5ball

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти

Контракт тўлови26 – 33млн сўм/йил
Йўналишлар сони9
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Даволаш ишиКундузги · Ўзбекча——
Даволаш ишиКундузги · Русча——
Фармация (турлари бўйича)Кундузги · Ўзбекча——
Фармация (турлари бўйича)Кундузги · Русча——
Саноат фармацияси (турлари бўйича)Кундузги · Русча——
Саноат фармацияси (турлари бўйича)Кундузги · Ўзбекча——
Тиббий профилактика ишиКундузги · Ўзбекча——

Университет ҳақида

ФАРМАЦЕВТИКА ТАъЛИМ ВА ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ҳақдиа:

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида Физик-кимёвий таҳлил, Фармако-токсикологик таҳлил, Микробиологик таҳлил ҳамда Дори шакллари таҳлили лабораториялари мавжуд бўлиб, улар энг сўнгги талаблар асосида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Талабаларни замонавий таҳлил усулларини ўрганиш, илғор технологияларни қўллаш орқали керакли амалий билимларни олиш имкониятлари яратилган.

Батафсил ўқиш

Институт таълим жараёнига фан ва амалиётни салоҳиятли, шу жумладан хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб этилиши ҳамда уларнинг иштирокида тизимли халқаро конференсиялар ўтказилиши асосида талабалар фармацевтика соҳасига оид энг сўнгги маълумотларга ҳам эга бўладилар.

Институт талабалари амалиётларини аккредитацияланган инновацион марказлар, таҳлил лабораториялари, ҳамда ГХП амалиётига эга замонавий фармацевтик корхоналар ва дорихона муассасаларида ўташлари, илм-фан-ишлаб чиқаришни интеграциясини таъминланиши орқали зарур билимларга ва амалий кўникмаларга эга бўладилар.

Қабул квотаси 2023 - 2024 - йил учун : 600 та

Интитут грантлари : Интитут талабалар учун грантлар ажратади ва бу йил 15 та грант мавжуд.

Институтга кириш талаблари : Тегишли йўналишларда кириш имтиҳонларида қатнашиб ўтиш баллари олиш

Ўтиш баллари :

Фармация (турлари бўйича) - 75.6 балл (Тўлов шартнома асосида )

Саноат Фармацияси (турлари бўйича) - 75.6 балл (Тўлов шартнома асосида )

Даволаш иши - 100 балл (Тўлов шартнома асосида )

Тиббий профилактика иши - 92.3 балл (Тўлов шартнома асосида )

Қолган йўналишларда - 56.7 балл (Тўлов шартнома асосида )

Ётоқхона : Интитутда ётоқхона мавжуд.

Институт томинидан чегирмалар : Иккинчи ва юқори курс талабалари учун интитут томонидан чегирмалар мавжуд ва чегирмалар ўқишда ва жамоат ишларида фаол бўлган талабаларга берилади.

Халқаро ҳамкорлик:

2+2 Жанубий Қозоғизтон Тиббиёт академияси билан тузилган мемарандум, Академик мобиллик асосида Хитой Республикаси Кунмин тиббиёт Университети билан тузилган мемарандумлари мавжуд.

ФТТИ раҳбарияти дастлаб институтда 1-6 ойлик малака ошириш дастурлари бўйича ҳамкорликни бошлашини, келгусида эса бакалавр ва магистратура таълим йўналишларида алоқаларни давом эттиришини билдирди. Томонлар бакалаврни 2 йил Ўзбекистонда, 2 йил Хитойда таҳсил олиш системасини йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб боришди. Эришилган келишувлар икки томон учун ҳам бирдек аҳамиятли ва манфаатлилиги бир овоздан эътироф этилди. Суҳбат якунида Хитой Фармацевтика университети ва Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти ўртасида яқин вақт ичида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олдилар.

Институтда таълим жараёни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабораторияларда юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчилар ҳамда хориждан мутахассисларни жалб этилган ҳолда янги педагогик ва ахборот технологиялари асосида олиб борилади. ФТТИда таҳсил олган битирувчилар турли мулкчилик шаклидаги дорихоналарда, дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналарида, назорат таҳлил лабораторияларида, суд-кимё экспертизаси лабораторияларида ва бошқа фармацевтика соҳасидаги муассасаларда фаолият юритиш имкониятига эга бўладилар.

Бакалавриат таълим йўналишлари:

Фармация (турлари бўйича) — 5 йил;

Саноат фармацияси (турлари бўйича) — 4 йил.

Даволаш иши - 6 йил

Тиббий профилактика иши - 5 йил

Хужжатлар онлайн ва офлайн қабул қилинади.

Кўп бериладиган саволлар

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 26 – 33 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 9 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.