Тошкент Кимё халқаро университети
Университет ҳақида
Тошкент Кимё халқаро университети (ТКХУ) илк бор Тошкент шаҳридаги Йеоджу техника институти номи билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясининг 2018-йил 24-июлдаги №ОТ 0002 (033297) давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 17-декабрдаги №1007 қарори асосида мамлакатдаги биринчи хусусий олий таълим муассасаси сифатида ташкил этилган.
Батафсил ўқишЁпиш
1. Диплом Ўзбекистонда тан олинадими?
Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институти таълим хизматини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга ва Ўзбекистон ҳудудида диплом тўлақонли тан олинади. Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2019 даги 1007 — сон қарорига асосан иш фаолиятини юритади, ушбу қарор билан Лех.уз сайти орқали танишишингиз мумкин. Шунингдек, 2022-йил Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти биринчилардан бўлиб КАЗСЕЕ ва ИҚАА агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди.
2. Рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун тўлов қилинадими?
Рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш учун ҳеч қандай тўлов қилинмайди.
3. Шартнома тўловини бўлиб тўлаш имкони борми?
Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтилгандан сўнг шартнома тўловининг 50% қисмини аввал тўлаш зарур бўлади, қолган қисмини эса биринчи ярим йиллик якунигача тўлов қилиш имкони мавжуд.
4. Институтда ўқув дастури қандай?
Ўқув дастури асосий иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда, халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган.
5. Ўқув жараёни кредит-модул тизимига асосланганми?
Ҳа, бу ўз навбатида талабаларга Европа ва Жанубий Кореянинг етакчи университетларида икки томонлама диплом олиш, алмашинув таълими дастурлари бўйича турли хил қўшма халқаро лойиҳаларида иштирок этиш имконини беради.
6. Қайси хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик мавжуд?
Жанубий Кореянинг Ҳанянг University, Чунг Чеонг University, Гачон University, Чосун University, Жеонжу University, Намсеоул University, Белгиянинг Унитед Business Институтес, Болгариянинг Варна Манагемент University, Туркиянинг Йилдиз Течниcал University ва Буюк Британиянинг University of Стратҳcлйде билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
7. Педагогик ва маърифий фаолиятни кимлар олиб боради?
Фаолият АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франсия, Италия, Япония, Жанубий Корея ва Малайзия каби хорижий мамлакатларнинг нуфузли университетлари битирувчилари бўлган халқаро ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади.
8. Таълим гранти мавжудми?
Ҳар янги ўқув йили бошида институтда таҳсил олаётган (иккинчи курсдан) иқтидорли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун таъсисчилар томонидан таълим гранти ажратилади.
Кўп бериладиган саволлар
Тошкент Кимё халқаро университети: контракт тўлови қанча?
Контракт тўлови: 18 – 26 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 29 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.
Тошкент Кимё халқаро университети: қандай топшириш керак?
Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.
Тошкент Кимё халқаро университети: грант бор-ми?
Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.
Университетга киришга тайёрланинг
Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.
Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар
Барчаси (81)- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетиИнститут · 12,6 – 15,3 млн сўм/йил
- «ТошТеч» техника университетиУниверситет
- AFRASIAB UNIVERSITY (ISFI)Университет · 16 – 35 млн сўм/йил
- Central Asian UniversityУниверситет · 54 – 135 млн сўм/йил
- Coventry University by UDEAУниверситет · 40 млн сўм/йил
- EMU университетиУниверситет · 12,9 – 59,8 млн сўм/йил
Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.