаштирилган ушбу тизимининг афзалликлари жуда кўп. Аввало, вақт ва маблағ тежалади. Иш самарадорлиги ортади. Оворагарчиликларга чек қўйилади. Бу, ўз навбатида, талабаларга хизмат кўрсатиш жараёнида инсон омилини кескин камайтириб, узоқ йиллар давомида тизим шаффофлигига салбий таъсир этиб келган бюрократия, қоғозбозлик ҳамда коррупсиянинг сезиларли даражада камайишини таъминлайди. Шу билан бирга бу борадаги ишларни доимий мониторингини олиб бориш ҳам мумкин бўлади.

Қўқон давлат педагогика институти қўшма дастурлари:

Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти 2019-2020 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалаврларни тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида ўқишни амалга оширади. Россия Федерацияси, Россия касб-ҳунар педагогика университети билан Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши бўйича Россия Федерацияси, Мифтахетдин Акмулла номидаги Бошқирдистон давлат педагогика университети билан Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ҳамда Дефектология: логопедия бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ушбу қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этилаётган йўналишларнинг тайёрлов курсларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилади.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (7)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.