5ball
Тошкент давлат аграр университети
Фото: TDAU 2025 · CC0

Тошкент давлат аграр университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони103
Энг паст контракт бали56.7/ 189
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Йўналишлар ва ўтиш баллари

Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.

ЙўналишКонтрактЎтган йил
ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча122.998
БиотехнологияКундузги · Ўзбекча117.2106.7
Бухгалтерия ҳисобиКундузги · Ўзбекча115.697.4
ЛогистикаКундузги · Ўзбекча114.988.6
ИқтисодиётКундузги · Русча112.5110.1
Бизнесни бошқаришКундузги · Ўзбекча110.793.4
ИқтисодиётКечки · Ўзбекча110.5—
БиотехнологияКечки · Ўзбекча104—
Бухгалтерия ҳисобиКундузги · Русча103.6—
ИқтисодиётКечки · Русча97—
Ветеринария санитария экспертизасиКундузги · Ўзбекча94.772.7
Ветеринария медицинасиКундузги · Ўзбекча94.693.3
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологиясиКундузги · Ўзбекча94.492.4
Бизнесни бошқаришКечки · Ўзбекча94.1—
ЛогистикаКечки · Ўзбекча92.7—

Университет ҳақида

Университет ҳақида:

Тошкент давлат аграр университетнинг шаклланиши Марказий Осиёдаги кўплаб бошқа олий ўқув юртлари сингари 1918-йилда маҳаллий зиёлилар ташаббуси билан ташкил қилинган Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университет номи билан чамбарчас боғлиқ. 20-йилларда унинг таркибидаги 8 та факултет ичида - қишлоқ хўжалиги факултети фаолият юритган. 1930-йил 26-майда ушбу факултет негизида мустақил ҳолда Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги институти ташкил қилинган ва бир қанча ўзгаришлардан сўнг, 1934-йил октябридан Тошкент қишлоқ хўжалиги институти деб номланди. 1991-йил апрел ойида олий ўқув юрти Тошкент давлат аграр университети мақомини олди. Бундай мақом ўша даврдаги МДҲ даги 104 та қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларидан фақат 8 тасига кадрлар тайёрлаш, фанни ривожлантириш, илмий-педагогик салоҳият, сифатини яхшилаш, моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги ютуқлари учун берилган эди.

Батафсил ўқиш

Қабул қилиш тартиби : Абитуриентлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида БМБ агентлигининг намунавий тест саволлари натижалари орқали сараланади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

Бакалавр:

Аввалги йиллардаги битирувчилар учун:

паспорт;

диплом;

тил билиши сертификати; (агар мавжуд бўлса)

имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.

тўлов суммаси

Жорий йил битирувчилари учун:

паспорт;

битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).

Магистратура:

- Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар: абитуриентнинг бакалавриат дипломи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификати

Магистратура босқичида хотин-қизлар учун тўлиқ грант асосида ўқиш имконияти мавжуд.

Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш талаблари:

Хорижий фуқаролар Тошкент давлат аграр университетига (ТДАУ) тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинадилар. Ўзбекистон Республикасининг халқаро, ҳукуматлараро ва идоралараро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек, ТДАУ ва хорижий университетлар ўртасида тузилган келишувларда назарда тутилган ҳоллар ҳам бундан мустасно. Тошкент давлат аграр университетининг бакалавриат дастурларига умумий ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилинади. Бакалавр даражасига эга бўлган чет эл фуқаролари Тошкент давлат аграр университетининг магистратура дастурларига қабул қилинадилар. ТДАУда ўқишни истаган чет эл фуқаролари барча ҳужжатларни тўғридан-тўғри университетга топширишлари шарт. ТДАУнинг бакалавриат ёки магистратура босқичида ўқишни истаган чет эл фуқаролари Танлов комиссияси аъзолари томонидан танланган таълим ёки мутахассислиги бўйича суҳбатдан ўтадилар.

Ҳужжатлар рўйхати:

1. Шахсни тасдиқловчи гувоҳнома яъни паспортнинг сканерланган нусхаси (ПДФ форматида, электрон шаклда).

2. Диплом иловаси ёки аттестация нусхаси

3. Сертификат, дипломнинг сканерланган версияси, ўқилган фанлар ва улардан олинган баҳолар (баллар)нинг сканерланган нусхаси (ПДФ форматида, электрон шаклда). Магистратура учун бакалавр диплом, ўқилган фанлар ва олинган баҳолари (баллари)нинг сканерланган нусхаси (ПДФ форматида, электрон шаклда).

4. Агар тавсияномага эга бўлса (ПДФ форматида, электрон шаклда).

5. Ариза (ректор номига ўқишга қабул қилиниш тўгрисида).

6. Электрон почтага барча маълумотлар юборилади: Электрон почта манзили....

-Контракт миқдори: Контракт нархлари Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси томонидан эълон қилинган стандардлар асосида ҳисобланади.

-Стипендия: Тошкент давлат аграр университети талабалари республикамизнинг бошқа таълим муассасалари қаторида барча турдаги стипендияларни олишга ҳақлидирлар ва бунинг учун шарт-шароитлар яратилган.

Университет ётоқхонаси :

Тошкент давлат аграр университети ҳудудида 5 та талабалар турар жойлари, 1 кир ювиш биноси, 3 та овқатланиш кафелари, 1 та Спорт комплекси, 1 та Ахборот ресурс маркази ва 1 та Ёшлар маркази биноси иш фаолият юритиб келмоқда.

Хорижий ҳамкорликлар: Хорижий олий таълим муассасалари билан 50 га яқин шартнома ва меморандумлар имзоланган. Уларга асосан университетнинг талабалари Германия, Россия сингари давлатларда ишлаб чиқариш амалиётларини ўтаб келишмоқда.

2020-йилда АҚШ, Россия ва Белоруссиянинг 4 та ОТМлари билан ҳамкорлик шартномаларига асосан 5 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари жорий этилди.

- WСБ университети(Полша)

- Витаутас Магнус Университети(Литва)

- Иркуцк давлат аграр университети(Россия)

- Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети(Латвия)

- Миссисипи штати университети. (АҚШ)

Кўп бериладиган саволлар

Тошкент давлат аграр университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 103 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Тошкент давлат аграр университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Тошкент давлат аграр университети: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.