5ball
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Фото: BekzodNishanaliyev · CC BY-SA 4.0

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови12,6 – 13,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони43
Энг паст контракт бали82.1/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Филология ва тилларни ўқитиш: араб тилиКундузги · Ўзбекча183.9177.5
Халқаро муносабатларКундузги · Ўзбекча181.7172.4
Таржима назарияси ва амалиёти: араб тилиКундузги · Ўзбекча181173.8
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча179.6171.1
Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча178.3173
Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тилиКундузги · Ўзбекча178.1169.7
СиёсатшуносликКундузги · Ўзбекча178171.1
Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тилиКундузги · Ўзбекча177.5166.5
Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча177.5169.8
Филология ва тилларни ўқитиш: турк тилиКундузги · Ўзбекча175.1168.5
Таржима назарияси ва амалиёти: турк тилиКундузги · Ўзбекча174.6164.8
Филология ва тилларни ўқитиш: япон тилиКундузги · Ўзбекча174.5165.4
Таржима назарияси ва амалиёти: хитой тилиКундузги · Ўзбекча173.8—
Таржима назарияси ва амалиёти: италян тилиКундузги · Ўзбекча173.6161
Филология ва тилларни ўқитиш: испан тилиКундузги · Ўзбекча173.2164.2

Университет ҳақида

Университет ҳақида:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) 1949-йилда Тошкент чет тиллари педагогика институти номи билан фаолиятини бошлаган. Университет 70 йиллик тарихга эга. 1992-йили Тошкент чет тиллари педагогика институти ҳамда Республика Рус тили ва адабиёти институти бирлашиб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети мақомига эга бўлди. Бугунги кунда университетда 23 000 дан ортиқ талаба 20 га яқин хорижий тилни жаҳон таълим стандартлари асосида ўрганмоқда. Ҳар йили университетда 15 та таълим йўналишида бакалавр, 13 та таълим йўналишида магистрлик даражасига эга мутахассислар тайёрланади.

Батафсил ўқиш

Университет грантлари :

Университетда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грантда ўқиш имконияти бор.

Университет стипендияси :

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:

Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;

- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;

- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;

- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;

- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:

- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;

- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Кириш учун талаблари : БМБ(ДТМ) томонидан ташкил этиладиган давлат имтиҳонларида қатнашиш.

Университет ётоқхонаси : Университетда ётоқхона мавжуд.

Бакалавр:

Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар: пасспорт, диплом ёки аттестат.

Контракт миқдори: Контракт нархлари Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси томонидан эълон қилинган стандардлар асосида ҳисобланади.

Абитуриентлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида БМБ(ДТМ) нинг намунавий тест саволлари натижалари орқали сараланади.

Магистратура:

·Мутахассислик: 15+

·Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар: абитуриентнинг бакалавриат дипломи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификати

Магистратура босқичида хотин-қизлар учун тўлиқ грант асосида ўқиш имконияти мавжуд.

Хорижий ҳамкорликлар: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Россиянинг Москва давлат университети, Адигей давлат университети, Астрахан давлат университети, Владимир давлат университети, Курган давлат университети, Пушкин номидаги Рус тили давлат институти, Москва давлат лингвистика университети, Уралск давлат тилшунослик университети, Қалмиқ давлат университети, Нижний Новгород давлат лингвистика университети каби олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.

Бундан ташқари, университет қуйидаги хорижий олий таълим муассасалари билан ҳам узоқ йиллик ҳамкорликка эга:

- Норвич тиллар ўқитиш институте(Англия);

- Лондон Метрополитан университети(Англия);

- Индиана университети(АҚШ);

- Ёҳаннис Гутенбург Майнз университети(Германия);

- Гёте институте(Германия);

- Аллианс институте(Франсия);

- Версал Академияси(Франсия);

- Кан университети(Франсия);

- Сержи-Потуаз университети(Франсия) ва бошқалар.

Кўп бериладиган саволлар

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 13,3 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 43 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.