Тошкент гуманитар фанлар университети
Университет ҳақида
УНИВЕРСИТЕТ ҲАҚИДА МАъЛУМОТ:
У Ўзбекистонда ташкил этилган илк нодавлат олий таълим муассасаларидан биридир.
Университетимиз талабалар таълим тоифалари академик таълим ва академик бўлмаган таълимни ўз ичига олади. Академик таълим бакалавриат ва магистратураларни ўз ичига олади; академик бўлмаган таълимга инглиз, хитой, корейс, рус тиллари курслари, турли қисқа муддатли ўқув курслари киради. Тўрт йиллик бакалавриат йўналишлари учун таянч ўқув муддати 4 йил. Оддий магистратурада ўқишнинг асосий муддати 2 йил.
Батафсил ўқишЁпиш
Ҳозирда бошланғич таълим, педагогика ва психология, тилшунослик ва чет тилларини ўқитиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, туризм менежменти, иқтисодиётни бошқариш, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, молия, ахборот тизимлари ва технологиялари, логистика, маркетинг каби 28 та бакалавриат йўналишлари ва 3 та магистратура йўналишлари мавжуд.
Университетда ҳозирда инглиз, хитой, рус, араб, корейс, немис, испан, франсуз ва бошқа хорижий тиллар ўқитилмоқда. Келгусида алоҳида инглиз тили, хитой тили филологияси ҳамда таржимонлик факултетлари очиш режалаштирилган.
Тошкент гуманитар фанлар университети мутахассисликлар бўйича афзалликлари ва бозор иқтисодиётига ўтиш даврида кадрлар тайёрлашга бўлган муттасил ўсиб бораётган эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда чет эл олий ўқув юртлари билан “миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, ресурслардан умумий фойдаланиш, бир-бирини тўлдирувчи афзалликлар, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва биргаликда ривожланиш” тамойилларига таяниб ҳамда халқаро талабаларни қабул қилиш бўйича бошқарув қоидаларига мувофиқ ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.
ТГФУ “тинчлик ва ҳамкорлик, очиқлик ва бағрикенглик, ўзаро ўқиб-ўрганиш, ўзаро манфаатдорлик” асосида олий таълимни интернационаллаштиришга кўмаклашиш, ички ва хориждаги олий таълим муассасалари билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, биргаликда малакали кадрлар тайёрлаш ва ижтимоий, иқтисод ва бошқарув соҳаларида бакалавриат йўналишида талабаларни ўқитиш учун таълим тизимини яратиш мақсадида ҳамкорлик платформасини яратмоқда.
Университетимиз талабалари нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам таҳсил олиш имкониятига эга. Хусусан, бакалавриат босқичида таҳсил оладиган талабалар иккинчи курсдан кейин грант асосида чет элга ўқишга юборилади. Улар ўқишни Хитой, Корея, Япония, Малайзия, Россия, Италия ва яна бошқа бир қатор хорижий мамлакатларда давом эттиришлари мумкин.
Тошкент гуманитар фанлар университети кўплаб хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Ҳар йили иқтидорли талабаларни хориждаги ҳамкор университетларга грант асосида ўқишга юборади.
Ҳар бир абитуриент университетимиздаги ўзи қизиққан йўналишни танлаб, қулай ва замонавий шароитларда сифатли таълим олиш имкониятига эга. Улар ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб етишадилар.
Тошкент гуманитар фанлар университетида айни пайтда 5000 дан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда. 80 дан ортиқ ўқитувчи-педагоглар фаолият юритади. Университетнинг маъмурий биноси Тошкентда жойлашган, Тўрткўл ҳамда Самарқанд кампуслари мавжуд.
Университет қошида таълимни ривожлантириш фонди ҳамда тил ва маданият тадқиқот марказларини ҳам очилган. Ундан ташқари, университетимизда хитой, корейс, инглиз ва рус тили тайёрлов курслари ҳам бор. Таълимни ривожлантириш фондини тузишдан кўзланган асосий мақсад университет ўқитувчилари ва талабаларини рағбатлантириш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, педагог ва талабаларнинг илмий ҳамда ижодий фаолиятларига кўмаклашиш, дарслик-қўлланмалар чоп этиш, стипендиялар ажратиш ҳамда турли хил маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш ва бошқалардан иборат.
“Тошкент гуманитар фанлар университети Тошкент кампуси” қурилишини бошлаш арафасидамиз. Мазкур ўқув шаҳарчамиз ҳудудида ўқув бинолари, кутубхона, университет қошидаги мактаб ва болалар боғчаси, стадион, ўқитувчилар ва талабалар ётоқхоналари, ошхоналар, супермаркет ва бошқа бинолар қурилиши режалаштирилган. Бизнинг асосий мақсадимиз ўқитувчилар учун энг яхши иш муҳитини ва талабалар учун энг яхши таълим муҳитини яратишдир.
