5ball

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони73
Энг паст контракт бали57/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
Спорт фаолияти: бодибилдинг ва фитнесКундузги · Русча168.5—
Спорт фаолияти: бодибилдинг ва фитнесКундузги · Ўзбекча167—
Спорт фаолияти: академик эшкак эшишКундузги · Ўзбекча164.8—
Спорт фаолияти: велоспортКундузги · Русча151.9124.4
Спорт фаолияти: муай тайКундузги · Ўзбекча150.971.1
Спорт фаолияти: қўл жангиКундузги · Русча142.8—
Спорт фаолияти: оғир атлетикаКундузги · Русча142.2108.3
Спорт фаолияти: бадиий гимнастикаКундузги · Ўзбекча134.266.4
Жисмоний маданиятКундузги · Ўзбекча133.7—
Спорт фаолияти: дзюдоКундузги · Русча133.691.5
Адаптив жисмоний тарбия ва спортКундузги · Русча132.1128.9
Спорт фаолияти: мини-футболКундузги · Русча130119.4
Спорт фаолияти: самбоКундузги · Ўзбекча129.2116
Адаптив жисмоний тарбия ва спортКундузги · Ўзбекча128.4125.6
Спорт фаолияти: аёллар курашиКундузги · Ўзбекча125.3—

Университет ҳақида

Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳақида:

Университетда 9 та бакалавриат ва 8 та магистратура мутахассисликлари мавжуд. 10 та факултет (жумладан, Ўзбекистон-Беларус қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факултети. Ўзбекистон-Беларус қўшма факултетида 48 нафар бакалавриат ва 42 нафар магистратура босқичида талаба таҳсил олади). Ҳозирги кунда университетда 25 та кафедра, шунингдек, магистратура, сиртқи ва махсус сиртқи бўлимлар мавжуд. Ҳозирда университетнинг 2 та филиали фаолият юритмоқда. 2021-йилда университетда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқот институти ташкил этилди. Университетда жами 13845 нафар (давлат гранти бўйича 2483 нафар, шартнома бўйича 11362 нафар) талабалар таҳсил олмоқда. Кундузги бўлимда 7305 нафар (давлат гранти бўйича 2351 нафар, шартнома бўйича 5613 нафар), магистратурада 392 нафар (давлат гранти бўйича 46 нафар, шартнома бўйича 346 нафар) талабалар сони таҳсил олмоқда. Сиртқи таълим бўйича талабалар сони 6105 нафарни (давлат гранти бўйича 86, шартнома бўйича 6019). 10270 нафар талаба ўзбек тилида, 3575 нафари рус тилида таҳсил олди. Университетда 14 нафар чет эллик талаба таҳсил олди.

Батафсил ўқиш

Магистратура:

Магистр талабалар иш олиб бораётган илмий тадқиқотларнинг мавзулари юқори малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талаба ёшларининг жисмоний тарбия назарияси ва услубияти соҳасидаги муаммоларини ўрганишга йўналтирилган. Магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарликни университетимизнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда соҳа амалиётига яқин бўлган, республикамиз ва дунё миқёсида тан олинган устоз мураббийлар, спортчилар, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда етакчи мутахассислар амалга оширадилар.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.