Tashkent Perfect University
Университет ҳақида
Tashkent Perfect University – замонавий таълим ва инновацион ёндашувларни бирлаштирган университет бўлиб, 2022-йил 19-октабрда №043951 сонли лицензия асосида расмий фаолиятини бошлаган. Ушбу университет қисқа вақт ичида ўзининг сифатли таълими ва илмий салоҳияти билан ажралиб туришга муваффақ бўлди.
Батафсил ўқишЁпиш
Tashkent Perfect University талабаларга инновацион ва илғор билимларни таклиф этади. Университетда ўқитиш жараёни замонавий технологиялар ёрдамида интерактив усулларда олиб борилади. Дарслар нафақат назарий билимларга асосланган, балки талабаларнинг амалий кўникмаларини ҳам ривожлантиришга қаратилган. Ҳар бир талаба ўз соҳаси бўйича чуқур билимларни эгаллаб, замонавий глобал бозор талабларига мос кадр сифатида шаклланади.
Илмий салоҳият бу ерда алоҳида эътибор билан ривожлантирилмоқда. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий ишлари халқаро даражадаги нашрларда чоп этилади ва кўплаб йирик лойиҳаларда қатнашиб келишмоқда. Илмий лабораториялар замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, талабалар ўз тадқиқотларини олиб бориш имкониятига эга. Университетнинг илмий-инновацион марказлари талабалар ва илмий тадқиқотчилар учун очиқ бўлиб, уларга ўз кашфиётларини амалга оширишда тўлиқ ёрдам кўрсатилади.
Шунингдек, университет илм-фанга қизиқувчи талабалар учун турли илмий конференсиялар, семинарлар ва тренингларни мунтазам равишда ташкил этади. Бу тадбирлар нафақат билим олиш, балки етакчи мутахассислар билан тажриба алмашиш имконини ҳам беради.
Tashkent Perfect University – бу нафақат таълим, балки илмий изланишлар, янги ютуқлар ва улкан имкониятлар маскани. Агар сиз ўз келажагингизни илғор билим ва инновациялар билан боғлашни истасангиз, бу университет сизни кутмоқда!
Қабул қилиш талаблари :
ТПУ томонидан ташкил қилинадиган кириш имтиҳонларида қатнашиб ўтиш балларини тўплаш талаб этилади.
Университет спитендияси ва грантлари:
Tashkent Perfect University талабаларини қўлаб қувватлаш мақсадида фанларни яхши баҳоларга ўзлаштирган талабаларга стипендия ва грантлар ажратади.
Университет ётоқхонаси :
Узоқдан келган талабалар ётоқхона билан таминланади.
Халқаро ҳамкорлик :
Tashkent Perfect University бир қатор халқаро ва маҳаллий Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, улардан: Туркия, Чехия, Латвия давлатларининг етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Кўп бериладиган саволлар
Tashkent Perfect University: контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 10 – 18 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 21 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Tashkent Perfect University: қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Tashkent Perfect University: грант бор-ми?
Грант: ажратмалар бор. Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (81)- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- «ТошТеч» техника университетиУниверситет
- AFRASIAB UNIVERSITY (ISFI)Университет · 16 – 35 млн сўм/йил
- Central Asian UniversityУниверситет · 54 – 135 млн сўм/йил
- Coventry University by UDEAУниверситет · 40 млн сўм/йил
- EMU университетиУниверситет · 12,9 – 59,8 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.