5ball

Тошкент давлат педагогика университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови12,6 – 15,3млн сўм/йил
Йўналишлар сони65
Ҳужжат топшириш муддати25-июн2026

Университет ҳақида

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) тўғрисида:

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети республикамиздаги йирик илмий-маърифий марказлардан бири бўлиб, ўз бой тарихи ва шаклланган ижобий анъаналарига эга. Университетнинг юқори малакали илмий-педагоглар жамоаси талабаларга сифатли билимлар бериб келишмоқда. Ўқув бинолари, лабораториялар, ахборот ресурс маркази, электрон кутубхона, ахборот технологиялари маркази, типография, спорт комплекси, музей, малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари, ўқув-соғломлаштириш лагери, талабалар турар жойлари ва ошхоналар талабалар ва профессор-ўқитувчилар ихтиёрида. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети республикамиздаги йирик илмий-маърифий марказлардан бири бўлиб, ўз бой тарихи ва шаклланган ижобий анъаналарига эга. Университетнинг юқори малакали илмий-педагоглар жамоаси талабаларга сифатли билимлар бериб келишмоқда. Ўқув бинолари, лабораториялар, ахборот ресурс маркази, электрон кутубхона, ахборот технологиялари маркази, типография, спорт комплекси, музей, малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари, ўқув-соғломлаштириш лагери, талабалар турар жойлари ва ошхоналар талабалар ва профессор-ўқитувчилар ихтиёрида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 февралдаги "Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш туғрисида"ги қарорига мувофиқ институтга Низомий номли Тошкент Давлат педагогика университети мақоми берилган. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун малакали педагог кадрлар тайёрлаш бўйича асосий Олий таълим муассасаси деб белгиланди. Бу эса университет ўқитувчиларининг зиммасига янада улкан маъсулият юклади.

Батафсил ўқиш

Тошкент давлат педагогика университетига (ТДПУ) қабул :

Бакалавр:

- Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар: пасспорт, диплом ёки аттестат.

- Контракт миқдори: Контракт нархлари Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссияси томонидан эълон қилинган стандардлар асосида ҳисобланади.*

Магистратура:

- Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар: абитуриентнинг бакалавриат дипломи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификати

- Магистратура босқичида хотин-қизлар учун тўлиқ грант асосида ўқиш имконияти мавжуд.

Университет стипендияси :

Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:

Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;

- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;

- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;

- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:

- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;

- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.

- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.

И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:

- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;

- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.

Университет ётоқхонаси : Университетда ётоқхона мавжуд.

Хорижий ҳамкорликлар: Тошкент давлат педагогика университети 70 дан ортиқ хорижий олий таълим муассалари билан шартнома имзолаган. Сўнгги йилларда Германия, Латвия, Испания, Корея Республикаси, Хитой, Миср, Россия, Қозоғистон ва Туркманистон каби этакчи Эвропа ва Осиё университетлари билан ҳамкорлик ўрнатилган.

Қўшма факултетлар:

Тошкент давлат педагогика университети Беларус давлат педагогика университети билан биргаликда Тошкент давлат педагогика университети қошидаги "инновацион педагогика" Ўзбекистон-Беларус қўшма факултетида мутахассисликлар бўйича ўқишга таклиф этади:

Дефектология (Нутқ Терапияси);

Психология (амалий психология)

Мактабгача таълим.

Бошланғич таълим

Кўп бериладиган саволлар

Тошкент давлат педагогика университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 65 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Тошкент давлат педагогика университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Тошкент давлат педагогика университети: грант бор-ми?

Грант: маълумот йўқ. Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.