5ball

Inha University in Tashkent

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови38,1 – 39,9млн сўм/йил
Йўналишлар сони2
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

Тошкент шаҳридаги Inha Универститети уч йўналиш бўйича курслари мавжуд:

Дастурий инжиниринг ва Компютер инжиниринги – School of Cомпутер анд Информатион Энгинееринг (СОCИЕ)

Дастурий инжиниринг – ушбу йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабалар компютер тизимларини ривожлантиришнинг асосидаги электротехника ва информатика фанлари бўйича чуқур илмларга эга бўлишади.

Батафсил ўқиш

Компютер инжиниринги – компютер ва мобил қурилмалар учун дастурий таъминотни бошқариш ва ишлаб чиқиш, маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш, шунингдек маълумотлар базасини бошқариш дастурлари бўйича мутахассисларни тайёрлайди.

Логистика ва бизнес факултети – School of Business and Логистиcс (СБЛ)

Ушбу мутахассислик асосида минимал харажат билан товарларни сақлаш ва муҳим географик локацияларига етказиб беришнинг самарали жараёнларини ишлаб чиқиш учун муҳим бўлган билимлар қамраб олинади.

МАГИСТРАТУРА

2021-йилда биринчи марта “Рақамли трансформациядаги МБА” (МБА in Digital трансформатион) магистратура йўналиши очилди. Ушбу дастур бизнес бошқарувининг асосий йўналишларидан ташқари сунъий интеллект, катта маълумотлар ва булутли ҳисоблаш мавзуларини қамраб олади.

Дастурнинг мақсади 4-чи саноат инқилобининг янги даврига қадам қўйган талабаларга менежерлик тафаккури ва конвергент муаммоларни ҳал қилиш қобилиятларини ривожлантириш, ҳамда техник, назарий ва амалий билимларни бирлаштириб, ташкилотларда рақамли бизнес трансформасиясини лойиҳалаштириш, амалга ошириш ва бошқариш имкониятини беришдир. Дастур молиявий хизматлар, ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, меҳмондўстлик, таълим ва ҳукумат каби турли соҳаларда бизнесни рақамли трансформасиясига ёрдам беради.

Ушбу кундузги таълим шаклидаги дастур келажакдаги инновасион ёш авлодни рақамли трансформасия ва илғор технологиялари билан боғлиқ мисли кўрилмаган бизнес муаммоларни ҳал қилишга ва рақамли технологиялар ва стратегияларни бизнесга самарали равишда бирлаштира оладиган профессионал менежерларни тайёрлашга мўлжалланган.

Ноёб таълим ва ўзаро алоқалар тажрибаси икки семестр давомида Тошкентда ва икки семестр давомида Кореяда тақдим этилади. Барча дарслар инглиз тилида олиб борилади. Дастур муваффақиятли якунлангач, Кореядаги INHA университети томонидан диплом берилади.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.