International School of Finance Technology and Science
Университет ҳақида
2016 йилда ташкил топган МЧЖ «International School of Finance Technology and Science» Ўзбекистондаги энг илғор инновацион ва истиқболли ўқув юртларидан бири ҳисобланади.
2021 йилдан бошлаб, МЧЖ «International School of Finance Technology and Science» ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим Сифатини Назорат қилиш Давлат Инспексияси томонидан берилган Лицензия бўйича “ИСФТ Институти” бренд номи орқали олийгоҳ сифатида юритади.
Батафсил ўқишЁпиш
ИСФТ Институти мослашувчан ғарб таълим тизимини уйғунлаштирган ҳолда замонавий таълим амалиётидан фойдаланади. Бизнинг асосий ўзига ҳос томонларимиз шундан иборатки, самарали ўқитишнинг халқаро эътироф этилган тамойиллари тўғридан- тўғри эмас, балки Ўзбекистондаги таълим даражаси ва халқ дунёқарашига мослаштирилган ҳолда тадбиқ этилади.
ТАъЛИМ МУҲИТИ
Ўқув дастурининг асосий фанлари миллий ва глобал (дунё) миқёсидаги тадқиқотларнинг устувор йўналишларини акс эттиради. “ИСФТ Институти” талабалари замонавий маъруза аудиториялари, кутубхоналар ва электрон ресурсларга кенг имкониятлар яратилган компютер хоналарида ўқиш жараёнида улар махсус кооператив ишчи муҳитида бўладилар. “ИСФТ Институти” ўз мақсадларини нафақат Ўзбекистонда тан олинган, балки ўз билими, қобилиятлари, ижодкорлиги, кенг фикрлаш доираси билан дунёда тан олинадиган битирувчиларни тайёрлашга йўналтирилган. Бизнинг талабаларимиз самарали таълим муҳитида ўқитувчилар томонидан тақдим этилаётган ўзлари танлаган йўналишлари бўйича долзарб ва амалий аҳамиятга эга бўлган янги маълумотларга эга бўладилар.
ЎЗИГА ҲОС ЎҚИТИШ УСЛУБИ
“ИСФТ Институти” жаҳон амалий тажрибасини таълим соҳасига сингдирган ҳолда халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлашга интилади. Бизнинг талабаларимиз етакчи мутаҳассислар раҳбарлигида ўқиш имкониятларига эгадирлар. Шунингдек, тадқиқотлар ҳамжамиятида бўла туриб , улар ўқув дастурларининг дастлабки кунлариданоқ самарали тадқиқот усулларини ўргана бошлайдилар. Талабалар кенг таълим олишларида ва ишга жойлашишида тенги йўқ бўлган турли масалаларни ечиш кўникмаларини ва малакаларини яхшилаш қобилиятларини ривожлантирадилар.
КИЧИК ГУРУҲЛАР САМАРАДОРЛИГИ
“ИСФТ Институти” барча талабаларига кичик гуруҳларда, махсус ишчи жамоаларида, тажрибали ўқитувчилар ва академиклар қўл остида таълим олиш имкониятини тақдим қилиш самарадорлиги ғояси тарафдоридир. Бу услуб талабаларнинг ижодкорлиги ва ташаббускорлигини ривожлантиради ва фаол-тадқиқотлар олиб бориладиган ўқув муҳитида билим олишнинг фойдалилигини оширади.
БИЗНИНГ БИТИРУВЧИЛАРИМИЗДАГИ АФЗАЛЛИКЛАР ВА ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР
- Ўз соҳасида мукаммал комплекс билимларга эгалиги
- Танқидий фикрлаш ва қўйилган масалаларни ечиш кўникмасига эгалиги
- Бизнес саводхонлиги ва киришувчанлиги
- Етакчилик сифатлари, жамоат бўлиб ишлаш ва ривожланиш кўникмалари
- Аҳлоқий компетенсияга эгалиги ва халқаро бағрикенглиги
- Ўз ишига садоқат, ҳиссиётни жиловлай олиш сабр бардошли бўлиш.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (81)- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- «ТошТеч» техника университетиУниверситет
- AFRASIAB UNIVERSITY (ISFI)Университет · 16 – 35 млн сўм/йил
- Central Asian UniversityУниверситет · 54 – 135 млн сўм/йил
- Coventry University by UDEAУниверситет · 40 млн сўм/йил
- EMU университетиУниверситет · 12,9 – 59,8 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.