Тошкент давлат шарқшунослик университети (Қўшма таълимлари)
Йўналишлар ва ўтиш баллари
Контракт асосида ўқишга кирган абитуриентларнинг энг паст бали (189 баллик тизимда). Юқори баллдан пастга қараб.
| Йўналиш | Шакл ва тил | Контракт | Ўтган йил |
|---|---|---|---|
| Филология ва тилларни ўқитиш: араб тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 186.8 | 181 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 182.4 | 171.7 |
| Халқаро муносабатларКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 181.3 | 174.2 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 180.4 | 173.3 |
| Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 180.2 | 172.9 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: япон тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 178.6 | 173.6 |
| Таржима назарияси ва амалиёти: хитой тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 176.2 | — |
| Филология ва тилларни ўқитиш: турк тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 176.1 | 169.9 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тилиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 173.8 | 173.8 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: форс тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 173.6 | 157.9 |
| Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 172.5 | 151.4 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: араб тилиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 171.4 | — |
| Филология ва тилларни ўқитиш: малай тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 169.8 | 160 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: индонез тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 169.1 | 157 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тилиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 168.2 | 165.5 |
| Филология ва тилларни ўқитиш: урду тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 168 | 152.6 |
| Таржима назарияси ва амалиёти: форс тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 167.9 | — |
| Филология ва тилларни ўқитиш: ҳинд тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 167.7 | 142.9 |
| Таржима назарияси ва амалиёти: дарий тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 167 | — |
| Филология ва тилларни ўқитиш: япон тилиКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 165.4 | 163.4 |
| Халқаро муносабатларКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 161.6 | 126.8 |
| ИқтисодиётКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 160.9 | 127.3 |
| Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатларКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 157.2 | 144.1 |
| Таржима назарияси ва амалиёти: пушу тилиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 155.7 | — |
| Туризм ва меҳмондўстликКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 140.2 | 160.5 |
| ИқтисодиётКундузги · Русча | Кундузги · Русча | 130.6 | 128.4 |
| ТарихКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 125.7 | 107.1 |
| Компютер лингвистикасиКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 117.7 | 100.8 |
| ФалсафаКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 104.1 | 80.2 |
| ПсихологияКундузги · Ўзбекча | Кундузги · Ўзбекча | 92.6 | 79.9 |
Университет ҳақида
Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳақида:
1918-йил ноябр ойида Тошкентда Туркистон Шарқшунослик институти ташкил этилди. Бу институт Ўрта Осиё тарихида биринчи шарқшунослик олий ўқув юрти сифатида қўшни мамлакатлар учун ҳам шарқшунослик фанининг турли соҳалари бўйича малакали мутахассислар етиштириб бера бошлади. 1990-йилда Тошкент Давлат университетининг Шарқ факултети негизида университетнинг Шарқшунослик институти ташкил қилинди. Орадан кўп отмай, 1991-йил 15-июлда эса бу институт Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Тошкент давлат шарқшунослик институтига айлантирилди. Янги Ўзбекистон ривожланиш ва тараққиёт стратегияларига мувофиқ равишда оилй таълим тизимида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди, шу жумладан, шарқшунослик илм ва таълимининг янги уфқлари белгиланди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 16-апрелдаги “Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–4680-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети ташкил этилди.
Батафсил ўқишЁпиш
Қабул қилиш тартиби : Абитуриентлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида БМБ агентлигининг намунавий тест саволлари натижалари орқали сараланади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
Бакалавриат:
Аввалги йиллардаги битирувчилар учун:
паспорт;
диплом;
тил билиши сертификати; (агар мавжуд бўлса)
имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.
тўлов суммаси
Жорий йил битирувчилари учун:
паспорт;
битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).
Магистратура:
- Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар: абитуриентнинг бакалавриат дипломи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификати
Магистратура босқичида хотин-қизлар учун тўлиқ грант асосида ўқиш имконияти мавжуд.
Университет стипендияси :
Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:
Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;
- Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;
- Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;
- Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
- Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;
- Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
- Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.
И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:
- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;
- Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
Халқаро ҳамкорлик:
Бугунги кунда Тошкент давлат шарқшунослик университети (ТДШУ) 100 га яқин хорижий олий таълим муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Жумладан, Япония, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Вйетнам, Малайзия, Индонезия, Миср, Туркия, Эрон, АҚШ, Буюк Британия, Нидерландия, Франция, МДҲ мамлакатларининг бир қатор нуфузли университет ва ташкилотлари.
ТДШУ ётоқхонаси:
Университетнинг талабалар турар жойида жами 290 та талаба-ёшлар яшаб келмоқда. Шундан қиз талабалар 140 нафар ва ўғил бола талабалар 150 нафарни ташкил қилади. ТТЖ да талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун спорт зали, кутубхона доим фаолият юритади.
Кўп бериладиган саволлар
Тошкент давлат шарқшунослик университети (Қўшма таълимлари): контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 12,6 – 15,3 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 62 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Тошкент давлат шарқшунослик университети (Қўшма таълимлари): қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Тошкент давлат шарқшунослик университети (Қўшма таълимлари): грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (81)- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- «ТошТеч» техника университетиУниверситет
- AFRASIAB UNIVERSITY (ISFI)Университет · 16 – 35 млн сўм/йил
- Central Asian UniversityУниверситет · 54 – 135 млн сўм/йил
- Coventry University by UDEAУниверситет · 40 млн сўм/йил
- EMU университетиУниверситет · 12,9 – 59,8 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.