Университет жамоаси яқин келажакда университетнинг халқаро нуфузини ошириб, уни жаҳоннинг энг илғор олий ўқув юртлари қаторига киритишни мақсад қилган.
Талабалар учун ётоқхона:
2023-йил бошида Тошкент кампуси талабалари учун ҳам 500 ўринли уч қаватли замонавий ётоқхона қуриб фойдаланишга топширилди. Ётоқхонада талабаларнинг яшашлари учун барча шароитлар мавжуд. Кенг, ёруғ ва шинам хоналарда талабалар ўзларини худди ўз уйларидагидек ҳис қилишади. Алоқа учунҲар бир қаватда алоҳида ошхоналар, ювиниш ва кийим ювиш хоналари мавжуд. Шунингдек, талабаларнинг дарс қилишлари ва китоб ўқишлари учун ҳам махсус маънавият хонаси ҳам бор. Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида ётоқхона замонавий маиший техникалар билан ҳам тўлиқ жиҳозланган. Жумладан, ҳар бир хонада каравотлардан ташқари, кондиционер, 2-3 дона шкаф, стол-стуллар мавжуд. Ҳар бир қаватда алоҳида ошхона бўлиб, унда музлатгич, 4 донадан токпечкалар, электр чойнаклар, микротўлқинли печлар ҳам бор. Ҳар бир қаватдаги ювиниш хоналарига кир ювиш машиналари ҳам ўрнатилган.
Тураржой масаласи аксарият талабалар ва уларнинг ота-оналарини ўйлантирадиган, ташвишга соладиган жиддий муаммолардандир, бунинг устига, хонадон ижара ҳақининг муттасил ошиб бориши албатта ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида кўпчиликка оғирлик қилади. Тошкент гуманитар фанлар университети шу каби ҳолатларни инобатга олиб талабалар учун ётоқхона қурди. Айни пайтда университетимизнинг ҳар бир кампуси ўзининг ётоқхоналарига эга. Тўрткўл кампусида 3 қаватли 220 ўринли ётоқхона биноси мавжуд. Самарқанд кампуси ўқув биноси билан бирга талабалар тураржойи ҳам қурилиши режалаштирилган.
Тошкент гуманитар фанлар университети кўплаб чет эл олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади.Шунингдек, ушбу университетларга талабаларни грант асосида ҳар йили ўқишга юборамиз.
Чанған University
Нанжинг Нормал University
Нанчанг University
Сежонг University
Казанский федеральный университет
Северо-Кавказский горно‑металлургический институт (СКГМИ)
Ленинградский государственный университет имени А. С. Пушкина
Абитуриентлар учун:
1.Саёҳат
Ҳар 10-15 кунда яхши ўқиган талабалар университет томонидан тоғ ва дам олиш масканларига саёҳатга юборилади.
2.Грант
Грант асосида ҳамкор хорижий мамлакатларда ўқиш имкони мавжуд.
3.Футбол чемпионати
Футбол чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Бунда ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари жамоавий ўйинлар ташкил этилади.
4.Заковат
Университетдаги 5 та йўналиш бўйича Заковат интеллектуал ўйини ўтказилади. Ғолиб бўлган жамоалар тақдирланади.
5.Онлайн таълим
Онлайн таълим шакли ҳам мавжуд. Хитой, Малайзия, Россия Италия, Сингапур ва Корея давлатлари университетининг 5 йўналиш бўйича мутахассислари жалб этилган
Университетнинг сиртқи таълим шакли ишлайдиган ва фарзанди бор талабалар учун ҳар томонлама қулай.
6.Малака оширишга юборилади.
Бир йилда бир марта грант асосида 50 нафар талабалар чет элга малака оширишга юборилади. Нафақат малака ошириш балки, саёҳат қилиш ҳам мумкин
Кўп бериладиган саволлар
Тошкент гуманитар фанлар университети: контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 12 – 23 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 31 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Тошкент гуманитар фанлар университети: қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Тошкент гуманитар фанлар университети: грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (81)- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- «ТошТеч» техника университетиУниверситет
- AFRASIAB UNIVERSITY (ISFI)Университет · 16 – 35 млн сўм/йил
- Central Asian UniversityУниверситет · 54 – 135 млн сўм/йил
- Coventry University by UDEAУниверситет · 40 млн сўм/йил
- EMU университетиУниверситет · 12,9 – 59,8 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.