Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Йўналишлар ва ўтиш баллари
Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.
| Йўналиш | Шакл ва тил | Контракт | Ўтган йил |
|---|---|---|---|
| Халқаро муносабатларКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 185.7 | 185.7 |
| СиёсатшуносликКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 183.5 | 181.3 |
| Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 181.3 | 165.8 |
| Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 173.2 | 158.2 |
| Халқаро муносабатларКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 172.5 | 153.6 |
| ЮриспруденсияКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 172.4 | 168.5 |
| СиёсатшуносликКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 166.3 | 137 |
| ЮриспруденсияКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 159.2 | 158.3 |
Университет ҳақида
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ҳақида:
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) 1992 йил 23 сентябрда ташкил этилган бўлиб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимига киритилган бўлиб, университет қуйидаги:
халқаро иқтисодиёт ва менежмент;
Батафсил ўқишЁпиш
халқаро муносабатлар ва сиёсий фанлар;
халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ
йўналишларида юқори савиядаги фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб борувчи мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайдиган таянч олий таълим муассасасидир.
Ҳозирги кунда ЖИДУда 4 та факултет мавжуд:
Халқаро муносабатлар
Халқаро иқтисодиёт ва менежмент
Халқаро ҳуқуқ
Сиёсатшунослик
Университет грантлари :
"Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) университетида грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант асосида ўқиш имконияти бор.
Университет стипендияси :
Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:
Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;
- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;
- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;
- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;
- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:
- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;
- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
Бакалаврият:
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига 2023/2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари 2024-йил 5-июндан 5-июлгача бўлган муддатларда онлайн ариза топшириш орқали қабул қилинади.
Дипломатия квоталари ва контракт нархлари
2022-2023 ўқув йилида университетда 1968 нафар талаба (бакалавр ва магистратура босқичида) таҳсил олмоқда, шу жумладан. Канада, Япония, Хитой, Корея, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистондан 26 нафар халқаро талабалар. Университет профессор-ўқитувчилари таркиби 160 нафар бўлиб, улардан 17 нафари профессор, 17 нафари фан доктори.
Дипломатияга кириш баллари ва грантлар ҳақида маълумот!
Дипломатиядаги қўшма дастурлар:
4 та Европа олий ўқув юртлари билан: Кастилия–Ла Манча университети (Испания); Лунд университети (Швеция); Падов университети (Италия); И. Куса номидаги Яс университети (Руминия) академик алмашинувни кенгайтиришга қаратилган "Эрасмус+" таълим лойиҳалари бўйича фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда. Шу асосда кўплаб умед талабалари шерик университетларда ўқиш имкониятига эга бўлишди ва чет эл университетларидан улар УМЕДДА ўқиш пайтида алмашинув дастурларида қатнашишлари мумкин эди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкор университетлар ўртасида 24 та меморандум, 22 та келишув, 12 та шартнома ва 2 та протоколни имзолаш орқали 60 дан ортиқ етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.
ЖИДУ Ётоқхонаси:
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг талабалар турар жойи (ТТЖ) 1992-йил университет ва университет қошидаги лицей талабаларини турар жой билан таъминлаш мақсадида ташкил қилинган. Мазкур талабалар турар жойи 2 та бинодан иборат бўлиб, 800 ўринга мўлжалланган. Ҳозирда ТТЖда 550 та талаба истеъқомат қилади. 98-та лицей ўқувчилари.
Талабалар турар жойида маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган, муҳим тарихий саналар ва байрам шодиёналарига бағишлаб ўтказиладиган, талабаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳамда спорт-соғломлаштириш ишларига оид тадбирларни ташкил қилиш;
Талабаларнинг ўз-ўзини бошқариш тизимини ташкил қилиш
Талабалар турар жойининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати бўйича ТТЖ раҳбари, факултет деканлари ва мураббийлар иштирокида умумий йиғилиш ўтказиш;
1-курсга қабул қилинган талабалар билан учрашув ўтказиш. Уларни ТТЖ қоидалари билан таништириш;
Талабалар турар жойида жорий этилган «Меъёрий ҳужжатлар»га амал қилинишини таъминлаш бўйича йиғилишлар ўтказиш.
ТТЖ да «Паспорт тизими» қонун-қоидаларига амал қилинишини таъминлаш ва у бўйича тушунтириш ишлари олиб боориш;
Янги ўқув йили учун мураббийлар таркибини кўриб чиқиш ва иш режаларини тасдиқлаш.
Талабалар турар жойидаги «Дам олиш хоналар»ини керакли материаллар билан жиҳозлаш;
ТТЖ да истиқомат қилувчи талабалар томонидан Ички-тартиб қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ва назорат қилиш
Университет профессор-ўқитувчилари таркиби 160 нафардан ортиқ бўлиб, улардан 17 нафари профессор, 17 нафари фан доктори.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (81)- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- «ТошТеч» техника университетиУниверситет
- AFRASIAB UNIVERSITY (ISFI)Университет · 16 – 35 млн сўм/йил
- Central Asian UniversityУниверситет · 54 – 135 млн сўм/йил
- Coventry University by UDEAУниверситет · 40 млн сўм/йил
- EMU университетиУниверситет · 12,9 – 59,8 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.