Тошкент ижтимоий инновация университети
Университет ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2022-йил 22 - ноябр куни 168654-рақамли лицензия Тошкент ижтимоий инновация университетига олий таълим хизматларини кўрсатиш учун берилди.
Тошкент ижтимоий инновация университети илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, мустақил фикрлайдиган малакали кадрларни етиштириб берувчи нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Батафсил ўқишЁпиш
Таълим шакли : Ўзингиз учун қулай таълим шаклини танланг ва ўқишингиз ҳамда ишингизни биргаликда олиб боринг ёки ўзингизни тўлиқ ўқув жараёнларига жалб қилинг.
Кундузги таълим: Кундузги таълим шаклида сиз ҳафтада 4-5 кун ўқийсиз: маъруза ва семинарларда қатнашасиз, тест ва имтиҳонлар топширасиз. Ўқув йили 2 семестрга бўлинади. Ўқув йили сентабрдан бошланиб июнгача давом этади.
Кечки талим: Кечки талим шаклида сиз ҳафтада 4-5 кун ўқийсиз: маъруза ва семинарларда қатнашасиз, тест ва имтиҳонлар топширасиз. Дарслар соат 17:00 дан кейин бўлади.
Қабул шартлари:
Сўров қолдиринг-Мобил телефон рақамингиздан фойдаланган ҳолда қабул учун сайтда ариза қолдиринг (Биздан смс хабар қабул қилиш ва тизимда муваффақиятли рўйхатдан ўтишингиз учун ҳисобингизда етарлича маблағ бўлиши керак).
Ҳужжатларни тақдим қилинг-Тизимга керакли ҳужжатларни, шу жумладан, жорий таълим даражангиз тўғрисидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этинг.
Имтиҳонлар-Университетнинг ички тестларидан ўтинг.
Шартнома (Контракт)-Жавоблар эълон қилинганидан сўнг, шартномани расмийлаштиринг.
Юқори сифатли замонавий таълим хизматларини кўрсатиш, илмий-амалий тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш орқали мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳар томонлама ҳисса қўшиш тўғрисида хулоса. Илмий ва амалий тадқиқотларни бошқариш ва таъминлаш, сифатли таълим хизматлари. Тошкент ижтимоий инновация университети талабаларга юқори сифатли таълим хизматларини таклиф этади. Университет мамлакатимиздаги етакчи олий таълим ташкилоти сифатида инновацион ечимлар орқали ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришларга салмоқли ҳисса қўшишга интилади.
Грантлар : Тошкент ижтимоий инновация университетининг ички имтиҳонларида юқори балл тўплаган кундузги таълим шакли талабалари учун ажратилади. Жами ажратилган грантлар сони 20 та
Талабалар ётоқхоналари : Мавжуд
Стипендия : Мавжуд.
Кўп бериладиган саволлар
Тошкент ижтимоий инновация университети: контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 15 – 21 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 23 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Тошкент ижтимоий инновация университети: қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Тошкент ижтимоий инновация университети: грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (81)- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- «ТошТеч» техника университетиУниверситет
- AFRASIAB UNIVERSITY (ISFI)Университет · 16 – 35 млн сўм/йил
- Central Asian UniversityУниверситет · 54 – 135 млн сўм/йил
- Coventry University by UDEAУниверситет · 40 млн сўм/йил
- EMU университетиУниверситет · 12,9 – 59,8 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.