5ball

Ориэнтал университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови10 – 25млн сўм/йил
Йўналишлар сони42
Грантажратмалар бор
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

Университет ҳақида:

“ОРИЕНТАЛ УНИВЕРСИТЕТИ” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 2021-йил 25-майдаги 0022-сонли лицензияси асосида Ўзбекистон Республикасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган. Университетда 28 та бакалавриат йўналиши бўйича 8000 та талаба таҳсил олмоқда , 14 та магистратура мутахассислиги бўйича 400 та магистрлар ўз билимларини мустаҳкамлаб, янги илмий жараёнларга тайёрланмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас, янги ўқув йилидан университетимизда 4 та докторантура ихтисосликлари учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан лицензия ҳам берилди. Бундан ташқари Ориэнтал университети томонидан янги ўқув йили учун эуро гуруҳлар ташкил этиш ва дарсларни рус тилида ҳам олиб борилиши кўзда тутилган ва бу учун алоҳида квоталар ҳам ажратилган.

Батафсил ўқиш

Университет Грантлари:

Университетимиз томонидан ажратиладиган грантлар мавжуд. Грант учун ажратилган жойлар 20 та , 10 та Университет гранти ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига, 10 та Ректор гранти ўтиш имтиҳонларида юқори балл тўплаганларга. Грантлар фақат кундузги таълим шакли учун 4 йил муддатга берилади. Кириш баллари грант ва тўлов шартнома(контракт) учун онлине имтиҳон натижаларига қараб энг юқори балл олган абитуриентлар танлаб олингандан кейин ҳар бир йўнлашда фарқ қилиши мумкин.

Университет талабалари учун ётоқхона ва стипендия:

Университет талабалари учун ётоқхоналар мавжуд, талабаликка тавсия этилганлар университет маъмуриятига ётоқхона учун мурожаат қилишлари мумкин. Университетда талабалар учун стипендиялар ҳам мавжуд ҳар бир семестр учун стипендия ажратилади ва семестрни юқори баллар билан якунлаган талабалар учун берилади.

Ижтимоий ҳимоя:

Университет томонидан талабаларга тўлов шартнома сўммаларида махсус чегирмалар ҳам берилади бу кимлар: Ёшлар дафтари, аёллар дафтарида рўйхатда турадиган ва 1-2 - гуруҳ ногиронлиги бўлган университет талабалари учун.

Халқаро дастурлар:

Ориэнтал университети дунёнинг 14 та нуфузли университетлари билан алоқа ўрнатган бўлиб, бугунги кунда талаба алмашинуви дастури бўйича университетнинг иқтидорли талабалари дунё рейтингидаги етакчи университетларда бепул таълим олишлари йўлга қўйилди. Жумладан, Туркия давлатининг Нежмиттин Эрбакан, Карабук, Кафкас, Анқара университетлари, Жанубий Корея Республикасининг Сежонг академияси, Латвия Республикасининг Латвия фанлар ва технологиялар университети, Қозоғистон Республикасининг Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети, Полша давлатининг WСБ университети, Малайзия давлатининг Утара менежмент университети ҳамда Теренгану давлат университетлари билан меморандумлар имзоланган. Талабалар ҳар йили 1-семестр давомида ОТМларда талабалар алмашинуви бўйича ўқиб келишади. Ушбу имтиёз мутлақо бепул ҳисобланиб, университет томонидан қопланиб берилади. Бундан ташқари, Ориэнтал университетида "Wорк анд Травел" дастури ҳам мавжуд.

Бундан ташқари, ижтимоий аҳволи оғир бўлган талабалар учун 50 % чегирма бериб борилади. Ўқиш давомида ишлаш имконияти ҳам қисман бор.

Университетнинг ҳозирча бошқа филиаллари мавжуд эмас.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.