5ball

Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони169
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча180.6173.2
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча177.7170.6
Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча176.8168.8
СиёсатшуносликКундузги · Ўзбекча174.6164.9
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКечки · Ўзбекча172.4158.9
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларКундузги · Ўзбекча170.7152.3
Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тилиКундузги · Ўзбекча165.4131
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Русча163.3161.3
Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тилиКундузги · Русча160.6151.5
ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча160141
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Русча159.4152.7
Киберхавфсизлик инжинирингиКундузги · Ўзбекча154.5—
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларКундузги · Русча151.2141
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКечки · Русча149.3145.3
Филология ва тилларни ўқитиш: рус тилиКундузги · Русча149.195.4

Университет ҳақида

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети ҳақида:

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети 1918 - йил Туркистон халқ университети сифатида Тошкент шаҳрида ташкил этилган ва 1995 - йилга келиб университетга Мирзо Улуғбек номи берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000-йил 28-январдаги фармонига мувофиқ, университетга миллий университет мақоми берилди ва у ҳозирги номи билан аталди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети (МУН) Ўзбекистоннинг этакчи илмий-таълим муассасалари дан биридир. Университет олий малакали мутахассислар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар олиб боришга ва давлатимизнинг иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган.

Батафсил ўқиш

Университет грантлари :

Университетда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.

Университет стипендияси :

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:

Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;

- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;

- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;

- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;

- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:

- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;

- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Кириш учун талаблари : БМБ(ДТМ) томонидан ташкил этиладиган давлат имтиҳонларида йўналишга мос имтиҳонларда қатнашиш.

Ётоқхона ҳақида:

Университетга қарашли 10 та талабалар турар жойлари мавжуд бўлиб, уларда жами ўринлар сони 2021 йилга қадар 3600 тани ташкил этар эди. 2021 йилда университет талабалар турар жойларини икки ярусли кроватлар билан таъминлаш орқали қўшимча 1500 та ўринлар яратилиб, ётоқхона сиғими 5130 тага етказилди.

Халқаро ҳамкорлик :

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети дунёнинг етакчи давлат ва нодавлат университетлари билан студент эхчанге дастури ва бошқа кўплаб халқаро ҳамкорлик мемарандумлари мавжуд бўлиб, унда талабалар 1 + 3 , 2 + 2 , 3 + 1 кўришида хорижда ўз билим ва тажрибаларини ошириш имконияти бор.

Ўқув услубий бошқарма фаолияти:

Ўқув хоналаридан унумли фойдаланиш, аудитория ва лабораторияларни техник жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш

Факултет ва кафедраларнинг йиллик фаолияти ҳисоботларини таъминлаш, таҳлил қилиш

ЎзМУни ўрнатилган тартибда ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестацияга тайёрлаш ва ўтказиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш

Ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув жараёнининг йиллик иш режасини тузилишини таъминлаш

Факултет ва кафедраларда ўқув юкламалари хисоб китобини тўғри ва мавжуд меъёрий хужжатларга асосан тақсимланишини таъминлаш ва назорат қилиш

Университетда аудитория фондини ишлатиш, фойдаланиш ва уларни тақсимланишини таъминлаш

Фанлар бўйича мезонлар:

Мезонлар ўтган йилгидек қолдирилди - 3 та мажбурий фан ва бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан.

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

- Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар) - 10 та савол;

- Математика - 10 та савол;

- Ўзбекистон тарихи - 10 та савол;

30 та савол учун 1,1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

1-фан: 30 та савол х 3,1 балл = 93,0 балл

2-фан: 30 та савол х 2,1 балл = 63,0 балл

60 та саволдан жами 156,0 балл.

2024/2025 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест саволи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189.

Кўп бериладиган саволлар

Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 169 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети: грант бор-ми?

Грант: маълумот йўқ. Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.