5ball

Тошкент шаҳридаги Turin политехника университети

УниверситетТошкент шаҳри
Контракт тўлови15 – 30млн сўм/йил
Йўналишлар сони15
Ҳужжат топшириш муддати30-сентабр2026

Университет ҳақида

Turin Политехника Университети ҳақида:

Тошкент шаҳридаги Turin Политехника Университети (ТТПУ) 2009 йил 27 Апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 апрелдаги ПП 1106 – сонли қарори ва Озъбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус Таълим вазирлиги, Ўзавтосаноат ОАЖ ҳамда Италиянинг Turin политехника университети (Политеcниcо ди Торино) билан ҳамкорликдаги 2009 йил 10 январдаги уч томонлама Шартномага мувофиқ автомобилсозлик, машинасозлик, энергетика саноати, архитектура соҳасидаги ташкилот ва корхоналарни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Батафсил ўқиш

Turin Политехника Университетига 2024/2025 Қабул:

Кириш имтиҳонлари натижаларга кўра уч тоифага бўлинган:

1-тоифа: Умумий тест саволларининг 80 фоиздан юқори ёки тенг миқдорида тўғри жавоб тўплаган абитуриентлар ГРАНТ асосида ўқишни давом эттирадилар.

2-тоифа: умумий тест саволларининг 25 фоиздан юқори ёки унга тенг, лекин 80 фоиздан кам балл тўплаганлар тўғридан-тўғри шартнома асосида ўқишга қабул қилинадилар.

3-тоифа: умумий тест саволларининг 25 фоиздан паст балл тўплаган абитуриентлар кириш чегарасидан ўта олмаган, шунинг учун улар “кутиш” рўйхатига киритиладилар. Агарда талабаликка тавсия этилганлардан бири ўқишга қабул қилинишдан бош торца, унинг ўрнига университетга қабул қилишга тавсия этилади.

Қўшма дастурлар:

Университетда талабалар алмашинуви дастурлари орқали талабаларга 1 ёки 2 семестр мобайнида хорижда ўқиш имконияти мавжуд. Биргина мисол 2022 йилда 90 га яқин талабамиз Италиянинг Политеcниcо ди Торино университетида ўқиш имконига эга бўлишди. Шу билан бирга менежмент йўналиши АҚШнинг Питцбург Давлат университети ҳамкорлигида тузилган бўлиб, бу йўналиш талабалари маълум академик талаблардан ўтгандан кейин АҚШда ўқишларини давом эттиришлари мумкин. Талабаларда Полша, Кореа, Германия, Жанубий Кореяда ҳам ўқиш имконияти мавжуд.

Тошкент шаҳридаги Turin политехника университети ётоқхонаси (ТПУТ): Тошкент шаҳридаги Turin политехника университети талабалар ётоқхонаси 4 қаватли бино бўлиб, мамлакатимизнинг узоқ ҳудудларидан ҳамда хорижий давлатлардан келиб таҳсил олаётган талаба-ёшлар яшашлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб берилган. Талабалар турар жойидаги хоналар барча керакли жиҳозлар: кир ювиш машиналари, таом тайёрлаш учун плита, микротўлқинли печ, овқатланиш хонаси билан таъминланган. Талабалар бўш вақтларини фойдали ўтказишлари учун ётоқхонада кутубхона, ҳамда Wи-Фи нуқталари ҳам мавжуд. Университет ётоқхонасида илғор коммуникация технологиялари жорий этиш, ётоқхонанинг моддий-техник таъминотини янгилаш ва тўлдириш бўйича мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Хорижлик профессор-ўқитувчиларни яшашлари учун барча зарур шарт-шароитларга эга, университет ҳудудида жойлашган алоҳида ётоқхона ҳам мавжуд.

Кўп бериладиган саволлар

Тошкент шаҳридаги Turin политехника университети: контракт тўлови қанча?

Контракт тўлови: 15 – 30 млн сўм/йил (Тошкент шаҳри). Университетда 15 та йўналиш бор, аниқ сумма йўналишга қараб ўзгаради.

Тошкент шаҳридаги Turin политехника университети: қандай топшириш керак?

Қабул ДТМ (Миллий сертификат) баллари асосида ўтказилади. 5ball.uz сайтидаги фан тестлари ва ДТМ симуляция бўлимларида машқ қилиш мумкин.

Тошкент шаҳридаги Turin политехника университети: грант бор-ми?

Грант ажратмалари ҳақидаги аниқ маълумотни қабул квотаси эълонида кузатиб боринг.

Университетга киришга тайёрланинг

Фанлар бўйича бепул тестлар ечинг, ДТМ баллингизни ҳисобланг ва балингизга мос йўналишларни топинг.

Шу ҳудуддаги бошқа ОТМлар

Барчаси (81)

Манба: очиқ қабул-агрегатори, 2026-09-08 ҳолати. Расмий маълумот учун университет сайтига мурожаат қилинг.