Тошкент архитектура-қурилиш университети
Йўналишлар ва ўтиш баллари
Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.
| Йўналиш | Шакл ва тил | Контракт | Ўтган йил |
|---|---|---|---|
| Дизайн: интерйер дизайниКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 145.6 | 148.3 |
| ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 142.2 | 127.1 |
| Дизайн: интерйер дизайниКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 140.3 | 142.5 |
| ИқтисодиётКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 121.1 | 121.1 |
| ИқтисодиётКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 119.1 | 107.1 |
| МенежментКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 118 | 115.6 |
| АрхитектураКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 106.1 | 96.8 |
| МаркетингКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 95.8 | — |
| АрхитектураКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 95.7 | 78.9 |
| Компютер инжинирингиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 83.4 | 77 |
| Шаҳар қурилиши ва лойиҳалашКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 78.8 | 70.6 |
| Архитектура ёдгорликлари реконструксияси ва реставрациясиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 73.6 | 72.5 |
| АрхитектураКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 72.6 | 70.7 |
| Сунъий интеллектКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 71.8 | 66.1 |
| ИқтисодиётМасофавий · Ўзбекча | Масофавий · Ўзбекча | 71.6 | 56.7 |
| Атроф-муҳит муҳандислигиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 65.2 | 69.3 |
| Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 65.1 | — |
| Муҳандислик коммуникациялари қурилиш ва эксплуатациясиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 64.1 | 56.7 |
| Қурилиш муҳандислигиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 63.5 | 65.4 |
| МенежментМасофавий · Ўзбекча | Масофавий · Ўзбекча | 63.4 | 59.4 |
| Геодезия ва геоинформатикаКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 63.2 | 62 |
| Қурилиш муҳандислигиКечки · Ўзбекча | Кечки · Ўзбекча | 63.2 | 61.4 |
| Коммунал инфратузилмани ташкил этиш ва бошқаришКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 61.8 | 56.9 |
| Метрология ва стандартлаштиришКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 60.1 | 58.9 |
| Энергетика муҳандислигиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 59.8 | — |
| Қиймат инжиниринги ва кўчмас мулкни бошқаришКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 59.2 | 58.2 |
| Қиймат инжиниринги ва кўчмас мулкни бошқаришКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 59.1 | 80.9 |
| Қурилиш муҳандислигиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 59.1 | 56.7 |
| МатериалшуносликКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 58.1 | 56.9 |
| Гидротехника ва геотехника муҳандислигиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 57.9 | 62.1 |
| Геодезия ва геоинформатикаКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 57 | 57 |
| Муҳандислик коммуникациялари қурилиш ва эксплуатациясиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 56.9 | — |
| МаркетингМасофавий · Ўзбекча | Масофавий · Ўзбекча | 56.7 | — |
Университет ҳақида
Тошкент архитектура-қурилиш институти (ТАҚИ) ҳақида :
Тошкент архитектура қурилиш университети Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти И.А.Каримовнинг 1991 йил 6 майдаги фармонига биноан Тошкент политехника университетининг ъАрхитектура”, ъСаноат ва фуқаро қурилиши” ҳамда ъМуҳандис қурилиши” факултетлари негизида ташкил этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки Тошкент архитектура қурилиш университети архитектура ва қурилиш соҳасида таянч олий таълим муассасаси ҳисобланиб, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун давлат таълим стандартлари, намунавий ўқув режалар, фан дастурлари ишлаб чиқишга ҳамда республика олий таълим муассасаларида тадбиқ этишда доимо ташаббус кўрсатиб келмоқда.Ёш кадрлардан илмий даражали ва илмий унвонли, малакали педагогларни тайёрлаш кафедра ва деканатлар диққат марказида турибди. Тошкент архитектура қурилиш университетида 343 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб, улардан 23 нафари фан докторлари ва профессорлар, 102 га яқини фан номзодлари ва доцентлар талабаларга таълим-тарбия бермоқдалар. Институт профессор-ўқитувчиларининг 36% илмий даража ва илмий унвонларга эга. Илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда 2019/2020 ўқув йили бўйича фанлар кесимида ТАҚИда 52 номдаги дарслик, 106 номдаги ўқув қўлланма ва 372 та ўқув-услубий мажмуа замонавий талаблар асосида тайёрланди.Университет профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этилган ишларга Wеб of Science, Сcопус, Google Счолар тизимларида 650 дан ортиқ иқтибослик мавжуд. Хирш (ҳ)-индексига эга професор-ўқитувчи ва илмий ходимлар сони 2019 йилда 3 нафар бўлган бўлса, 2020 йида 16 нафарни ташкил этди.Университет республика ОТМлари Миллий рейтинги бўйича 2017 йилда 42 ўринни, 2018 йилда 20 ўринни, 2019 йилда эса 15 ўринни эгаллади ҳамда 2020 йилда республика ОТМлари орасида профессор-ўқитувчилар томонидан Wеб of Science, Сcопус тизимларидаги илмий журналларда мақола чоп эттириш бўйича 13 ўринга сазовор бўлди. Университет ташкил этилгандан бери, архитектура ва қурилиш соҳаси мутахассисларини тайёрлашнинг долзарб муаммолари бўйича 20 дан ортиқ халқаро конференсиялар ўтказилган.
Батафсил ўқишЁпиш
Тошкент архитектура-қурилиш институтига кириш учун топшириладиган ҳужжарлар рўйхати:
Бакалавриат
*Паспорт;
*Диплом ёки аттестат;
*Агар қандайдир имтиёзлар (олимпиада, танловлар ғолиблиги ёки ҳарбий имтиёзлар, ногиронлик ва шу кабилар) мавжуд бўлса, буни тасдиқловчи ҳужжат.
Магистратура:
*Паспорт;
*Диплом;
*Агар қандайдир имтиёзлар (олимпиада, танловлар ғолиблиги ёки ҳарбий имтиёзлар, ногиронлик ва шу кабилар) мавжуд бўлса, буни тасдиқловчи ҳужжат.
Институтга талабаларни қабул қилиш тартиби :
Ўзбекистон Республикаси таълим институтларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Грантлар :
Институтда давлат грантлари мавжуд. Университетда грантлар мавжуд кириш имтиҳонларида юқори балл олган иқтиродли талабаларга йўналишлар кесимида давлат грантлари ажратилади. Бу грантлар фақат бир ўқув йили учун берилади ва контракт асосида қабул қилинган талабалар кийинги ўқув йилларида грант ўқиш имконияти бор.
Институт стипендияси :
Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:
Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;
- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;
- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;
- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;
- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:
- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;
- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
Институт ётоқхонаси : Институтда ётоқхона мавжуд.
Халқаро алоқалари ҳақида:
Ҳозирги кунда институт хорижий мамлакатларнинг 78та нуфузли ОТМлари билан илмий ҳамкорлик алоқалар ўрнатган, жумладан, Германия, Франсия, Италия, Испания, Австрия, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Индонезия, Латвия, Россия Федерацияси, Украина, Белоруссия, Япония, Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон каби давлатларнинг қатор нуфузли таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Айни вақтда институтда Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастури доирасида 3 та лойиҳа мавжуд.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (81)- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- «ТошТеч» техника университетиУниверситет
- AFRASIAB UNIVERSITY (ISFI)Университет · 16 – 35 млн сўм/йил
- Central Asian UniversityУниверситет · 54 – 135 млн сўм/йил
- Coventry University by UDEAУниверситет · 40 млн сўм/йил
- EMU университетиУниверситет · 12,9 – 59,8 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.