5ball

International Digital University

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови13 – 35млн сўм/йил
Йўналишлар сони11
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

Университет ҳақида :

ИДУ (International Digital University) 2021-йил Тошкент шаҳрида асос солинган. ИДУ - Ўзбекистон Республикаси томонидан лицензияга эга ва Англиянинг “Wолверҳамптон”университетИ томонидан бакалавр дастурлари (IT соҳасида) учун валидадацияга эга университет ҳисобланади.

Батафсил ўқиш

ИДУда 2та факултет мавжуд – Бизнес ва IT.

- Бизнес йўналишлари: Рақамли Бизнес Бошқаруви

- IT йўналишлари: Сунъий интеллект, Киберхавфсизлик, Cомпутинг ва IT

IT йўналишларидан бирини битирган талаба 4 - курсдан кейин Халқаро диплом, яни Wолверҳамптон”университетининг дипломини олади

ИДУ Япониянинг “ССИ” рекрутинг компанияси билан имзоланган ҳамкорлик шартномасига кўра, университетнинг барча фанларидан яхши натижа кўрсатган битирувчилари учун Японияда (кафолатланган) иш таклиф қилади.

Қабул квотаси 2025 - 2026 - йил ўқув йили учун: 400 талаба

Университет грантлари :

Ҳар бир ўқув йили учун 100 та грант ажратилади, грантлар 30, 50, 90% бўлиши мумкин. Грант олиш учун талаба университетнинг ички имтиҳонларидан, математика ва инглиз тили фанларидан камида 60 балл тўплаши керак бўлади. Балл қанча юқори бўлса, грант фоизи ошиб бораверади.

Кириш талаблари ва ўтиш баллари :

Бизнес йўналишига кириш учун талаба офлайн тарзда ички имтиҳон топшириб, инглиз тилидан камида 40 балл тўплаш, ёки IELTS сертификатини 5.0 (ёзма қисми 5.0 кам бўлмаслиги керак) тақдим этиш керакдир.

IT йўналишига кириш учун талаба офлайн тарзда ички имтиҳон топшириб, инглиз тилидан камида 40 балл, ёки IELTS сертификатини 5.0 (ёзма қисми 5.0 кам бўлмаслиги керак) тақдим этиш ва математика ички имтиҳонидан камида 40 балл тўплаш керакдир.

Стипендия : Ҳозирча мавжуд эмас .

Ётоқхона : Ҳозирча мавжуд эмас.

Университет томонидан талабаларига берилиши мумкин бўлган чегирмалар : Фақат грант ўринлари

Халқаро ҳамкорлик :

IT йўналишда ўқиётган талаба 2 курсдан бошлаб ўқишини бир семестерини Wолверҳамптон университетининг исталган давлатда жойлашган филиалида ўқиб келиши мумкин (оша семестер учун контракт нархи танланган давлатга қараб белгиланади). Wорк анд травел дастурлари ҳам мавжуд.

Ишлаш имконияти ва университет томонидан бериладиган ёрдам(Иш топиш учун) :

Университет якунлагандан сўнг, яхши натижа кўрсатган талабаларга университет Японияда ишлаш учун иш таклиф этади

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.